Шоирнинг „Зулм ва шеърия“, „Шеърият ҳуқуқи“, „Фитрат шеърияти“ мақолаларида сўз санъаткорининг ижтимоий-сиёсий ва адабий ҳаётда тутган ўрни, ижодининг оламгир аҳамияти хусусида фикр юритади. „Фитрат шеърияти ночор қолган шоириинг ўтли нидоларидангина иборат эмас, у Туркистонни оёқ ости қилган келгиндилар ва жаҳолат туфайли товушлари ўчган ватандошларига аччиқ нафратли мурожаатидир. Шеърларнинг шаклий кўринишлари ҳам мавзу эътибори билан ўзига хосдир. Бу шеърият мутлақ янгича бўлиб, янгича шуур, янгича дунёқарашнинг янгича тамойилларини ўзида акс эттирди. Янги ўзбек шеърияти бутун дунёни уйғотадиган бир қудратга эга бўлиши керак эди. Янги ўзбек шеъриятининг асос манзили, ўчоғи Ватан, Туркистон, Истиқлол, Эрк мавзуи бўлди. Бугун ҳам шундай“ (қўлёзма, 2-бет).
Р.Парфи талқинига кўра ижтимоий-фалсафий йўналиш Чўлпон шеърияти қатори Фитрат асарларининг ҳам асосини, мағзини ташкил этади. Хусусан, Фитрат илк шеъридан бошлаб Турк дунёси, Туркистон бирлиги, истиклоли ғоясини илгари сурди; у Турк дунёсига миллатпарвар ва ёниқ шоир сифатида танилган эди. Абдулҳамид Чўлпон „Хаёл, хаёл. Фақат хаёл гўзалдир, Ҳақиқатнинг кўзларидан қўрқамен“, дер экан, у ҳақиқатга фалсафий тазмин сифатида ёндашади. Бу ерда Чўлпон атрофида, кўз ўнгида кечаётган воқеликни назарда тутади. „Инсоният тугал ҳақиқатга ҳеч қачон эришолмайди, аммо ҳақиқат изловчиларнинг узлуксиз ҳаракат йўли —Ҳақиқатнинг ўзидир, — деб ёзади Р.Парфи Чўлпон ҳақидаги қайдларида. — Теварак-атрофда кечаётган воқеа-ҳодисаларни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди, ўз дунёвий билими даражасида идрок этади, албатта. Аниқ гапни ҳали ҳеч ким айтганича йўқ“ (қўлёзма, 1-бет).
Шоир Фитрат шеърияти мисолида ҳаёт ҳақиқатининг санъатдаги реал ифодаланиши хусусида мушоҳада юритар экан, „адабиётнинг, бадиий сўз маданиятининг куч-қуввати, аввало, реализмда“, дея таъкидлайди. Инсонни буҳронли воқелик билан боғлиқ ҳодиса тариқасида тушуниш, кўнглида кечаётган талатўп туйғуларни ўрганиш, кўрсата билиш реалистик тасвирнинг асл табиатини белгилайди. Мадҳиябозлик, ёлғон, яланғоч агитка авж олган адабиётдан Имон ҳам қочади, дейди Р.Парфи. Миллатни, инсонни ҳимоя қилган, Ватан ва истиклол манфаатларини ёқлаган бадиий сўзгина халқчил бўлади, инсонпарвар-гуманистик мазмун касб этади, дея англатади. Шеъриятнинг адолатпарварлиги ҳам айнан ана шу ҳаёт ҳақиқати кўзларига тик боқиб, унинг асл қиёфасини бежамасдан, ёлғон-яшиқ аралаштирмасдан, риё-мунофиқликка қориштирмасдан кўрсата олиш санъатидадир. Айни шу ифода ҳолатида оддий сўзлар ҳам мўьжизавий салоҳияти ила юксак бадиийлик касб этади. Аслида, сўзлар қуруқ ахборот ташувчи бир восита. Унинг кескир қиличдек куч касб этиши, воқеликнинг поэтик нигоҳига, кўзгусига айланиши эса туйғулар реализми билан боғлиқ. Поэтик образга айланган фикр-кечинманинг шафқатсиз ҳаққонийлигида Сўзнинг бадиийлик салоҳиятини кўрамиз; нақадар обру-эътибор топаётганидан, эл-юрт ҳурматини қозонаётганидан ҳайратланамиз.
