1. Боғланган қўшма гаплар бўйича назарий маълумот.
2. Қиёслаш муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар.
3. Пайт муносабатини иодаловчи боғланган қўшма гаплар.
4. Сабаб-натижа муносабатини ифодаловчи боғланган қўшма гаплар.
Анъанавий тилшуносликда боғланган қўшма гапларнинг маъно жиҳатдан беш тури: 1) қиёслаш муносабати; 2) пайт муносабати; 3) айирув муносабати; 4) сабаб- натижа муносабати; 5) изоҳлаш муносабати санаб ўтилади ва ҳар бир турнинг формал-грамматик томони таҳлил қилинади (Ўзбек тили грамматикаси, 1976). С.Солихўжаева тадқиқотларида эса боғланган қўшма гаплар орасидаги мазмуний муносабатлар ҳақида фикр юритилади (Нурмонов А., Маҳмудов Н., Аҳмедов А., Солихўжаева С., 1992, 120-200).
Рус тилшунослигида боғланган қўшма гаплар таркибидаги боғловчиларнинг иштирокига кўра икки гуруҳга ажратилади: а) очиқ структурали боғланган қўшма гаплар; б) ёпиқ структурали боғланган қўшма гаплар (Белошапкова В.А., 1967, 62-69). С.Солихўжаева тадқиқотларида ҳам ўзбек тилидаги боғланган қўшма гаплар шу тамойил асосида таҳлил этилади (Нурмонов А., Маҳмудов Н., Аҳмедов А., Солихўжаева С., 1992, 127).
Алишер Навоий насрий асарларидаги бир бош бўлакли боғланган қўшма гаплар таҳлил этилганда, шу нарса маълум бўлдики, бундай гапларни асосий боғловчи восита ва бириктирув боғловчисидир. Маълумки, ва боғловчиси гапнинг уюшиқ бўлакларини ҳам, қўшма гап таркибидаги содда гапларни ҳам бир-бирига боғлайди. Ҳозирги ўзбек тилида бу боғловчи билан «қўшма гап компонентлари сирасини давом эттирганда, биринчи ва иккинчи компонентни боғласа, кейинги компонент бошқа тенг боғловчи орқали ёки интонация орқали боғланади. Бошқача қилиб айтганда, биринчи ва иккинчи компонентларда бир тенг боғловчи грамматик форма сифатида иштирок этса, қолган компонентлар орасида бошқа бир тенг боғловчи грамматик форма сифатида иштирок этади. Бу стилистик жиҳатдан равонликни таъминлайди» (Нурмонов А., Маҳмудов Н., Аҳмедов А., Солихўжаева С., 1992, 127). Ва боғловчисининг семантик доираси эски ўзбек тилида, шу жумладан, Алишер Навоий асарлари тилида нисбатан анча кенгдир, у уюшиқ бўлакларда, айниқса қўшма гап кўчимидаги содда гап компенетларинининг турли мазмун муносбатларини ифодалашда фаол қатнашган (Аширбоев С., 1990, 295-297).
Алишер Навоий асарлари тилида эса ва боғловчиси такроран қўллана беради. Мисол: Деванлар учун феҳрист битиб эрдилЎр ва ҳар бирин мавсум бир исмға қылыб эрдилЎр ва бу исмға фақир баис болғаныны дағы изҳыр қылыб эрдилЎр (ХМ 57).
Фикримизча, бунга асосий сабаб ва боғловчисининг эски ўзбек тилида қўлланиш имкониятининг кенглигидир. Бу боғловчининг Алишер Навоий даврида уюшиқ бўлакларни боғлаш билан биргаликда янги гапнинг бошланишини кўрсатувчи ишора сифатида қўлланиши Ғ.Абдураҳмонов томонидан тадқиқ этилган (Абдурахмонов Г., 1960, 21) ва бу фикр бошқа туркийшунос олимлар томонидан ҳам маъқулланган (Мирзазода., 1968, 97). Демак, айнан мана шу ҳолат, яъни, ва боғловчисининг янги гапнинг бошланишини кўрсатувчи ишора сифатида ҳам қўлланиши очиқ структурали боғланган қўшма гапларда содда гапларни истаганча давом эттириш имконини берган. Иккинчидан, бу ҳолатни боғловчи шаклий воситаларнинг мавқеи у қадар муҳим эмаслиги билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Синтактик конструкциялар семантикаси ҳақида сўз юритилганда модус ва диктум атамаларига тўхталиб ўтиш лозим. Модус ва диктум гапларнинг семантик хусусиятини белгилаб берувчи тушунчалар ҳисобланади. Бу тушунчалар рус тилшунослари ва ўзбек тилшунослари томонидан ҳам эътироф этилган.
