1. Эски ўзбек тилида ҳаракат номи формалари.
2. Равишдош.
3. Сифатдош.
Феълнинг нутқда қўлланишга хосланган шакллари унинг функционал (амалий) формаларидир. Феълнинг айрим формалари келишик, эгалик аффиксларини ҳам қабул қилади, гапда от ва бошқа сўз туркумлари функциясини бажариб, эга, аниқловчи, тўлдирувчи ёки ҳол вазифасида ҳам кела олади. Шунга кўра, бундай формалар феълнинг грамматик функционал формалари ҳисобланади. Феълнинг грамматик функционал формаларини соф феъл, ҳаракат номлари, сифатдош ва равишдош формалари ташкил этади.
Феълнинг грамматик функционал формаларида, бир томондан, феълга хос белгилар мавжуд бўлса, иккинчи томондан, морфологик хусусиятлари ва синтактик функциялари бўйича бу формалар бошқа сўз туркумларига ҳам яқин туради. Бу жиҳатдан соф феъллар фақат феълларга, ҳаракат номлари отга, сифатдош формалари сифатга, равишдош формалари равишга яқин туради.
Ҳаракат номи формалари. Улар иш-ҳаракат ва ҳолатнинг атамасидир. Эски ўзбек тилида ҳаракат номининг қуйидаги формалари амалда бўлган:
-мақ/-мЎк аффиксли форма. Бу форма ҳаракат номининг асосий кўрсаткичи сифатида фаол истеъмолда бўлган.
Жўналиш келишигининг –a,-Ў аффикси қўшилганда, -мақ/-мЎк аффиксининг охиридаги [қ], [к] ундошлари икки унли ўртасида жаранглилашиб, [ғ], {г] ундошларига ўтади: Қачмаға йµз эвµрди (ҚР), бақмаға имкан йоқ (МН).
Эгалик аффикси қўшилганда ҳам –мақ/-мЎк аффикси таркибидаги жарангсиз [қ], [к] ундошлари жарангли (ғ), [г] ундошларига ўтиши мумкин: Бу йазуқдан қутулмағым муҳал эсЎ,... (СС). Бир нафас сабр этмЎги йоқ (СС).
-мақ/-мЎк аффиксли ҳаракат номининг бўлишсизлик маъноси икки хил йўл билан ифодаланган:
а) -ма/-мЎ аффиксли бўлишсиз формадаги феълга -мақ/-мЎк қўшилиши билан: ТилЎнмЎмЎккЎ давлатындан маҳрум дурурлар (СС).
б) сифатдошнинг -мас/-мЎс аффиксли бўлишсиз формасига -лық[-лик аффикси қўшилиши билан (-мас+лық//-маз + лық): Мэним сЈзим эшитмЎзлик учун (ТФ). Оғлан билмЎсликиндин қылур (ҚР).
Ҳаракат номининг -мақ/-мЎк аффиксли формаси от туркумидаги сўзлар каби эгалик ва кўплик қўшимчаларини қабул қилади, келишиклар билан турланади, кўмакчилар билан қўлланади:
1. -мақ/-мЎк аффиксли ҳаракат номи эгалик аффикслари билан қўлланганда, феъл негизидан англашилган иш-ҳаракатнинг қайси шахсга қарашли эканлиги кўрсатилади: Мэним қуртул-
мағым анда турур (ТФ). Сэн Ўсрµк кэлмЎки¦ мунда
хата ул (ХШ).
2. -мақ/-мЎк аффиксли ҳаракат номига қўшилган -лар/-лЎр аффикси одатдаги кўплик маъносини эмас, балки феъл ўзагидан англашилган иш-ҳаракатнинг субъект билан мослашуви учун хизмат қилади: Йусуфны ЈлтµрмЎклЎри иккидин ҳали эрмЎс эрди (ҚР). НэтЎк ким йиғламақларыны эшиттим,...(НФ).
3. От ўрнида қўлланган бош келишикдаги -мақ/-мЎк аффиксли ҳаракат номи асосан эга, баъзан кесим ёки аниқловчи вазифасида келади.
