04:43 / 04.11.2010 · Ўзбек тили
Сифат

1.Сифат сўз туркумининг тарихий тараққиёти.
2.Сифат ясалиши.
3.Сифат даражалари ва унинг интенсив формалари.

XV—XIX асрларга мансуб манбалар тилида қайд этилган сифатлар ҳам умуман туркий тиллардаги, хусусан, ўзбек тилидаги сифатларга хос барча хусусиятларга эга бўлиб, булардан асосийлари қуйидагилар:
Нарса-предмет ва ҳодисаларнинг белгисини билдириш сифатнинг семантик асосидир. Белги билдириш хусусияти ва табиати жиҳатидан туб (аслий) ва нисбий сифатлар бир-биридан қисман фарқланувчи ўзгачаликларга эгадир:
туб сифат ифодалайдиган белги тушунчаси шу сифатнинг тўғридан-тўғри маъносидан англашиладиган ранг, тус, тур, там, маза, ҳажм, вазн, меъёр,сатҳ, миқёс каби доимий сифатий белгилар билан боғлиқ бўлади, бу доимий сифатий белгилар конкрет ва абстракт характерда бўлиши мумкин: ақ алма, ақ кЈ¦µл, аччық дāнЎк, аччық дард каби;
нисбий сифатда эса бслги тушунчаси шу ясама сифатга асос бўлган сўздан англашиладиган нарса-прсдмет ёки ҳодиса маъноси билан боғлиқ бўлиб, унинг белги хусусияти бошқа турдаги нарса-предмет ёки ҳодисага турли даражада нисбат берилиши орқали ифодаланади.
Туркий   тилларда,   жумладан,   ўзбек   тилида   сифат   тарихан морфологик   кўрсаткичи   унча    тараққий   этмаган    сўз    туркуми саналади.   Тадқиқотчиларнинг   фикрига   кўра   сифат   даставвал мустақил сўз туркуми сифатида мавжуд бўлмаган, у сўнгроқ от туркумидан ўсиб чиққан ва шаклланиб ривожланган.
Э. В. Севортяннинг таъкидлашича, сифатнинг отдан дифференциацияланиш жараёни анча илгариги даврларда бошланган, V—VIII асрларга келиб бу жараён анча кенг тус олган. Сифатнинг жамланиши ва кристаллашиши аста-секинлик билан турли даврларда пайдо бўлган турли формалар ҳисобига юз берган. Бу формаларнинг айримлари қадимдаёқ каммаҳсул бўлган, айримлари эса ўз сермаҳсуллигини ҳозирги кунларгача сақлаб қолган ва ҳатто янада кенгайтирган. Айрим формалар от ва сифат учун мушггарак бўлган, айримлари фақат сифатгагина тегишли бўлган, лекин кейинги даврларда тараққий қилмаган [Севортян 1963, 58].
Туркий тиллар тараққиёт босқичининг қадим даврларидан бошланган сифатнинг отдан ажралиб чиқиши узлуксиз ҳодиса бўлиб, бу жараён ҳануз давом этмоқда. Бундан ҳамма сифат ҳам отдан ажралиб чиққан, деган фикр келиб чиқмаслиги керак. Чунки сифат мустақил категория сифатида ажралиб чиққандан кейин бу туркум таркибига янгидан қўшилган белги ифодаловчи бир қатор туб ва ясама сўзлар, ясовчи аффикслар мавжудки, уларнинг келиб чиқиши ва табиати ҳозирча аниқланган эмас.
Сифат туркумига оид сўзларнинг катта қисмини ясама сифатлар ташкил қилади. Ясама сифатлар икки хил йўл билан: морфологик (аффиксация) ва синтактик (композиция) ҳосил қилинади.
Морфологик усул билан сифат ясалиши. Морфологик усул билан сифат ясалиши узоқ тарихга эга бўлган асосий усулдир.Сифат ясалишига асос бўлган ўзак морфема исм ёки феъл туркумига оид бўлишига қараб ясовчи морфемалар ҳам исмлардан ёки феъллардан сифат ясовчи тарзида иккига бўлинади.
