04:44 / 04.11.2010 · Ўзбек тили
Сон

1.    Сон ҳақида умумий тушунча.
2.    Соннинг маъно турлари ва уларнинг ҳосил қилиниши.
3.    Эски ўзбек тилида сонларга хос бўлган фонетик хусусиятлар.
4.    Соннинг тузилиши жиҳатдан турлари.
5.    Нумератив сўзлар.

Саноқ сонлар. Эски ўзбек тилида саноқ сонлар киши, нарса ҳамда ҳодисаларнинг саноғини билдирган, саноқ сонларнинг бирлик, ўнлик, юзлик, минглик ва бошқа формалари қўлланган. Саноқ сонлар содда ва мураккаб формалар орқали ифодаланган, араб, форс-тожик, ҳинд тилларидан ўзлашган саноқ сонлар ҳам учрайди.
Эски ўзбек тилида қадимги туркий тилдагига нисбатан сонлар жиддий ўзгаришга учраган эмас, лекин ўзига хос тизим ҳосил қилган. Айниқса, мураккаб сонлар ҳозирги нормаларга яқинлашган. Бу давр тилида т£рт йигирми (14), алты элиг (46), отуз артуқы уч (33) каби мураккаб сонлар қўлланишдан чиққан.
Содда   саноқ   сонлар   эски ўзбек тилида   танглай гармонияси талабига кўра қаттиқ ва юмшоқ вариантларда қўлланган.Содда саноқ сонлар қуйидагича кўринишга эга: бир сони, асосан, юмшоқ талаффуз қилинган: бир биригЎ қатыла бэрдилЎр (Амирий). Бири   биригЎ   бақмай   (БН). 
XVIII —XIX аср ёзма манбаларида бир сонини қаттиқ талаффуз қилиш ҳолатлари ҳам учрайди: Быр-бырыға намаҳрам эт (Увайсий).
Икки сони олдидаги унли -э ёки -и товушлари орқали: эки, -икки тарзида талаффуз килинган. Шу билан бирга, ики сони таркибидаги -к ундоши баъзан ташдид орқали ифодаланган: эки, экки, ики, икки каби. Бундай хилма-хиллик шеъриятда арузнинг талаби билан юз берган.
XIX асрга оид айрим ёзма манбаларда алты сони алта, йэтти сони йэттэ формасида учрайди.
«Бобурнома»да, Гулханий, Мунис асарларида бир тоққуз,тоққуз- тоққуз ибораси қўлланган, ҳар нарсанинг тўққизталик сонга эга маъносини англатган: Б и р тоқуз эт ва бир тоқуз парча кэлтурЎди (БН). Мэ¦Ў ғамдын т о қ у з-т о қ у з туҳфа (Мунис).
ЙигирмЎ сони уч хил фонетик вариантда истеъмол этилган: йигирмЎ (БН); йигирми (Навоий, МН); игирми (Ш тар.).
Элик сони таркибидаги -л ундоши дастлаб иккиланмаган, кейинчалик геминацияга учраб ташдид орқали ифодаланган: Элик (Навоий, МН), эллик (БН).
XV—ХIХ асрларга оид ёзма манбаларга араб, форс-тожик ҳамда ҳинд тилларидан баъзи саноқ сонлар ўзлашган, ўзлашган саноқ сонлар ўз формаларида қўлланган. Форс-тожикча: с а д ҳ а з а р (Лутфий); й а к –йак(Огаҳий);  ду бара (Муқимий).
Ҳиндча лЎк сони XVI—XIX асрларга оид ёзма манбаларда қўлланган: Йуз мы¦ны л Ў к дэрлЎр (БН); мы¦ лЎк сомны (Муқимий).
«Бобурнома»да ҳиндча к Ј р у р — (ўн миллион), арб (бир миллиард), кЈрб (юз миллиард), найл (ўн триллион), падам (милли-триллион), са¦ (энг юқори саноқ сон) саноқ сонлари қўлланган.
Дона сонлар. XV—XIX асрларга оид ёзма манбаларда дона сонлар ифодаловчи формалар кам  ривожланган,  дона сонлар функциясини турли сон формалари бажарган. Алишер Навоийнинг «Маҳбубул қулуб», «Сабъаи сайёр»,   Муҳаммад  Солиҳнинг   «Шайбонийнома» асарларида бир, икки саноқ сонига –тЎ аффикси қўшилиб дона сон ҳосил бўлган:  биртЎ  йармағ икки бЈлµб   (Навоий МҚ);  биртЎ ЈтмЎкни ики бЈлµб  (Навоий МҚ).
XV—XIX асрларга оид ёзма манбаларда саноқ сонлар дона сонлар маъносида қўлланган:  Й э т и ағзы аны¦ отлар сачыб (Навоий ҲА). Й¯з мы¦ байты бар ва бир қасида айтыбдур (Навоий МН).