Маълумки, диктум гапда асосий фикр-воқеанинг ифодаловчиси сифатида тушунилса, модус диктум воқеанинг субъектив интерпретацияси (ЧеремисинаМ.И., Колосова Т.А., 1987, 34) ҳисобланади. Модус ва диктум содда гапларда ҳам, қўшма гапларда ҳам мавжуд бўлади. Айниқса, қўшма гапларда уларнинг актуаллашуви ўзига хос бўлади.
Маълумки, қўшма гапларда икки ёки ундан ортиқ воқеалар ифодаланади. Мана шу воқеалар семантик хусусиятига кўра 2 хил бўлади:
1. Диктум воқеа.
2. Модус воқеа.
Эргашган қўшма гаплардаги диктум ва модус мазмуннинг ифодаланиши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари Н.Маҳмудовнинг тадқиқотларида кенг ва атрофлича ёритилган (Маҳмудов Н., Нурмонов А., 1995, 166-218).
Бу хусусда Н.Маҳмудов шундай ёзади: “Бу ўринда гап маъносидаги икки хил табиатли мазмунни фарқлаш керак бўлади. Мазмуний синтаксиснинг тараққиёти муносабати билан, - деб ёзади В.А.Белошапкова, - жуда кўп тилшунослар томонидан турли вақтларда айтилган гап маъносида бир-биридан принципиал фарқланувчи икки тур мазмун – борлиқни акс эттирувчи холис мазмун ва фикрловчининг ана шу борлиққа муносабатини акс эттирувчи субъектив мазмун қўшилган, деган фикр алоҳида долзарблик касб этади”. Ва боғловчили қўшма гапларда турли мазмун муносабатлари ифодаланган. Улар қуйидагилар:
1. Қиёслаш муносабати. Бундай гапларда икки денотатив воқеа ўзаро қиёсланади. Мана шу қиёсланиш асосида ҳар иккала денотатив воқеа учун умумий бўлган семантика намоён бўлади. Масалан: Ҳақ малын кµйдиргЎнни девана дерлЎр вЎ йаруқ кµндЎ шами кЎфурий йаққанны ақлдын бегана дерлЎр (МҚ 111-112).
Биринчидан, ушбу гап таркибидаги содда гаплар тенгланиш асосида алоқага киришган, яъни ҳар бир денотатив воқеа якка ҳолда ҳам қўллана олади. Лекин иккинчи томондан, жипс мазмуний боғланиш бор. Аввало, ҳар иккала гапда битта умумий семантика-ақлсизлик изоҳланмоқда. Биринчи денотатив воқеа (Ҳақ малын кµйдиргЎнни девана дерлЎр) асосий воқеа, иккинчи денотатив воқеа (Йаруқ кµндЎ шами кЎфурий йаққанны ақлдын бегана дерлЎр) изоҳловчи воқеа иккинчи денотатив воқеага қиёсланган ҳолда унинг маъноси янада чуқурроқ, кенгроқ изоҳланмоқда.
Ҳақ молини куйдирган одам кундузида шам ёқиб юрган кишига ўхшатилмоқда. Ўз-ўзидан маълумки, кундузи шам ёқишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Кундузида шам ёқиб юрган киши, албатта, ҳаммага кулги, масхара бўлади. Ҳақ молини куйдирганлар айнан шундай кишиларга қиёс қилинмоқда. Бу гап асосида Ҳақ молин куйдирган ёруқ кунда шамъи кофурий ёққан билан баробар деган мазмун ётади.
Қўшма гаплар таркибидаги гапларнинг семантик боғланишида гаплар таркибидаги оппозитив воситалар муҳим роль ўйнайди*. Бундай оппозитив воситалар ҳар иккала гап таркибида келиб ҳавола бўлаклар (Ҳавола бўлаклар ҳақида қаранг: Маҳмудов Н.,Нурмонов А., 1995, 172) каби бир-бирини талаб этади, семантик муносабатга киришади.
Юқоридаги мисолда денотатив воқеаларнинг семантик боғланишида ҳақ молин куйдирган - ёруқ кунда шамъи кофурий ёққан, девона – ақлдин бегона оппозитив воситаларнинг оппозитив муносабати муҳим восита сифатида иштирок этмоқда.