Эгаси –мақ/-мЎк аффиксли ҳаракат номи билан ифодаланган гапларнинг кесими асосан от ёки от туркумидаги сўзлар билан ифодаланади: Ибраҳимға қонуқ тилЎмЎк фариза эрди (ҚР).Fийбат қылмақ улуқ йазуқлардын турур (НФ).
-мақ/-мэк аффиксли ҳаракат номи келишик аффикслари билан қўлланганда ҳар бир келишик формасининг характерига мувофиқ равишда турли синтактик вазифаларни бажаради: Азынлар айбыны кЈрмЎкни қойғыл (ХШ). Илм ЈгрЎнмЎккЎ кэлдим (ҚР). Андын йаранлары қаттық сЈзлЎмЎкдин йығдылар (ТФ).
-ш(-ыш/-иш, -уш/-µш) аффиксли форма эски ўзбек тилида кам истеъмолда бўлиб, айрим ёдгорликларда учрайди: Й¯г¯р¯шдЎ забунрақдур (Бобурнома). ...буларны¦ алышы ва бериши (Бобурнома).
-в/-ув/-¯в аффикли форма кам қўлланган: Ондын икки киши болды сақлав (ШН).
Сифатдош формалари. Туркий тилларда сифатдош предметнинг белгиси бўлган иш-ҳаракат ва ҳолатни ҳамда бевосита иш-ҳаракат ва ҳолатни англатади. Сифатдош формаларида белги-ҳаракат маъноси билан бирга, грамматик замон маъноси ҳам мавжуд бўлади. Бу ҳол сифатдош формаларининг ҳаракат номи формаларидан фарқловчи асосий белгисини ташкил этади. Сифатдош формаларини замон нуқтаи назардан қуйидаги икки асосий группага ажратиш мумкин: 1) ўтган замонни ифодаловчи сифатдош формалари. Бу группага -мыш/-миш, -дуқ/-дµк//-туқ/-тµк,-ған/-гЎн//-қан/-кЎн,-ан/-Ўн аффикслари билан ҳосил бўлувчи формалар киради; 2) ҳозирги - келаси замонни ифодаловчи сифатдош формалари. Бу группани -р(-ар/-Ўр, -yp/-µр, -ыp/-up, -йyp/-йµр), -маз/-мЎз//-мас/-мЎс, -ғу/-гµ-қу/-кµ, -ғучи/-гµчи//-қучы//-кµчи, -дачы/-дЎчи//-тачы/-тЎчи, -ғлы/-гли, -acы/-Ўси ва бошқа аффикслар билан ҳосил бўлувчи формалар ташкил этади.
Ўтган замон сифатдошлари. -ған/-гЎн (-қан/-кЎн) аффиксли сифатдош эски ўзбек тилининг барча даврлари учун характерли бўлган ва фаол қўлланган.
Қўлланиши, маъно ва функциялари:
1. Атрибутив позицияда қўлланиб, аниқловчини ифодалайди. Аниқловчи вазифасида келган –ған/-гЎн аффиксли сифатдош атрибутив ўрам ташкил этади ва улар гап трансформациясида бўлиши мумкин:
а) эга+кесимдан иборат ўрамларда –ғaн/-гЎн аффиксли сифатдош предикатив бирикмани ташкил этади: Чэрик тушкЎн йэргЎ кэлдилЎр (ҚР). Жумламыз рāзимиз бу икки улуғымыз сЈзлЎгЎн сЈзгЎ (НФ).
б) сўз бирикмаси қолипида бўлади: Раст сЈзлЎгЎн хатунлар бурч қылсалар,... (ТФ). Вафа қылған кишилЎргЎ вафа қыл (МН);
2. -ған/-гЎн аффиксли сифатдош отлашади ва от бажарадиган синтактик функциясларда қўлланади: Бу йаратылған сизлЎрдЎ болса,... (ҚР). Мэни йаманлаған ҳалак болды (НФ). Сэни кЈргЎн Јзиндин йат болур (МН).
