1. Келишиклар тараққиёти.
2. Эски ўзбек тилида бош, қаратқич, тушум келишиклари.
3. Эски ўзбек тилида жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишиклари.
Келишиклар гапда отнинг ёки отлашган сўзнинг феълга, баъзан бошқа сўз туркумига муносабатини ифодалайдиган формалардир. Эски ўзбек тилида ҳозирги ўзбек тилидагидек, 6 та келишик шакли сақланган. Туркий тиллар тараққиётининг қадимги даврлари учун характерли бўлган восита келишиги шакли XIII-XIV асрларга оид ёзма ёдгорликлар тилида ҳам маълум даражада қўлланган. XV аср ва ундан кейинги даврларда восита келишигининг қўлланиши анча чегараланган бўлиб, ўзининг грамматик хусусиятини йўқотган ва келишик категорияси сифатида истеъмолдан чиққан. Шу даврдан бошлаб восита келишиги шаклида қўлланган сўзлар равиш категориясига ўтган ёки ўтиш жараёнида бўлиб, пайт, ҳолат каби маъноларни ифодалашга хизмат қилади: Āҳ уруб, фарйāд этЎр-мен сенсизин бу вужудымдын қалыбтур йалғуз µн (Лутфий). Болса жаннатда Атāйи сенсизин, қылғай фығāн (Атоий).
Бош келишик. Одатдагидек, бу келишик махсус кўрсаткичга эга бўлмайди. Унинг асосий синтактик функцияси эга вазифасида келишидир: Саккāкий ул ай манзылына худ йэтЎ билмЎс (Саккокий). Анда кЈп уламāлар давра алыб олтурубтурлар (Фурқат). Шу билан бирга, бош келишикдаги сўз кесим ва иккинчи даражали бўлак вазифасида ҳам келади.
Қаратқич келишиги. Бу келишик қўшимчаси кўп вариантлидир. Негизнинг фонетик хусусиятига қараб, аффикснинг махсус вариантлари қўшила беради:
-ны¦ -ни¦. Мазкур қўшимча ҳар қандай негизларга қўшила беради: қойчыны¦ ити (Тафсир). Элчини¦ шаҳдлық заҳры ши:шЎси... (Хамса). Бу қўшимча XV асргача бўлган ёдномаларда таркибида лабланмаган унлилар бўлмаган негизларга қўшилган. Кейинги даврда эса ҳар қандай негизга қўшилган.
-ну¦ -нµ¦. Қаратқич келишигининг бу варианти охирги бўғинда лабланган унлилар қатнашган негизларга қўшилади: Расулну¦ сЈзи (Тафсир). Харунну¦ ақлы (ҚР). КЈзµ¦нµ¦ аллыда наргис кэлиб қатығ кЈзлµг...(Хамса). Бу қўшимчанинг юқоридаги негизларга қўшилиши XV-XVI асрларгача давом этган. Шунингдек, бу қонуниятдан чекиниш ҳоллари ҳам учрайди: КЈзни¦ нийати (Атоий), халқну¦ ранжи (Тафсир).
-ы¦ -и¦ -µ¦. Қадимги туркий тилда ундош билан тугаган негизларга қўшиладиган бу қўшимчалар эски ўзбек тилида ҳам учрайди.Лекин унинг қўлланиши айрим сўз шаклларигагина хосдир. Бу давр ёдномаларидан мазкур қўшимча фақат «Тафсир»да анча кенг қўллангандир: ул эли¦ эвлЎри, анлары¦ эвлЎри.
-µ¦ қўшимчаси. Бу қўшимча ким олмоши билангина қўлланган: Сен ки쵦 оғлы-сен?
Қаратқич келишиги қўшимчасининг бундай вариантлари сингармонизмли туркий тилларда ва сингармонизмли ўзбек шеваларида ҳам учрайди.
Бу келишикнинг белгисиз қўлланиши эски ўзбек адабий тили учун ҳам характерли бўлган: Мµлк икки бāғы икки āлам Султанлығ эрµр са¦а мусаллам (Хамса).
Тушум келишиги. Эски ўзбек адабий тилида тушум келишиги –ны -ни -н -ы -и вариантларига эга бўлган.
-ны-ни. Бу аффикс ўзбек тили тараққиётининг барча даврларида қўлланиб келган: Йолны беркитЎйин, қамуғны қутқарайын (ҚР). Бу сЈзни кизлЎдилЎр (ТФ). Бу қўшимча «Бобирнома» асарида қаратқич маъносини билдирган: Бир қырғавулны µскµнЎсини тЈрт киши йеб тугата алмайдур (БН).
-н. Бу қўшимча варианти эски ўзбек тилида анча фаол қўлланган Лекин у III шахс эгалик қўшимчасидан кейин қўшилган: Қылыч бирлЎ башын кести (ЎН). Исмāилны¦ эвин сорды (ҚР). Тушум келишигининг бу қўшимчаси шеърий асарларда кенг қўлланган.