Сифат ясовчи аффикслар тарихан кўп бўлмаган, улар ҳозир ҳам унчалик кўп эмас. Текширилаётган давр тилида улар қўлланиш даражасига кўра бир хил эмас, баъзилари унумли, баъзилари эса унумсиздир.
Исмлардан сифат ясовчи аффикслар. Исм туркумига оид сўзлардан сифат ясашда қуйидаги аффикслар қўлланган:
-лығ/-лиг,-луқ/-луғ,-лµк/-лµк. Ушбу  аффикс вариант¬лари¬нинг     ишлатилишидаги фонетик  шароит қуйидагича:
Таркибида лабланмаган унлилардан бири бўлган бир бўғинли, шунингдек, барча ёки сўнгги бўғинида шу унлилардан бири бўлган кўп бўғинли қаттиқ негизларга аффикснинг асосан лабланмаган орқа қатор вариантлари, юмшоқ негизларга эса олд қатор вариантлари қўшилади: ағызлық, йазлық, бағлығ, татлық, йашлық, қанлық, билиглиг, қорғанлық, атлық, йарағлығ, эвлик, йамағлық, кэчЎлик.
Лабланган унлили бир бўғинли, шунингдек, барча ёки сўнгги бўғинда лабланган унлиси бўлган қаттиқ негизларга аффикснинг лабланган орқа қатор вариантлари, юмшоқ негизларга олд қатор вариантлари қўшилади: бойлуқ, қайғулуқ, отлуқ, андуҳлуқ, кµчлµк, йµзлµк, олтурушлуқ, кЈрклµк, тµрлµг,қутлуқ, отлуғ отлуқ, йамғурлуқ, тµклµк, уйлук, йосунлуқ, сµтлµк, кµлгµлµк, кµчлµк,  сµйµклµк.
Баъзан бу умумий қонуниятнинг бузилиши кузатилади; лабланмаган унлили негизларга аффикснинг лабланган вариантлари, шунингдек, орқа қатор вариантлари юмшоқ ўзакларга ва аксинча, олд қатор вариантлари қаттиқ негизларга қўшилиб келади. Бу ҳодиса, айниқса, XVII —XIX асрларда кўпроқ кузатилади.
-лы/-ли,-лу/-лµ. Бу аффикс вариантларининг ишлатилишида ҳам асосан сингармонизм конуниятига амал қилинган: олд қатор вариантлари юмшоқ негизларга, орқа қатор вариантлари қаттиқ негизларга қўшилган:  кэндли, отлы, йағлы, татлы, мэ¦изли, кэрЎкли, билигли, йаралы, йақалығ каби. Лабланган -лу/-лµ вариантларининг қўлланишида бошқачароқ манзара кузатилади; сингармонизм қонунига биноан таркибида лаб унлиларидан бири бўлган бир бўғинли ёки сўнгги бўғинида шу унлилардан бири бўлган икки ёки кўп бўғинли каттиқ негизларга аффикснинг орқа катор вариантлари, юмшоқ негизларга олд қатор вариантлари қўшилиши керак бўлгани ҳолда, бу қонуниятга мос ишлатилиш сийрак кузатилади: отлу, туғлу, к£злµ, йузлу, кЈрµклµ каби мисоллар кам учрайди. Кўп ҳолларда лабланган унлиси бўлмаган сўзларга аффикснинг лабланган вариантлари, аксинча, лабланган унлили сўзларга аффикснинг лабланмаган вариантлари қўшилиб келади: ғамлу, намлу, бағлу,  йоллығ, қойлы, туғлы, кЈкли кЈзли каби.
ги/-ғы, -қы/-ки аффикси қадимий маҳсулдор морфемалардан бўлиб, Ўрхун-енисей, қадимги уйгур ёзуви обидалари, XI—XIV асрларга мансуб ёдгорликлар тилида ҳам анча кенг кўлланган: Байақы йолға тегдилЎр (ҚР). Жавҳар балчыққа тушса, бурунғы бикин нафис турур (СС). Астындақы азақларына қара қушларны бағлады (ҚР). Бу элкиндЎки нарсалар нэ турур(НФ).
