1. Аниқлик майли. Ўтган замон феъллари.
2. Ҳозирги ва келаси замон феъллари.
3. Феъл нисбатлари.
Аниқлик майлида ҳар учала грамматик замон мавжуд: ўтган замон, ҳозирги замон, келаси замон. Аниқлик майлидаги ҳар бир замон бир неча формани ўз ичига олади ва бу формалар шу замон чегарасида турли маъно оттенкаларини ифодалашга хизмат қилади.
Ўтган замон феъллари. Ўтган замон феъли тузилиши жиҳатидан даставвал қуйидаги икки группага бўлинади: 1) ўтган замон феълининг содда (синтетик) формалари; 2) ўтган замон феълининг аналитик формалари. Шуни айтиш лозимки, ўтган замон феъллари –ди/-ды/-ти/-ты аффиксли феъл формалари ва феълнинг сифатдош, равишдош шаклларига тусловчи аффиксларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади.
Ўтган замон феъли содда (синтетик) формалари эски ўзбек тилида қуйидагичаҳосил қилинади:
-ды/-ди//-ты/-ти аффикли форма. Бу форма эски ўзбек тилининг барча даврларида кенг қўлланган ва у ушбу аффиксга қисқарган тусловчиларни қўшиш билан ҳосил қилинади: Элчи бу сЈзлЎрни¦ барчасын айтды (Ш.тар.). Видāлашыб муражиат марāсымыны ада қылдуқ (Фурқат). Тусланиш парадигмаси: бардым, барды¦,барды// бардуқ, барды¦ыз, барды(лар).
-мыш/-миш аффиксли форма ҳам туркий тилларда қадимдан актив қўлланган бўлиб, эски ўзбек тилида ҳам анча кенг истеъмолда бўлган: Аруқны ул таш µскµндЎ йолда унутмыш-мен (ҚР). Фурқаты¦дын болмышам зāр-у заиф (Лутфий).
-дуқ/-дµк аффиксли форма. Ўтган замон сифатдошининг –дуқ/-дµк аффиксли формаси қадимги ёдгорликлар тилида кенг истеъмолда бўлиб, ўтган замон феъли функциясида ҳам қўлланган. Бу сифатдош ўтган замон феъли функциясида XIII-XIV асрларга оид ёдгорликлардан «Тафсир»да ҳам қўлланган бўлиб, унга кўпинча турур ҳолат феъли қўшилиб келган: Мунда айтур қылдым теб, валекин қылмадуқ турур. Ҳеч кЈз андағ кЈрмЎдµк турурлар,ҳеч кЈ¦µл аны¦-дек санмадуқ болур.
-ған/-гЎн//-қан/-кЎн аффиксли ўтган замон сифатдошининг ўтган замон функциясида қўлланиши асосан XIII-XIV асрлардан бошлаб кузатилади: Тақы ҳақиқатда мен қорқутған-мен (Тафсир).Ақл-у жан аламыға ишқ отыны салған-сен (Лутфий).
-б(-ыб/-иб/-уб/-µб) аффиксли равишдош асосида ясалган ўтган замон феъли. Бу феъл шакли эски ўзбек тилида қуйидагича уч хил қолипда қўлланган:
а) барыб турур-мен. Бу форма асосан XV асргача қўлланган бўлиб, баъзан XV асрга оид ёдгорликларда ҳам учрайди: Ибраҳим тевЎдин инмЎккЎ ант ичиб турур-мен, теди (ҚР). Қачан кЈрсЎлЎр аны ким, ваъда қылыб турурлар (Тафсир);
б) барыбтур-мен/барыбдур-мен. Унинг қўлланиши XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кузатилади: Болубтур-мен бу кун беганалар-дек (Атоий). Учғалы пар чықарыбтур кЈ¦лµм (Мунис).
в) барыб-мен типидаги форма XV асрдан бошлаб кенг қўлланган: Бағāйат кЈ¦лµмизни шāд этиб-сен (Навоий ФШ). Сиз ҳам туна кун урушуб бастуруб-сиз (БН).
Ўтган замон феълининг аналитик формалари.
Эски ўзбек тилида ўтган замон феъли аналитик формаларининг қуйидаги турлари қўлланган:
-мыш/-миш эрди. Бу форма эски ўзбек тилида XV асрга қадар кенг қўлланган бўлиб, кейинги даврларда кам учрайди: Мени¦ ҳар не ҳāлымны билмиш эрди¦ (Мунис).Бир кун Исмāил авқа бармыш эрди, Ибрāҳимны кЈрЎ келди (ҚР).
-ған/-гЎн//-қан/-кЎн эрди. Бу форма XIV асрдан бошлаб кузатилади: Қыйнаған эрдµк анларны, куфр келтµрдилЎр (Тафсир). Астрāбāдда айтқан икки матлаи тугЎнмЎй қалған эрди (Навоий МН).