2. Пайт муносабатини ифодалаган. Анъанавий тилшуносликда ва боғловчиси содда гапларни бир-бирига боғлаганда: а) ўзи боғлаган содда гапларда ифода қилинган иш-ҳаракат, воқеа ва ҳодисаларнинг бир вақтда бўлганини; б) иш-ҳаракатнинг кетма-кет бўлганини ифодалаш айтилади (Шоабдураҳмонов Ш., Асқарова М. ва б., 1980, 426).
Ғ.Абдураҳмонов тўғри таъкидлаганидек, бириктирув боғловчили қўшма гапларнинг бошқа маъно турлари ҳам маълум даражада пайт маъноси билан боғланади, аммо уларда ўзига хос маъно етакчи бўлади. Шунингдек, маълум бир пайт билан боғлиқ бўлган қўшма гапларда ҳам қўшимча, бошқа маъно оттенкалари бўлиши мумкин (Абдураҳмонов Ғ.Қўшма гап синтаксиси асослари.-Т., 1958, 73).
Эски ўзбек тилида ҳам пайт мазмуни қуйидагича ифодаланган:
Қўшма гап таркибидаги ҳар икки денотатив воқеа бир пайтда содир бўлади: Батахсис, «Кимйаи саадат»дин ва шайх Азизи Насафий... расаилин ҳам таъриф қылурлар эрди ва андын сЈзлЎр нақл қылурлар эрди (ҲСҲА 78). Денотатлар мазмуний боғланиши «Кимёи саодат»дин, расоилин-андин лексик воситалари оппозицияси орқали юзага чиқмоқда. Андин лексемаси юқоридаги лексемалар билан семантик муносабатга киришган ҳолда биринчи денотат билан иккинчи денотатнинг мантиқий боғланишини таъминламоқда.
Денотатив воқеалар бирин-кетин содир бўлади. Бирин-кетин содир бўлишлик денотатлар таркибидаги айрим лексик воситалар семантикаси орқали реаллашади:
Ахир лексемаси орқали: КЈп кишвЎр алды вЎ ахир риҳлат кЈсин чалды (ТМА 213).
Гаҳ лексемаси орқали: ВЎ гаҳ ғурбатда алил ва ғарыб элигЎ залил болдум вЎ гаҳ азизлар хизматыдын Јзµмни баҳраманд вЎ сЈзµмни дилписанд таптым (МҚ 5-6).
НечЎ йил: ВЎ нечЎ йил алар хизматыға барыб, фақир тарийқын ихтийар қылдылар вЎ нечЎ йил алар суҳбат вЎ мулазаматларыда сулуҳ қылыб, хаақаҳларыда азим арбаинлар чықардылар (ҲСҲА 83).
Бир маҳал: Хаҳ бир маҳалда бирав учун айтған, хаҳ биравны¦ руқъасыға жаваб йыбарған (ҲПМ 82).
Андын сЈ¦рЎ: Сабзаварда қаза мансабыны а¦а бергЎндµрлЎр, андын сЈ¦рЎ Исфарайында қази болғандур (МН 58).
Муддатидурким: ВЎ Кирман вилоятида ҳукумат қылды вЎ муддатидурким, падшаҳ эшигидЎ амарат деваныда муҳр басадур (МН 184). Ушбу мисолда воқеаларнинг кетма-кет рўй бериши предикатлар орқали ҳам шаклланган. Биринчи денотатнинг предикати ўтган замон феъл шакли билан ифодаланган бўлса, кейинги денотатнинг предикати ҳозирги-келаси замон феъл шакли билан ифодаланган.
3. Сабаб-натижа мазмуни ифодаланган.
Сабаб-натижа муносабати ҳақида гапирар экан, Ғ.Абдураҳмонов бундай муносабатнинг юзага келишида фақат боғловчилар эмас, балки содда гаплар таркибидаги айрим бўлакларнинг семантикаси роль ўйнашини таъкидлайди (Абдураҳмонов Ғ., 1958, 73).
Мисолларга мурожаат қилайлик: «Минжоҳун-нажот» қасидасыда ҳидаят тарийқын тµзµб-мен вЎ залалат аҳлыға нажат шаҳраҳын кЈргµзµб-мен (МЛ 124).
Ушбу мисолда Ҳидоят тарийқи – нажот шоҳроҳи сўз бирикмаси оппозитив муносабатни юзага келтирмоқда. Ҳидоят тарийқи сўз бирикмасининг семантикаси нажот шоҳроҳи орқали изоҳланмоқда. Ҳидоят тарийқи лексик бирикмасининг мазмуни тўғри йўлга етаклаш йўли ёки қоидаси демакдир. Нажот шоҳроҳи эса нажотнинг катта йўлидир. Ҳидоят тарийқи – нажот шоҳроҳи изоҳловчи-изоҳланмиш муносабати орқали сабаб-натижа мазмуни келиб чиққан. Демак, залолат аҳли учун нажот йўли бу ҳидоят тарийқидир, яъни уни ўрганиш, ундан огоҳ бўлиш. Залолат аҳли ҳидоят тарийқини ўрганиш орқалигина тўғри йўлга чиқиш мумкин.