Отлашган -ған/-гЎн аффиксли сифатдош отга хос грамматик белгиларга эга бўлади ва шунга мувофиқ ҳар хил синтактик функцияларни бажаради:
а) -лар/-лЎр кўплик аффиксини олади: Аны¦ бирлЎ болғанлар... бутға табынурларды (ТФ). Қамуғ туғғанлар Јлди (ҚР). Йана эрмЎн тэгЎнлЎр зāр болғай (ХШ).
б) эгалик аффиксини олади: Мэн тамāм āлым болдум, ҳэч билмЎгЎним қалмады (НФ). Бу сизни¦ кэлтµргЎни¦из бизгЎ йарамас (ҚР);
в) келишик аффиксларини олади: Ул сорғаны¦ны кэтЎргил (НФ). Йықылғанларға андын дастгирлик йэткЎй (Навоий МҚ).
3. –ған/-гЎн аффиксли сифатдош учун, со¦ (со¦ра),бирлЎ, кЎби, бэрµ каби кўмакчилар билан қўлланади: Сув тартқан учун ижрасын бэрЎйин (ҚР). Бу бир қорғанны алған билЎ нэ иш ачылғай(БН).
4. –ған/-гЎн аффиксли сифатдош -тэк қўшмчасини қабул қилади: ТилЎб Шавур айытған-тэк нишанын //сорар шаҳзаданы¦ турған макāньн (ХШ). Муғанний мусиқий ағаз қылды//атасы торбасында йығлаған-тэк (СС).
-мыш/-миш аффиксли сифатдош эски ўзбек тилининг барча даврларида фаол қўлланган бўлиб, унинг грамматик маъно ва функцияларининг тараққиёт даврлари икки босқичга бўлинади: биринчи босқич XV асрдан олдинги даврларни, иккинчи босқич XV аср ва ундан кейинги даврларни ўз ичига олади.
1. Ўзбек тилининг олдинги даврларида –мыш/-миш аффиксли сифатдош формасининг қадимги грамматик маънолари ва функциялари сақланган, яъни:
а) предметнинг ҳаракат белгисини кўрсатиб, аниқловчи вазифасида келади: Келмиш йолларына йандылар (Таф.). Бу қилмыш иш бирлЎ биз залимлардын болур-миз (ҚР);
б) эгалик аффиксларини қабул қилади: Агар бу аймышы¦ сЈз раст эрсЎ,..(Таф.).
в) келишик аффикслари билан қўлланиб, гапнинг иккинчи даражали бўлакларини ифодалайди: Эшиткил бу ғазалда ишлЎридин// Муҳаммад хожа бэг аймышларыдын (МН). Шамъун булардын қачмышда сувсамыш эрди (ҚР).
2. Ўзбек тилининг XV аср ва ундан кейинги тараққиёт даврларида –мыш/-миш аффиксли сифатдошнинг грамматик маънолари ва функциялари чегараланган бўлиб, унинг асосан ўтган замон феъли сифатида қўлланиши давом этган.
Ўтган замон сифатдошини ясовчи –дуқ/-дµк аффикси қадимги ёдгорликлар тилида –туқ/-тµк кўринишида ҳам қўлланган. Грамматик маънолари ва функцияларижиҳатидан –мыш/-миш аффиксли сифатдошга ўхшайди: Макка ачылдуқ кун болды (Таф.). Йусуфға йығладуқум кЈзµмни ақарды (ҚР)
Ҳозирги - келаси замон сифатдош формалари.
-р аффиксли форма. Бу аффикс -р, -ap/-Ўр, -ур/-µр,-ыp/-up, -йyp/-йµp вариантларда қўлланган бўлиб, булардан қайси бирининг ишлатилиши шу аффиксни қабул қилувчи феъл негизининг характерига, унинг қандай товуш билан тугаган бўлишига боғлиқ.
Ундош билан тугаган бир бўғинли феълларнинг бир группасига -ар/-Ўр, бошқаларига -ур/-µр вариантлари (қач+ар,кэт+Ўр, бар+ур, бил+µр), ундош билан тугаган икки ва ундан ортиқ бўғинли феълларга –yp/-µp вариантлари қўшилади (қайтар+ур,эшит+µр, уруш+ур, кэлтµр+µр,қайтарыл+ур, кЈрсЎтил+µр каби). Баъзи манбаларда ундош билан тугаган айрим феълларга –ыp/-up формасида қўшилиши ҳам учрайди.