Нумератив сўзлар. Нумератив сўзлар XV—XIX аср ёзма манбалари тилида ҳам деярли саноқ сонлар билан қўлланган, бу давр ёзма манбалари тилида нумератив сўзларни қўллаш қадимги туркий ҳамда XI—XIV аср ёзма манбалари тилига нисбатан кенгайган. Эски ўзбек тилида ҳам нумератив сўзлар характерига кўра турлича маъноларни англатган. Нумератив сўзлар саноқ сон билан аниқланаётган сўзлар орасида қўлланиб, аниқланмиш сўзга нисбатан қўшимча аниқлик даражасини оширган. Шунингдек, нумератив сўзлар улуш, миқдор, ҳажм, восита бирлиги, масофа, тўда, ўлчов бирлиги, гуруҳ, дона каби қатор маъноларни англатган.
Тартиб сонлар.XV—XIX асрларга оид ёзма манбалар тилида тартиб сонлар асосан саноқ сонларга аффикслар қўшилиши орқали ҳосил қилинган. Араб, форс-тожик тилларидан ўзлашган сонлар лексик-семантик усул билан ҳам тартиб сон маъносини англатган, баъзан ўзлашган тартиб сонлар формаси ҳам қўлланган.
-ьнчы,-инчи,-унчы,-унчи,-нчы,-нчи аффикси  вариантлари асосида тартиб сонлар ҳосил қилиш кенг қўлланган.                                                                                                                                       -ьнчы, -инчи,-унчы, -µнчи аффикси ундош товушлар билан тугаган саноқ сонларга, унли товуш билан тугаган саноқ сонларга -нчи, -нчы аффикси варианти қўшилган: иккинчи, йэтинчи,µчµнчи, тЈртµнчи, алтынчы, онунчы.
Тартиб соннинг биринчи формаси составли тартиб сонлар таркибида учрайди: йигирми биринчи фасл (Навоий МҚ);  биринчи мақалат (Навоий ҲА).
-ланчы (ла--нчы),-лЎнчи(лЎ--нчи) аффикси саноқ сонларнинг қаттиқ, юмшоқлигига кўра қўшилиб, тартиб сонлар ҳосил қилинган, бу аффикс билан тартиб сон ҳосил қилиш Алишер Навоийнинг «Маҳбубул қулуб» асарида учрайди, XVII асрдан бошлаб -ланчы, -лЎнчи аффикси орқали тартиб сон ҳосил қилиш кенгайган: алтыланчы фасл (МҚ), сэкизлЎнчи фасл (МҚ), йэтилЎнчи арқада (Ш тар.), бэшлЎнчи оқлы (Ш тар).
Аввал сўзи биринчи тартиб сони маъносида қўлланган: Ул аввал қылды Гул васфыны āғāз (Лутфий ), Аввал айағыға т¯ш¯б пЎст бол (Навоий ҲА).
Қадимги туркий ёзма манбаларида ҳам тартиб сонлар -нч,    -ынч, -инч, -унч, -µнч ҳамда -нты, -нти, -нды, -нди аффикси вариантлари орқали ифодаланган; -нти, -нди формаси икки сонига қўшилган. Биринчи тартиб сони ўрнида илк, илки сўзи ҳам қўлланган.
«Девону луғотит турк»  ёзма  обидасида  тартиб  сонлар  асосан -нч, -ынч, -инч, -унч, -µнч ҳамда -нди аффикслари билан ифодаланган.
Жамловчи сонлар. Жамловчи сонлар ўзига хос хусусиятларга эга, шунингдек, жамловчи сонларда умумтуркий тилларга хос белгилар ҳам мавжуд. Жамловчи сонлар саноқ сонларга -ав,-Ўв,-ла,-лЎ,-ала,-ЎлЎ,-авла,-ЎвлЎ,-авлан,-ЎвлЎн, баъзан -лай, -лЎй; -ағу, -Ўгµ аффикслари қўшилиши орқали ифодаланган.
-ағу,-Ўгµ аффикси орқали жамловчи сонлар ҳосил қилиш XIV аср ёдгорликларида фаолроқдир: Улар йэтЎг¯, мэн йалғуз (Рабғ.), ...¯чЎг¯си т¯н сарыға бардылар (ЎН).
-ав/-Ўв аффикси орқали жамловчи сонлар ясалиши XV—XIX асрлар ёзма обидаларида характерли бўлган: икЎв (Навоий СС); учЎв (Навоий ФШ); чэрикдЎ бир икЎв (ШН); Ҳарут илЎ Марут икЎв (Фурқат).
-лЎй (-лЎгµ / -лайу /- лЎй) аффикси  «Сабъаи Сайёр», «Бобурнома» асарларида айрим ўринларда ики сонига қўшилиб, жамловчи сонлар ясаган: бЎрибЎн ул нуқудны икЎлЎй (Навоий СС); икЎлЎй қорған йавығығЎ (БН).
-ала,-ЎлЎ аффикси Навоий, Бобур асарларида саноқ сонларга қўшилиб жамловчи сонлар ясаган: тЈртЎлЎси( Навоий МН),  бу учЎлЎси (БН).