Маълумки, ҳозирги ўзбек тилида аммо грамматик шаклининг ўзаро зид бўлган содда гапларни бир-бирига боғлаши тилшунослар томонидан эътироф этилган. Лекин эски ўзбек тилида бу шакл бир-бирига зид бўлмаган содда гаплар таркибида ҳам қўлланади. Ва шакли эса зидлов муносабатли қўшма гаплар таркибида ҳам келган. Бундай ҳолатлар ҳам мазкур шаклларнинг содда гапларни боғлашда асосий восита эканлигига шубҳа уйғотади.
Аммо боғловчиси қуйидаги ўринларда учрайди:
1. Зид муносабатли қўшма гапларда: Ҳуши барыда йахшы абйатлар айтыб эрди, амма жунун вақтыда бу байтны кЈп оқур эрди (МН 35).
Денотатлар орасидаги зид муносабат хуши бор-жунун, яхши абёт - бу байт оппозицияси орқали ифодаланган. Хуши бор - функционал бўлмаган предикатив бирикмаси жунун лексемаси билан семантик жиҳатдан ўзаро зид муносабатни юзага келтира олади, яъни аслий зидлик ҳисобланади. Яхши абётлар - бу байт сўз бирикмалари, тўғрироғи, яхши - бу лексемалари ўзаро зидлик оппозициясини келтириб чиқара олмайди, лекин бу лексемаси мазкур мисолда ёмон лексемасининг субститути сифатида келган бўлиб, контекстуал жиҳатдангина шу лексеманинг семантикасини ўзига олган. Демак, бундай зидликни нисбий зидлик деб аташ мумкин. Мазкур гапни қуйидаги кўчимда ифодалаганда мақсад ойдинлашади. Қиёсланг: Ҳуши барыда йахшы абйатлар айтыб эрди, амма жунун вақтыда йаман байтларын кЈп оқур эрди йЎки йахшы байт айтмас эрди.
2. Семантик жиҳатдан зид бўлмаган қўшма гаплар таркибида. Бундай гапларда аммо боғловчиси семантикасида зидлик тушунчаси бўлмайди, балки боғловчилик функцияси сақланиб қолган ҳолда, аммо сўзида таъкид маъноси ҳам бирга англашилади, лекин от ва унинг субститути оппозицияси икки гап семантикасининг бир-бирига алоқадорлигини таъминлайди. Дағы Истаҳрны бина қылды, амма кЈпрЎк авқат анда болур эрди (ТМА 185). Шаклий томондан қараганда, зидлов боғловчи иштирок этган, демак, зидлов муносабат шаклланиши керак, лекин бу мисолда зидлаш муносабати йўқ. Денотатлар Истаҳрни - анда оппозицияси орқали боғланмоқда. Мазмунан кетма-кет рўй берган икки денотатив воқеа тенг мавқеда, пайт муносабати ифодаланган. Мазкур гапнинг иккинчи компоненти предикатида бўлишлилик семаси акс этган бўлса, «Дамовадни бино қилди, аммо анда гаҳи бўлур эрди (ТМА 185)» мисолида предикатда гарчанд бўлишлилик шакли реаллашган бўлса-да, мазмунан бўлишсизликни ифода қилади. Бир қарашда аммо боғловчиси ўзаро зид мазмун муносабатидаги гапларни боғлагандек кўринади, лекин қўшма гапнинг умумий мазмунида бир компонент мазмуни иккинчи компонент мазмунини инкор этаётгани йўқ, яъни Дамовадни бино қилганлиги, унда гаҳи бўлишига қарши қўйилаётгани йўқ, бошқача айтганда, иккинчи гап биринчи гап мазмунига зид эмас, лекин гапда зиддияти бўлмаган Дамовад – анда от ва олмош (субститут) оппозицияси мавжуд.
Савол ва топшириқлар:
1. Қўшма гаплар билан ёйиқ содда гаплар ўртасидаги фарқни тушунтириб беринг.
2. Эски ўзбек тилида боғланган қўшма гаплар қандай боғловчилар ёрдамида боғланган?
3. Боғланган қўшма гапларга 10та мисол ёзинг.