-ы-и. Бу қўшимча I ва II шахс эгалик қўшимчаларидан кейин қўшилган: Адл қулағы-ла эшит ҳалымы (Муқимий). Ақлымы тамам алды тµгмЎи гирибани¦ (Фурқат).
Тушум келишигининг белгисиз қўлланиши ҳам эски ўзбек тили учун характерлидир: Қоймағумдур этЎги¦ (Бобир).КЈ¦µл шЎкЎр бикин ағзы¦ кЈрµп (Саккокий).
Тушум келишигининµ қадимги туркий тилга хос бўлган –ғ-г,-ығ-иг-уғ-µг вариантлари эски ўзбек тилида учрамайди.
Жўналиш келишиги. Бу келишик қўшимчаси эски ўзбек тилида –қа-ға - кЎ -гЎ, –а-Ў ва –на -нЎ каби вариантларга эга. Шу билан бирга, қадимги туркий тилга хос бўлган –ғару -гЎрµ -қару -кЎрµ, -ра -рЎ, -ру -рµ қўшимчалари ҳам айрим ёдномаларда учрайди.
-ға–ғгЎ варианти унли ва жарангли ундош билан тугаган сўзларга қўшилади, –қа қўшимчаси жарангсиз ундошлар ва ғ,ҳ ундошлари билан тугаган негизларга қўшилади: Эйким бары шэър аҳлыға сэн хāн йа¦лығ Шэъри¦ бҲары шэърлЎргЎ султāн йа¦лығ (Бобир). Лāла қадаҳына ташқа урду¦ Жāла гµҳҳЎрини башқа урду¦(Хамса).
XIII-XIV аср ёдгорликларида бу тартиб бузилган, яъни, -ға ўрнида –қа қўшимчаси ёки аксинча қўлланаверган: Ибраҳимға Ибраҳимқа, авға авқа, отға отқа (ҚР).
-кЎ -гЎ. Тил олди унлилари қатнашган негизларга қўшилади. Эски ўзбек тилида қай ҳолларда –кЎ, қайси ҳолларда –гЎ қўшимчасининг қўшилишини аниқлаш бирмунча қийин, чунки араб ёзувида бу икки вариант ҳам (коф) ҳарфи билан ёзилган. Шунга қарамасдан, жарангли ва сонор ундошлар ва унлилардан сўнг –гЎ, жарангсиз ундошлардан сўнг –кЎ қўшимчасининг қўлланганини мушоҳада қилиш мумкин: КЈ¦лµмгЎ дЎрд кэлгЎли...(Бобурнома).ЭликкЎ мэни¦ йашым йэти (Ш. турк).
-а /-Ў. Бу аффикслар ундош билан тугаган сўзларга қўшилади. Лекин унинг қўлланиши жанрлар бўйича чегараланган. Бу форма XIII- XIV шеърий асарларда ҳам, прозаик асарларда қўллангани ҳолда, XV аср ва ундан кейинги даврларда асосан шеърий асарларда учрайди: Башларыны қашыма йэткµрµ¦µз (Шайбонийнома). Кэл, тақы йурту¦а эгЎ бол (Ш.тар.). Нэ учун аввал Јзµ¦Ў āшнā ққылды¦ мэни (Отоий). Йā рабб, нэ ажаб йāри жафāкāра йолуқтум КЈзи-йу қашы жāду-ву маккара йолуқтум (Лутфий).
Қадимги туркий тилга оид бўлган –ғару/-гЎрµ//-қару/-кЎрµ//-ру/-рµ аффикслари эски ўзбек тилида ўзининг келишик функциясини йўқотган. Улар кейинчалик эски ўзбек тилида ҳам равиш ясовчиларга айланиб кетган.
Қадимги туркий тилга оид бўлган –ра/-рЎ аффикси «Тафсир»да учрайди: Йа Муҳаммад, ташра чық. Бироқ кейинчалик бу аффикс ҳам равиш ясовчига ўтиб кетган: ичрЎ (ичкари), асра (пастки, қуйи).
Жўналиш келишигининг белгисиз қўлланиши ҳам эски ўзбек тили учун характерли бўлган. Мисоллар: Сенки ул йан ЎзимЎт эт굦дµр (Навоий). Бир инисин йибЎрµр болды Ҳисар (Шайбонийнома).
Ўрин-пайт келишиги. Бу келишикни ҳосил қиладиган қуйидаги аффикс вариантлари учрайди:
-да/-дЎ жарангли ундош ва унли билан тугаган сўзларга қўшилади: Қайғуда заъиф болды (ҚР). Йµзµ¦дЎ нуры тажаллы, лабы¦да жавҳари руҳ (Лутфий).