Унли билан тугаган феълларга -р ёки -йур/-йµр вариантлари қўшилади (башла+р ёки башла +йур, ишлЎ+р ёки ишлЎ+йµр).
Ёзма ёдгорликлардан маълум бўлишича, туркий тиллар тараққиётининг қадимги даврларида унли билан тугаган феълларга -йур/-йµр вариантлари қўшилиши характерли бўлган. Масалан, Ўрхун-Енисей ва қадимги уйғур тили ёдгорликларида бундай феълларга асосан –йyp/-йµp вариантлари қўшилган, XI- XII асрларга оид ҚБ, ҲҲ ва бошқа манбаларда ҳам кўпинча шу вариантлари қўшилган. Унли билан тугаган феълларга -р ёки -йур/-йµр қўшилиши ҳақида Маҳмуд Кошғарий ҳам маълумот берган. Унинг кўрсатишича, бундай феълларга -р ўрнида –йyp/-йµp қўшилиши XI асрда арғулар тили учун хос бўлган.
-р аффиксли сифатдошнинг бўлишсиз формаси -маз/-мЎз//-мас/-мЎс аффикси ёрдамида ҳосил бўлади. Бу аффикснинг жарангли -маз/-мЎз вариантлари ўғуз группасидаги туркий тиллар учун хос бўлиб, қипчоқ ва қарлуқ группасидаги туркий тилларда асосан жарангсиз -мас[-мЎс вариантлари қўлланади. Ўрхун-Енисей ва қадимги уйғур тили ёдгорликларида ҳам фақат жарангли маз/-мЎз вариантлари қўлланган бўлиб, ҚБда -маз[-мЎз ва -мас/-мЎс вариантлари параллел истеъмолда бўлган.
-р аффиксли сифатдошнинг қўлланиши, маъно ва функ-циялари:
а) аниқланмиш вазифасида келган сўз -р аффиксли сифатдош ифодалаган иш-ҳаракатнинг субъекти бўлади: Бу ақар арығ ким, сэ¦Ў бэрдим,... (ТФ). КЈрЎ билмЎз киши бағрын тили¦из (ХШ). КЈ¦ул бэрмЎ кЈ¦ул бэрмЎс кишигЎ (СС);
б) -р аффиксли сифатдош англатган иш-ҳаракатнинг субъекти аниқланмишдаги эгалик аффикси орқали ифодаланади: Туғрур aғpығы кирди эрсЎ, Марйам қаҳ тутды (ТФ). КЈни сЈзлЎйµр кЈ¦лµн бар эрсЎ, айғыл (ҚР).
2. -р аффиксли сифатдош от ўрнида қўлланганда отга хос грамматик белгиларга эга бўлади ва шунга мувофиқ ҳар хил синтактик функцияларни бажаради:
а) эгалик аффикслари билан қўлланади: Лек мумкин дурур дава қылурум//саъй этиб ҳажаты¦ рава қылурум (Навоий СС). Жаҳанда сэндин ЈзгЎ йоқ тилЎрим (ХШ);
б) келишик аффикслари билан қўлланади:Сэни¦ ишқы¦да сайрарға Харазмий... (МН). Бизни¦ кэлµримизни эшитиб, қачыб бу айтылған уч йуртға бардылар (Ш.тар.).
3. -р аффиксли сифатдош кўмакчилар билан қўлланади: Олтурур учун қабыл йер эрди (БН). ¤лмЎсдин бурун ачыб кЈзµмни..(Навоий ФШ).