-дағы/-дЎги, -дақы/-дЎки. Бу аффикс асосан  отларга қўшилиб, ўринга ва пайтга мансублик маъносидаги сифат ясайди:
-сыз/-сиз. Бу аффикс асосан отларга қўшилиб ўзакдан англашилган нарсага, ҳолатга, хусусиятга эга эмаслик маъносини ифодаловчи сифат ясайди: Васл ноши дунйāда болмас, Атāйи нишсиз(Атоий).Қапуғын эшики йарағсыз турур(ҚР).
Эски ўзбек тилида форс-тожик тилидан ўзлашган қуйидаги аффикслар ҳам фаол қўлланган:
-ий. Адабиётларда «ёйи нисбат» деб юритилади ва нисбий сифат ясайди:
Шаҳ қылыб хылъатыны райҳāний,
Рāст андақ ки сарви бостаний
(Хамса)
-нāк. Отдан муайян белгига эга бўлган сифат ясайди: ... лаъли āташнāк (Маҳб.қ), ... к£¦л¯м ғамыдын ул ғамнāк (Маҳб.қ).
-г¯н. Ранг билдирувчи сифат ясайди:
Субҳыдам ким сипеҳри минāг¯н
Йэрни байзāдын этти байзāг¯н.
(Хамса).
-ваш. Ўхшатиш маъносидаги сифат ясайди:... шаҳзāдайи париваш... (Маҳ.қ.), ... мāҳваш сāқий... (Маҳ.қ.).
-вāр. Ўхшатиш маъносидаги сифат ясайди: бузургвāр, умидвāр. ... дурри шāҳвāр ¯з¯л¯п йэргЎ т¯шти (Маҳ.қ.).
Бу аффикслардан ташқари, -ин, -фāм, -āний сифат ясовчи аффикслари ҳам қўлланган.
Феълдан сифат ясовчи аффикслар. Феълдан сифат ясовчи аффикслар унчалик кўп эмас. Улардан фақат биргина аффикс сермаҳсул бўлиб, қолганлари каммаҳсул ва ўта каммаҳсул аффикслардир.
Улар қуйидагилар:
-г/-ғ,-қ/-к(ығ/-иг,-ық/-ик,-уг/-µғ,-уқ/-µк).Аффикс вариантла- рининг кўплиги сингармонизм қонуни амалда бўлганлигидан далолат беради. Бироқ юмшоқлик-қаттиқлик ва лаб гармонияси қоидасининг бир қадар бузилиши кузатилади, жарангли ва жарангсиз ундошли вариантлар ишлатилишида муайан қонуният ва фонетик шароитни белгилаш қийин. Чунки айрим манбаларда асосан жарангсиз ундошли вариантлар ишлатилса, уларнинг кўпчилигида (ҳатто бир сўз доирасида ҳам) ҳар иккала вариант баравар қўлланаверади. Лекин умумий нисбатига кўра жарангсиз унлили вариантлар аксариятни ташкил қилади.
Феъдан сифат ясашда энг сермаҳсул бўлган бу аффикс ёрдамида ясалган сифатларда ўзакдан англашилган маъно билан боғлиқ белги-хусусиятга эгалик тушунчаси ифодаланади:Демасун қорқақ (ШН). Бу руд қуруқ руддур, мунда ҳаргез сув болмас (БН).
-н(-ын -ин,-ун,-µн,-ан,-Ўн).Қадимий восита келишигининг бу аффикси ўзининг биргалик маъноси асосида сўнгроқ сўз ясаш функциясини ҳам касб этган. У ўзакдан англашилган белгига эгалик маъносини ифодаловчи сифат ясаган: Недин  толун ай йузу¦ илЎ ҳусн талашур (Атоий). Қийамат азабындын йақынму турур (ТФ).
л(-ыл/-ил). Бу аффикс айрим феъллардан ўзакдан англашилган ҳаракат ёки ҳолат белгисига эгалик маъносини ифодаловчи сифат ясайди: Дунйаны¦ тугал малыны берса¦ (НФ).
Шу билан бирга, -ыр / -ур (Бу ағыр ишкЎ оғрадымыз (ҚР)), -ри / -ры (Қуйы эгрилиги чындур (Лутфий)) қўшимчалари билан ҳам сифат ясалган.