-ды/-ди//-ты/-ти эрди. Бу форма қадимги ёдгорликлар тилида кенг қўлланган, эски ўзбек тилида XV асрга қадар кенг истеъмолда бўлган: Йусуфны отағда қойдуқ эрди, биз келгинчЎ Йусуфны б£ри йемиш (ҚР). Анлар қачтылар эрди, малик Дақйунус йāрын билди қачмышларыны (Тафсир).
-дуқ/-дук эрди. Бу форма XIII-XIV асрларга оид ёдгорликлардан «Тафсир»да анча кенг қўлланган: Мен бутларны кЈрмЎдµк эрдим, турдум, Маккага бардым, кЈрдµм.
-б турур эрди формаси XIII-XIV асрларда кенг қўлланган бўлиб, кейинги даврларда учрамайди: Сизгэ назāра қылыб турур эрдим (ҚР). Тақы анда ким, сиз кизлэниб турур эрди¦из (Тафсир).
-а/-Ў(й)турур эрди, -а/-Ў(й)дур эрди. Бу формалар бир фонеманинг икки хил кўриниши билан фарқланади, холос.
-а/-Ў(й) турур эрди формаси XIII-XIV аср ёдгорликларида қўлланган: ЛЎшкЎрни¦ со¦ыда келЎ турур ердим (Ш.тар.).
XIII-XIV аср ёдгорликларида бу формада –а/-Ў(й) аффикси билан бирга, -у/-¯,-йу/-й¯, -йа/-йЎ аффикси ҳам иштирок этган: Бир оғлан билЎ кел¯ турур ердим (Раб.). ...йылқылар к¯тЎйЎ турур ерди (ЎН).
-а/-Ў(й)дур эрди формасининг қўлланиши XV асрдан бошлаб кузатилади: Умрумызда мунча фарāғат қылмайдур эдµк (БН). Бу фурсатта ким, «Мубаййин»ни назм қыладур едим (БН).
-р(-ар/-Ўр//-ур/-µр) эрди.Бу форма –р(-ар/-Ўр//-ур/-µр) аффиксли ҳозирги-келаси замон феълига эрди тўлиқсиз феъли қўшилиши билан ҳосил бўлган: Башларын қуйы салыб келµрлЎр эрди (БН). Йана тЈрт йуз қул бирлЎ сатығ қылурлар эрди (ҚР).
-ғай/-гЎй//-қай/-кЎй эрди формаси ҳам эски ўзбек тилида кенг қўлланган: Бизни¦ кµчµмиз йетсЎ, бу тевЎни ЈлтµргЎй эрдук (ҚР). Агар бурунрақ айтылмыш болса эрди, фақыр ҳаргэз Јз матлаимни айтмағай эрдим (Навоий, МН).
Ҳозирги замон феъли. Ҳозирги замон маъносини ифодаловчи формалар ва уларнинг ясалиш усуллари бўйича эски ўзбек тили билан ҳозирги ўзбек тили ўртасида маълум ўзгачаликлар мавжуд. Ҳозирги ўзбек тилидаги –яп, -ётир, -ётиб аффикслари эски ўзбек тилида қўлланмаган. –моқда аффикси айрим ёдгорликларда учрайди.
Эски ўзбек тилида ҳозирги замон феъли маъноси асосан –а/-Ў(й) аффиксли равишдош асосида ясалган формалар билан ифодаланган.
Бара турур мен қолипидаги форма XIII-XIV асрларда кенг қўлланган бўлиб, баъзан XV асрга оид ёдгорликларда ҳам учрайди: Сорды: бу не ¯н турур? Айттылар: Омаййа қулы Билāлға азāб қыла турур (Тафсир). Ул вақтдын та бу кµнгЎғчЎ барча туркмЎнлЎр ул китāбны¦ масалаларыға амал қыла турурлар (Ш.тар.).
Барадур-мен қолипидаги форма эски ўзбек тилида кенг қўлланган бўлиб, XIV асрлардан бошлаб кузатилади: Бу йуртта хабар келди ким, Мансурны¦ қызы Йусуф зайны¦ мāлы билЎ келЎдµр (БН).
Бара-мен формаси асосан XV асрдан бошлаб кузатилади: Му¦а не учун рухсат берЎ-сиз? Бизни аз кЈрµб, қызылбашға қошулмаққа бара турур (Ш.турк).
-мақда/-мЎкдЎ аффиксли форма ёзма ёдгорликларнинг айримларида учрайди: Айни инайаты¦дын ҳалымға қыл назара//ЈлмЎкдЎ-мен ғамы¦дын, дардымға ЎйлЎ чара (Мунис).
Ҳозирги-келаси замон феъли. Ҳозирги –келаси замон феъли эски ўзбек тилида –р(ундошдан кейин: -ар/-Ўр//-ур/-µр) аффикси билан ҳосил қилинган. Шахс-сон аффиксларининг тўла варианти қўшилган: барур-мен, келµр-сен каби. Лекин I шахс формаларини ҳосил қилишда шахс-сон аффиксларининг қисқа вариантлари ҳам қўшилган: Қашы учун жāн берурЎм достлар// тағ қопары¦ыз йасағанда мāзāр (Лутфий).