-ғу/-гµ (-қу/-кµ) аффиксли сифатдош. Қўлланиши, маъно ва функциялари:
1. Атрибутив позицияда қўлланиб, аниқловчини ифодалайди, Бунда -ғу/-гµ аффиксли сифатдош атрибутив оборотни ташкил этади ва бундай оборотларда сифатдош формасидаги феълдак англашилган иш-ҳаракатнинг субъекти икки хил йўл билан ифодаланади:
а) аниқланмиш вазифасида келган сўз -гу/-гµ аффиксли сифатдош ифодалаган иш-ҳаракатнинг субъекти бўлади: Мэним илкимдин кэлмЎгµ иш билгµрди (ТФ). Тузуб йэттилЎр ав а в л а ғ у йэргЎ (ХШ);
б)-ғу/-гµ аффиксли сифатдош англатган иш-ҳаракатнинг субъекти аниқланмишдаги эгалик аффикси орқали ифодаланади: СЈзлЎгµ кµчµм йоқ (ҚР). Сэни¦ йэгµ ашы¦ сэни Хизр йалавач табару башлағай (ТФ).
2. -ғу/-гµ аффиксли сифатдош от ўрнида қўлланганда отга хос грамматик белгиларга эга бўлади ва шунга мувофиқ ҳар хил синтактик функцияларни бажаради: Қайда барғусыны билмЎгЎйлЎр (ТФ). На қылғусы билмЎс болды (НФ).
-ғучы/-гµчи (-қучы/-кµчи) аффиксли форма -ғу/-гµ аффиксли сифатдошга шахс отини ясовчи -чы/-чи аффикси қўшилиши билан ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бу формада феъллик хусусияти кучсизланиб, от туркумига яқин туради: Куч қылғучы зāлим эрди (ТФ). ҚҚуйашны¦ эсиз кЈзни Қайтарғучы қудрати бар (ҚР). Ошул тағ қазғучы Фарҳāдны кЈрсµн (ХШ);
-дачы/-дЎчи (-тачы/-тЎчи) аффикси билан ясалган сифатдош ҳам қадимги ёдгорликлар тилида фаол қўлланган бўлиб, ўзбек тилида XV асрга қадар қўлланиб келган: Мен сени¦ т£р¯ттЎчи¦, йараттачы¦-мен (Таф.). Биз йерни кЈкни т£р¯ттЎчи тЎ¦ригЎ табынур-миз (Таф.).
-ғлы/-гли аффиксли сифатдош ҳам эски ўзбек тилининг илк даврларида кенг қўлланган бўлиб, маъно ва функциялари бўйича -дачы/-дэчи аффиксли сифатдошларга ўхшайди: КимЎрсЎ ма¦а раҳм қылмағлы йоқ (ҚР). ТушиндЎ кЈрди ким, кэлигли кэлди (НФ).
-адурған/-Ўд¯ргЎн аффиксли сифатдош. Бундай сифатдошлар XV асрдан кейин қўлланган: Мени шайдā қыладурған бу к£¦¯лд¯р, бу к£¦¯л, хāр-у расвā қыладурған бу к£¦¯лд¯р, бу к£¦¯л (Лутфий). Кāбулдын к¯ч келЎд¯ргЎн жыҳатыдын султāнға қошула алмайдурлар (Бобурнома).
Равишдош формалари. Эски ўзбек тилида қуйидаги аффикслар билан равишдош ҳосил қилинган:
-б(-ыб/-иб,-уб/-µб) аффиксли равишдош. Қўлланиши, маъно ва функциялари қуйидагича:
1. Шахсли феълдан англашилган иш-ҳаракатнинг бажарилиш ҳолатини кўрсатиб, равиш ҳолини ифодалайди. Бунда равишдош ифодалаган иш-ҳаракат билан шахсли феъл ифодалаган иш-ҳаракат ўртасидаги вақт муносабати қуйидагича икки хил бўлади:
а) равишдош ифодалаган иш-ҳаракат шахсли феъл ифодала-ган иш-ҳаракатдан олдин бажарилади. Бундай ҳолларда равиш-дош асосан ҳаракат маъносини ифодаловчи феъллардан иборат бўлади: Буйурдылар ким, ҳужрасын бузуб, туфрāғын хāнақāҳдын ташқару ташласунлар (Навоий МН). Бухāрāдын қавун келтµрµб, бир мажлисда кестµрдµм (БН).