-та/-тЎ жарангсиз ундош билан тугаган сўзларга қўшилади: Бу иштЎ ихтыйарым йоқ турур (Атоий). Танымақта мЎгЎр йанылмыш-сен (Навоий).
Ўрин-пайт келишигининг –та/-тЎ аффикси «Бобурнома»да ва айрим бошқа асарларда учраса ҳам, одатда, жарангсиз ундошлардан кейин ҳам –да/-дЎ аффикси қўшила берган.
Чиқиш келишиги. Бу келишикни ҳосил қилувчи қуйидаги аффикслар мавжуд:
-дын/-дин унли ва жарангли ундош билан тугаган сўзларга қўшилади: Чарх қасрыдын қуйаш ҳар кµн тµшЎр āламарā (Навоий). Андыжанны¦ нЎшбЎтисидин йахшырақ нЎшбЎти болмас (БН).
-тын/-тин жарангсиз ундош билан тугаган сўзларга қўшилади: Сен баштын айақ жан-сен (Муҳаббатнома), лекин жарангсиз ундошлар тугаган сўз негизларига ҳам –дын/-дин аффикси қўшила беради. Аксинча жарангли ундош билан тугаган сўзларга ҳам –тин -тын аффиксининг қўшилиши қайд қилинади: Хожандтын Ахсыға кэлµр (Бобир).
-дан/-дЎн//-тан/-тЎн. Бу аффикс XV асрдан олдинги ёдгорликларда учрайди ва улар факультатив характердадир: Уч кундин сЈ¦ зиндандан чықардылар (ҚР).
Чиқиш келишигининг қадимги туркий тилга оид –дун/-дµн//-тун/-тµн аффикслари сўзнинг охирги бўғинлари лаб унлилари билан келган негизларга қўшилади. Эски ўзбек тилида бу аффикслар фақат «Ўғузнома»да учрайди: Қырқ кундун сЈ¦, кЈп тоқушғудун сЈ¦, ану¦ кЈзµ кЈктµн кЈкрЎк ерди.
Тил тарихи фактлари шуни кўрсатадики, чиқиш келишиги формаси кейинги даврларда шаклланган бўлиб, унинг ўрнини маълум даврларда ўрин-пайт келишиги бажарган. Гарчанд бу хусусият қадимги туркий тилга хос бўлса ҳам, эски ўзбек адабий тилида чиқиш келишиги маъносида ўрин-пайт келишиги формаси қўлланган: Башыны уч йердЎ йардылар(Тафсир). Бу ишлЎрдЎ бирини ққылса¦ыз (ҚР).
Восита келишиги. Юқорида таъкидланганидек, бу келишик қадимги туркий тилга оид бўлган ҳодисадир. Лекин у XIII-XIV аср ёдгорликларининг айримларида учраб туради: Фасиҳ тилин жавāб берди (Тафсир). Аны кишилЎр кЈзин кЈргЎн бар-му?
Восита келишиги XV асрга оид манбаларда, масалан, Лутфий, Атоий асарларида ҳам учрайди. Лекин бу даврда восита келишигининг истеъмол доираси чегараланган бўлиб, маъноси ҳам торайган. Мисоллар: Фарйад этЎрЎм тµшкЎли мэн йалғузун андын// ҳэч олды таным, қалды ҳамин йалғуз µн андын (Лутфий). КэрЎкмЎс сэнсизин, вааллаҳ, ма¦а жāн миннаты (Атоий).
Восита келишиги формасидаги сўзларнинг бир қисми равиш категориясига ўтган. Равиш категориясига ўтиш, асосан, пайт билдирувчи сўзлар доирасида бўлган: қышын, йазын, эртэн, кэчин, тунун каби. Бу сўзлар таркибидаги –ын,-ин,-ун,-µн,-н восита келишиги аффикси бўлиб, кейинчалик сўзнинг таркибий қисмига айланган ва бундай сўзлар равиш сифатида шаклланган.
Савол ва топшириқлар:
1. Қаратқич келишиги қўшимчаларини сананг.
2. Жўналиш келишигининг қадимги туркий тилга хос бўлган қандай қўшимчалари мавжуд?
3. Келишик қўшимчаларининг ҳар бирига ёдномалардан мисоллар ёзинг.
4. Восита келишиги қандай ҳосил қилинган?
Танч тушунчалар:
Келишик категорияси – аслида отнинг феълга тобелигини таъминлайдиган сўз формалари жами.
Сўз формаси (шакли) – лексик маъно, грамматик маъно ва уни ифодалаш усуллари йиғиндиси.
Келишик қўшимчаларининг белгили-белгисиз қўлланиши – келишикнинг қўшимчага эга бўлганлигини (аслида 20-йилларда «белги» термини «қўшимча» маъносини англатган) ёки эга бўлмаганлигини билдиради.