Унли билан тугаган феъллардан ҳозирги-келаси замон феъли –йур/-йµр аффикси орқали ҳосил қилинган: Сен-му бизгЎ бу сЈзни сЈзлЎйµр-сен? (ҚР).
Келаси замон феъллари. Эски ўзбек тилида келаси замон феълининг қуйидаги формалари қўлланган:
-ғу/-гµ//-қу/-кµ. Эски ўзбек тилида келаси замон феълини ҳосил қилувчи асосий форма ҳисобланган: Бу китāбны оқуғучы ва ты¦лағучы, албатта, т¯рк болғусы турур (Ш.тар.). Омар билди ким, Расулға барыб, андын шикāйат қылғусы турур (ҚР).
-асы/-Ўси. XIII-XIV асрларга оид айрим ёдгорликларда учрайди: Бу шаҳарга бир пайғамбар ҳижрат қыласы турур, йаъны келЎси турур (Тафсир).
-ғай/-гЎй//-қай/-кЎй. Бу форма XI аср ёдгорликлари ва қадимги уйғур тили ёдгорликларида ҳам кенг қўлланган: Муқаррар болды ким, та¦ласы болған нокар-у сардар, мāл-у жиҳаты билЎн чықыб, қорғанны тапшурғай (БН).
Феъл нисбатлари. Эски ўзбек тилида ҳам феъл нисбатларининг қуйидаги турлари мавжуд: аниқлик, ўзлик, мажҳул, биргалик, орттирма нисбатлар.
Аниқлик нисбати учун эски ўзбек тилида ҳам махсус аффикслар қўшилмайди.
Ўзлик нисбат –н(ундошдан кейин: -ын/-ин//-ун/-µн) аффикси билан ҳосил қилинган: Куйди, ортЎнди ғам отында ичим ташым мени¦ (Атоий). Оғуз хāнға бақынмады (Ш.тар.).
Ўзлик нисбат маъноси баъзан мажҳул нисбат аффикси –л(-ыл/-ил//-ул/-µл) билан ҳам ифодаланади: Бу васила билЎ ҳайāл қылылды ким,..(Навоий, МН).
Мажҳул нисбат –л(-ыл/-ил//-ул/-µл) аффикси билан ясалади: Қуллуқ арзадāшт йэкшанба куни битилди (Навоий,МН).
Биргалик нисбат –ш( ундошдан кейин: -ыш/-иш//-уш/-µш) аффикси билан ясалади: Икки қāшы бāш бир қылыб, билмЎн, нэ сЈз сЈзлЎштилЎр (Лутфий). Бир-икки қатла ул тараф бу тарафдын қылыч алыштылар (БН).
Орттирма нисбат қуйидаги аффикслар билан ясалган:
-т(-ыт/-ит//-ут/-µт): Охшатты ққаматы¦ға санавбарны бāғбан (Навоий, МН).
-р(-ур/-µр//-ар/-Ўр): КечµргЎй ушбу дарйадын мени (Атоий). Шайдāлыққа баш чықарур (Навоий, МҚ).
-тур/-тµр//-дур/-дµр: Ҳажр оты бу кун ичимни кµйдµрµр (Саккокий). Алтун уйны тиктµрди (Ш.тар.).
-ғур/-гµр//-қур/-кµр//-қар/-кЎр: Нэ мунча йазғурадур шайхи парсā бизни (Атоий). Инсāфсыз адувны йаманлықдын ЈткЎрµр (Навоий, МҚ).
-ғуз/-гµз//-қаз/-кЎз: Аллыда бир нечЎни турғузды (ШН).Мени откЎзи¦излЎр, теб,..(Ш.тар.).
-ыз/-из: тамызды, ақызды (Санглоҳ).
-cЎт: КемЎни нечµк йасарын кЈрсЎтти (Ш.тар.).
Савол ва топшириқлар:
1. Ўтган замон феълининг содда формалари қандай ҳосил қилинган?
2. Ўтган замон феълининг аналитик формаларига мисоллар келтиринг.
3. Ҳозирги замон феълларининг ифодаланиши жиҳатидан ҳозирги ўзбек тили билан эски ўзбек тили ўртасида қандай тафовутлар бор?
4. Келаси замон феъл формаларига мисол келтиринг.
Таянч тушунчалар
Ўтган замон феъллари – нутқ моментига нисбатан олдин юз берган (юз бермаган) иш-ҳаракатни англатади.
Ҳозирги замон феъллари – нутқ моментида юз берган (юз бермаган) иш-ҳаракатни билдиради.
Ҳозирги-келаси замон феъллари – нутқ моментида юз берган ва ундан кейин амалга ошириладиган иш-ҳаракатни англатади.
Келаси замон феъллари – нутқ моментидан кейин амалга ошириладиган иш-ҳаракатни англатади.
Феъл нисбатлари – иш-ҳаракатнинг субъекти ва объекти муносабатларини билдиради.