б) равишдош ифодалаган иш-ҳаракат шахсли феъл ифодала-ган иш-ҳаракат билан бир вақтда бажарилади. Бунда ҳар иккала иш-ҳаракат ҳам одатда такрорланувчи, давомли бўлади: Чықтылар қорғаныға чапқыллашыб (ШН). Қайда кЈрсЎм наъл нақшыны ЈпЎр-мен йуз сµрµб (Фурқат).
2. Шахсли феълдан англашилган иш-ҳаракатнинг бажарилиш вақтини кўрсатиб, пайт ҳолини ифодалайди ёки пайт эргаш гап-нинг кесими вазифасида келади: Йаҳуда бир сЈзни эшитиб уру қобди (ҚР). Ахшам намазы қылиб эвингЎ кирди (НФ).
3. Шахсли феълдан англашилган иш-ҳаракатнинг юзага кели-шидаги сабабни кўрсатиб, сабаб ҳолини ифодалайди ёки сабаб эргаш гапнинг кесими вазифасида келади: Андын қopқyб башым ақарды (ҚР). Агар айсам башымдын кэчмишин мэн//таныркаб бармағын тишлЎгЎй-сэн (ХШ).
4. -б аффиксли равишдош ифодалаган иш-ҳаракат кейинги феълдан англашилган иш-ҳаракатнинг аксини кўрсатади, яъни равишдош ифодалаган иш-ҳаракат билан кейинги феълдан анг-лашилган иш-ҳаракат бажарилиши нуқтаи назардан бири иккинчисига зид бўлади. Шунинг учун бундай ҳолларда кейинги феъл кўпинча бўлишсиз формада қўлланади: Сиз кэлиб, ани кэлтµрмЎсЎ¦из,сизгЎ дақы буғдай бэрмЎз-мэн (ҚР). Бу буғдай кЈргЎзиб, арпа сатар ул (ХШ).
5. Равишдошнинг -б аффиксли формаси боғловчилик вазифа-сини ҳам бажаради, яъни гапда уюшиб келган феълларнинг ол-дингиси (ёки олдингилари) шу равишдош формасида келиб, уюшиқ бўлаклар ўртасидаги боғланишни кўрсатади: Бу йалғанчилар мэни тутуб, ағзымға қан суртуб, сэ¦Ў келтурдилЎр (ҚР). Аны тахт узЎ кэчириб, башына таж қойуб, мамлакатни а¦а таслим қылы¦ыз (СС).
-а/-Ў(-й) аффикси билан ясалган равишдош қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Якка ҳолда қўлланади. Бунда шахсли феъл ифодалаган иш-ҳаракатнинг бажарилиш ҳолатини билдиради: Бир кун Исмаил авқа бармыш эрди, Ибрāҳимны кЈрЎ келди (ҚР). ɵ給дин эмди а¦а ашна тилЎй келдим (Лутфий).
2. Қўшма феълнинг компоненти бўлиб келади: Йол башында тура қалды Мирза (ШН). Иттифақ қыла алмай, паришāн барыб...(БН).
3. Кўпинча такрор қўлланади. Бунда ҳам шахсли феъл ифодалаган иш-ҳаракатнинг бажарилиш ҳолати кўрсатилади: Фырāқ отына йана-йана келдим (Лутфий). Тамшый-тамшый аны қылай н£ш (Навоий МЛ)
-у/-µ(унлидан кейин –йу/-йµ) аффикси билан ясалган равишдош қадимги ёдгорликларда кенг қўлланган бўлиб, эски ўзбек тилида XV асрга қадар анча актив истеъмолда бўлган, маъноси, функцияси бўйича –а/-Ў(-й) аффиксли равишдошга яқин туради.
Мисоллар: КЈз йашы йығлайу, тушЎйин дер айақына (Саккокий). А¦а қаршу туру билмЎди (ҚР). Қарындашлары аны авға алу бардылар (ҚР). КишилЎр Муса йалавачқа кЎлµ башладылар (ТФ).
