00:24 / 30.08.2010 · Ўзбек тили
1-дарс. Ўзбек алифбоси. Товуш ва ҳарф муносабати

Ўзбек тилида 33-та ҳарф (а, б, в, г, д, е, ё, ж, з, и, й, к, л, м, н, о, п, р, с, т, у, ф, х, ц, ч, ш, э, ю, я,ў, қ,ц,ҳ) ва 2-та белги (ь,ъ) бор.
Рус алифбосидан фарқли равишда, ўзбек алифбосида товушларнинг ўзига хос хусусиятларини ифода этувчи ў,қ,ғ,ҳ, товушлари мавжуд. Рус алифбосидаги ҳ, ў товушлари эса ўзбек алифбосида йўқ.
Ўзбек тилида олтита унли товуш бор: а, о, и, у, э,ў. Унли товушлар ёзувда ўнта ҳарф билан ифода этилади: а, о, и, у, э, ў, е, ё, ю, я.
Ўзбек тилидаги ундош товушлар эса қуйидагилардан иборат: б, в, г, д, з, й, к, л, м, н, п, р, с, т, ф, х, ц, ч, ш, қ, ғ, ҳ.

В узбекском языке 35 букв. Из них 33 служат для обозначения соответствуюҳих звуков, а 2 буквы никаким звукам не соответствуют (ь, ъ):
а, б, в, г, д, е, ё, ж, з, и, й, к, л, м, н, о, п, р, с, т, у, ф, х, ц, ч, ш, э, ю, я, ў, қ, ғ, ҳ.
В отличии от русского алфавита в узбекском имеются буквы ў,қ,ғ,ҳ, передающие специфические узбекские звуки, и отсутствуют буквы ҳ и ў.
В звуковой структуре узбекского языка имеется шесть гласных: а, о, и, у, э, ў. Они обозначают на письме с помощью десяти букв: а, о, и, у, э, ў, е, е, ю, я.
Согласные звуки узбекского языка состоят из следующих звуков: б, в, г, д, з, й, к, л, м, н, п, р, с, т, ф, х, ц, ч, ш, қ, ғ, ҳ,ў).

1-машқ. Ўқинг, сўзлардаги унли товушларни аниқланг. Баъзи товушларни рус алифбосидаги товушларга қиёсланг.

Мактаб, маъно, Раъно, лагерь, пальто, қалам, Ғайрат, ўртоқ, олма, одам, мактаб, июль, журнал, жийда.

2-§ КЕЧИРИМ СЎРАШ

Кечирасиз ёки узр.
Кечиришингизни сўрайман ёки афв этинг.
Кечирасиз, буни мен билмасдан қилибман.
Кечикканим учун афв этасиз (кечирасиз).
Кечиринг. Сизни хафа қилмоқчи эмасдим.
Кечиринг. Сизни безовта қиламан.
Безовта қилганим учун кечиринг.
Марҳамат, ҳечқиси (зарари) йўқ.
Ҳечқиси (зарари) йўқ, эътибор берманг (ташвишланманг).
Марҳамат, аҳамияти йўқ.
Кечирасиз. Сизга ҳалал (ҳалақит) бердим.

ЛУҒАТ

кечирасиз                       – извините
афв этинг                       – простите
билмасдан                      – не зная (не понимая)
безовта қиламан              – беспокою
марҳамат                         – пожалуйста
ҳалал (ҳалақит) бермоқ   - мешать
билмоқчи эдим                – хотел узнать
арзимайди                       – не за что (пожалуйста)

Топшириқ:
1. Матннинг мазмунини оғзаки баён қилинг.
2. е, ё, ю, я ҳарфларининг тагига чизинг ва талаффузига эътибор беринг.