-(Ў)влЎн (ЎгµлЎн}ЎвлЎн) аффикси баъзи саноқ сонларга қўшилиб жамловчи сонлар ясаган: икЎвлЎн қачтылар (Лутфий ГН).
Чама сонлар. XV— XIX асрларда битилган ёзма   манбаларда чама сонлар  аналитик, синтактик усуллар билан ҳосил қилинган.
-ча, -чЎ аффикси саноқ сонларга қўшилиб, чама сонлар ҳосил қилинган: йуз ики йузчЎ киши (Навоий ҲА); йана бэш мы¦ча киши (ШН).
Саноқ сонларнинг жуфт ҳолда қўлланиши орқали ҳам чама сонлар ҳосил бўлган; кичик сонлар олдин, катта сонлар кейин қўлланган:  йуз-йуз элик ЈзбЎкни кишиси билЎн (БН); тЈрт-бэш мы¦ киши бирлЎ (ШН).
Саноқ сонлардан кейин чағлық, чағлы, чақлық сўзлари қўлланиб, чама сон маъносини англатган: он йығач чағлық масāфат (Навоий ФШ); йигирмЎ чағлық кишилЎри Јлди (Ш тар.).
Саноқ сонлар айча, йылча, йавуқ, йақын,артуқ, артуқрақ, зийāда, кЈпрЎк,азрақ каби сўзлар билан келиб, чама сон маъносини ифодалаган: отуз йылча йақын бар (Навоий МН), ики йµздин кЈпрЎк уч  йµздин азрақ болғай эди (БН).
Тақсим сонлар. Эски ўзбек тилида тақсим сонлар, асосан, -рар,-рЎр,-ар,-Ўр аффиклари билан ҳосил қилинган: Айларда бирЎр-бирЎр кЈрµнµр (Атоий), Фусулны тЈртЎр ай таъйын қылыбтурлар(БН), ЙµзЎр мисқал кумуш (БН).
Нодира, Гулханий асарларида бир сони кетма-кет такрор қўлланиб, кейинги бир сонига -дЎн,-дин аффикси қўшилиб, тақсим сонлар маъносини англатган: Икки гул баргини бир бирдЎн гаҳи гуфтāра ач (Нодира). Бир чāрдэвар кЎм болса, Јтµз тишни бир бирдин сындырур (Гулханий).
Бир ва икки саноқ сонлари грамматик кўрсаткичларсиз кетма-кет   такрорланган   ҳолда    тақсим   сонлар маъносини   англатган: Нэки  кЈргµздилЎр са¦а  бир-бир (Навоий СС), ЎгЎр чун икки-икки қол тутуб (Муқимий).
Каср сонлар. Эски ўзбек тилида каср сонлар синтактик усул билан ифодаланган, махраж ҳамда сурат сонлар асосида ҳосил бўлган, махраж сон саноқ сонларга чиқиш ҳамда ўрин-пайт келишиклари аффикслари қўшилиши орқали ифодаланган, сурат сонлар саноқ сонлардан иборат бўлган, шунингдек, сурат сонлар грамматик кўрсаткичларни ҳам қабул қилган: НэчЎ ЈгсЎм айтман мы¦да бирин (Лутфий ГН). Йµздин бирики маъракага йэтиб (Навоий МҚ). Йурт малыны¦ ондын  бирини алур (Ш турк.). Бэр¯рмЎн болса йµз жāныму мы¦дын бир ҳисāб ЎйлЎб (Мунис).
Каср сон ясалишида баъзан махраж ва сурат сон орасида айрим боғловчилар қўлланган, грамматик кўрсаткичлар махраж сон ёки сурат сонга қўшилган, баъзан махраж ва сурат сонлар дистант ҳолатларда учрайди: йуздин  г Ў р  бирисигЎ йэтсЎ (Навоий СС).
Йарым сўзи ҳам каср сон маъносини англатган. Шунингдек, келишик ҳамда эгалик қўшимчаларини ҳам қабул қилган: Йарым кэчЎ йэтиб т¯штилЎр (Навоий МН). Бир   й а р ы м қары қазса, сув чықар (БН).
XVI — XIX асрларга оид баъзи ёзма манбаларда форс-тожик тилидан ўзлашган ним, ду ним, чаҳāрйЎк, чāрйЎк сўзлари каср сонлар маъносида қўлланган: таъриф қылғанны¦ йарымы балкэ чарйэкичЎ ашлық (БН); оғланларны ним қыйат тэдилЎр (Ш турк).

Савол ва топшириқлар:

1.    Соннинг эски ўзбек тилидаги ўзига хос хусусиятлари нималарда кўринади?
2.    Соннинг маъно турлари, тузилишига кўра турлари қандай ҳосил қилинади?
3.    Эски ўзбек тилидаги сонларнинг қўлланишига манбалардан мисоллар топинг.

Таянч тушунчалар:

Соннинг маъно турлари – саноқ, тартиб, дона, чама, жамловчи, тақсим сонлар.
Соннинг тузилишига кўра турлари – содда, мураккаб, каср сонлар.