Равишдош ясовчи –бан/-бЎн (ундошдан кейин: -ыбан/-ибЎн//-убан/-убЎн) аффикси –б (-ыб/-иб//-уб/-µб) аффиксига –ан/-Ўн қўшилиши билан ҳосил бўлган.Эски ўзбек тилида шеърий асарларда ишлатилган бўлиб, функцияси ҳам чегараланган. Бу равишдош шакли шахсли феъл ифодалаган иш-ҳаракатнинг бажарилиш ҳолатини, сабабини кўрсатади.Мисоллар: Чықты ул мы¦ча киши атланыбан// иш қылурға барысы қатланыбан (ШН). Қучубан йығладым атам айағын (Фурқат). Ул анда қолдыса азиз қадашым//ҳам биргЎ келибЎн болуб йолдашым (ХШ).
-ғалы/-гЎли//-қалы/-кЎли аффикси билан ясалган равишдош ҳам туркий тилларда қадимдан кенг қўлланиб келган бўлиб, эски ўзбек тилида ҳам актив истеъмолда бўлган. Ҳозирги ўзбек тилида бу аффикс –ғани(-қани/-кани) кўринишида ишлатилади.
Бу равишдош шахсли феъл ифодалаган иш-ҳаракатнинг бажарилишидаги мақсадни билдиради. Мисоллар: Ул ҳанақаҳға ойнағалы кирдилЎр (Нав. МН). Малик анларны ЈлдµргЎли қасд қылды (Таф.). Йусуфны кЈргЎли зинданға келµр эрдилЎр (ҚР).
-ғач/-гЎч/-қач/-кЎч билан ясалган равишдош қадимги ёдномаларда учрамайди. Эски ўзбек тилида, асосан, XVасрлардан бошлаб кузатилади.
Бу равишдош пайт маъносини билдиради, яъни бу равишдош ифодалаган иш-ҳаракат тугаши билан шахсли феъл ифодалаган иш-ҳаракат бошланади. Мисоллар: Йана шам олғач, олдылар бары маст (Нав. СС). Ачылғач келиб эртЎси ҳужрасы//қылур жан-у жанжал ҳар эртЎси (Муқ.).
-ғунча/-гµнчЎ//-қунча/-кµнчЎ аффикси билан ясалган равишдош эски ўзбек тилида анча кенг истеъмолда бўлиб, қадимги ёдгорликларда кам қўлланган.
Бу равишдош ҳам пайт маъносини билдиради, яъни равишдош ифодалаган иш-ҳаракат бошлангунга қадар шахсли феъл ифодалаган иш-ҳаракат юзага чиққан бўлади ёки давом этган бўлади. Мисоллар: Хан йеткµнчЎ аны қуладылар (ШН). Лутфий мискиндин ЈлгµнчЎ дуа болсун се¦Ў (Лутф.).
Савол ва топшириқлар.
1. Эски ўзбек тилида ҳаракат номи қандай қўшимчалар билан ҳосил қилинган?
2. Сифатдош шакли ҳосил қилувчи қўшимчаларни сананг.
3. Равишдошнинг ҳозирги ўзбек тилида қўлланмайдиган қандай шакллари мавжуд.
Таянч тушунчалар:
Феълнинг функционал формалари – феълнинг нутқда қўлланиш шакли.
Ҳаракат номи – иш-ҳаракатнинг атамаси бўлиб, отга хос сўз ўзгариш хусусиятига эга бўлган ва гапда от бажарган вазифаларни бажаришга мос бўлган феъл шакли.
Сифатдош – предметнинг белгиси бўлган ҳаракатни, баъзан иш-ҳаракатни тўғридан-тўғри англатадиган феъл шакли.
Равишдош – ҳаракатни иккинчи бир иш-ҳаракат белгиси сифатида англатадиган, гапда ҳол ва эргаш гап кесими бўлиб келишга мослашган феъл шакли.
Соф феъл – буйруқ-истак, шарт ва баъзан аниқлик майллари ҳамда уларнинг замонлари маъноларини ифодалаб, ҳар доим тусланиш тизими элементи (унсури) сифатида йўлланадиган, гапда фақат кесим вазифасида келишига мос феъл шакли.