Синтактик (композиция) усул билан ясалган сифатлар сифат туркумига мансуб лексик бирликларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар сифат ва бошқа туркумларга мансуб сўзларнинг бир-бири билан турли комбинацион воситалар ёрдамида бирикуви, жуфтлашуви, такрорлануви ва тизилуви орқали ҳосил бўлган. Улар таркибий қисмларининг бирикув тарзига кўра қўшма ва мураккаб сифат ясалади.
Синтактик усул билан ясалган сифатлар турғун бўлмайди ва укўпроқ услубий вазифа бажаради: қара й¯зл¯к башы (Навоий), қара тамғалық ай (Лутф.).
Сифат даражалари. Сифат даражаларининг туркий тилларга хос ҳар учала тури ва ҳар бир турнинг ифодаланиш усуллари бу давр тилида ҳам мавжуд.
Ҳозирги ва ўтмиш лингвистик адабиётларда сифатнинг оддий, қиёсий ва орттирма даражалари ҳақида фикр юритиб келинган ва унда рус тили қолипидан келиб чиқилган. Ўзбек тилидаги сифатлар эса бу қолипга тушмайди, балки оддий даража, белгининг камлиги даражаси ва белгининг ортиқлиги – кучайтирув даражасини фарқлаш имкониятини беради.
Оддий даража. Бошқа даражаларнинг ҳосил бўлиши учун негиз вазифасини бажаради ва белги нейтрал даражада бўлади. Бу шакл “ноль” шакл бўлиб, унда аффикс қатнашмайди.
Белгининг камлиги эса бир неча аффикслар орқали ҳосил қилинади:
-рақ/-рЎк.
Ким ки улуғрақ, а¦а хыдмат керЎк
Ул ки кичикрЎк, а¦а шафқат керЎк.
(Хамса).
-мтул. Қызымтул, қарамтул, йашымтул (Мабоинул-луғат).
Белгининг камлиги даражасида сифатга хос бўлган асосий белгининг камлигини билдирмайди, балки бошқа белгида сифат ифода қилаётган белгидан қисман мавжудлигини англатади.
Белгининг ортиқлиги ва кучлилиги даражаси. Бу даража сифатларни тўлиқ ва тўлиқсиз такрорлаш ҳамда сифат олдидан равишларни келтириш орқали ҳосил қилинади.
Тўла такрор: Ме¦излЎри г¯л-г¯л, қабағлары ке¦-ке¦ (Навоий). Баъзан бундай сифатларнинг биринчи қисмида чиқиш келишиги аффикси ҳам қатнашади ва маънонинг янада кучайтирилишига хизмат қилади: Зāҳирим авқāты йамандын-йаман (Навоий).
Тўлиқсиз такрор. Бунда биринчи бўғин п,м ундошлари иштирокида такрорланади: ап-ачығ, ап-ақ, йуп-йумалақ, чуп-чуқур, йЎм-йЎшил (Муҳок.луғ.).
Сифат олдидан равиш сўзлари келтирилади: Бағайат бийик киши (Навоий), асру ке¦ (Бобир).
Таъкидлаш зарурки, -рақ/-рЎк аффиксли шаклларда қиёс маъноси йўқ эмас, балки белгининг камлиги маъноси бош маънодир.

Савол ва топшириқлар:

1.    Сифат ясовчи эски ўзбек тилига хос бўлган қўшимчаларни сананг.
2.    Эски ўзбек тилида орттирма даражадаги сифатлар қандай ҳосил қилинади?
3.    Белгининг ортиқлиги ва кучлилиги формалари қандай ҳосил қилинади?
4.    Сифат даражалари шаклланишининг ҳозирги ўзбек тилидан фарқли томонларини изоҳлаб беринг.

Таянч тушунчалар:

Сифат даражалари – сифатларда белги миқдорининг ифодаланишини билдирувчи грамматик шакллар жами.
Оддий даража – белгининг камлиги ва ортиқлигини ҳосил қилиш учун негиз вазифасини бажарувчи шакл, белги  нейтрал акс этади.
Белгининг камлиги – сифат лексемасига хос бўлган асосий белгини эмас, балки бошқа сифатдаги белгининг қисман акс этишини билдиради.
Белгининг ортиқлиги(кучлилиги) – белгининг одатдаги меъёридан ортиқ эканлигини ёки кучайтириб берилишини ифодаловчи шакл.