Энг муҳими, Р.Парфи бадиий сўз маданиятининг ривожини, шеъриятимизнинг камолини бевосита ана шу хусусиятлар тасдиғидан излайди. Миллатнинг бадиий маданияти ҳаёт ҳақиқатини нечоғлик образлар тилига кўчирилишида, фикр-кечинманинг шафқатсиз адолатпешалигидадир, дейди. Абдурауф Фитрат — Туркистон руҳининг даҳосидир, деган фикрини тасдиқлаш учун унинг „Бухоро вазири Насрулло Парвоначига очиқ мактуби“дан иқтибослар келтиради: „Бугун ё эрта дини исломнинг душманлари биз мусулмон халқини қаро кунларга соларлар. Бу жиноятчиларнирнг вазифаи аввали динимизни тарк қилишни талаб қиларлар. Имомизни пўпга, азонимизни қўнғироққа, масжидимизни черковга алмаштирмоқдан бошқа нарса қолмас“ (қўлёзма, 3-бет).
Қадимий ислом миллатининг фарёди, муқаддас ватанимизнинг хароблиги, халқнинг мустамлака исканжасидаги мусибатли аҳволи зулмнинг кўринишларидир. Мамлакатнинг асорат исканжасидаги ингроқлари шунчалар аянчлики, „...дунёнинг бурчагида энг қийин кунларда ташвиш чекиб яшаётган одамлар ҳам бизнинг аҳво- лимизга қон йигламоқдалар“.
Р.Парфи Фитрат шеъриятииинг ижтимоий-бадиий салоҳиятини сиёсй воқслик, жамият ҳаёти ва инсон қисмати билан узвий боғлиқликда ўрганади. Хоҳ авангардлик ёки модернми, хоҳ романтик ёки катастрофизм оқимлари бўладими, барчаси реализмнинг қарор тониши ва тасдиғи учун хизмат қилади, деб билади. Сўз санъатининг такомили ҳам унинг халқчиллик, инсонпарварлик, миллатсеварлик хусусиятларида ўзлигини тўкис намоён қилади. Шоир ана шу нуқтаи назарига таяниб шеъриятдаги маддоҳлик, риторика, тақлидчилик сингари кемтикларга қарши курашади; Р.Парфи XX аср тонгидаги адабий ҳаётни Фитрат шеърияти мисолида кузатар экан, эстетик хулосалари бугунги адабий жараён учун ҳам дахлдорлигидан қувонасан, киши („Фитрат барча диндош биродарларига мурожаат қиларкан, бу таназзул, яъни нимаики бой берилаётган бўлса, мусулмонларнинг унсизлиги ва ҳаракатсизлиги натижаси, деб билади.")
Кўринадики, санъатнинг бош вазифаси миллатнинг тили учила турган, дилида вулқон бўлиб отилгудек ловуллаган дардларни, муаммоларни образларга кўчира билишда экан. Шеъриятнинг ижтимоий ҳаёт инъикосига айламишида бадиий-эстстик тафаккурнинг алоҳида тараққиёт босқичини кўради. Тўғри, Р.Парфи Фитрат шеърияти мисолида XX аср тонгидаги ўзбек бадиий сўзи яшаётган адабий муҳитнинг тўлиқ манзарасини бериш ниятида эмас. Ва лекин, Фитрат шеърининг ўзак моҳиятини таъкидлаш баробарида ижтимоий зулм билан шеърият ўртасида кечган кураш саҳифаларини дарж этишга муваффақ бўлади („Файзулла Хўжа 1911 йили чоп этилган „Сайҳа“ („Нидо“, „Наъра“ маъноларини беради) шеърий тўплами ҳақида шундай ёзади: „Ватанпарварлик шеърлари тўплами бўлган „Сайҳа"ни ўқиган кишиларни Бухоро ҳукуматигина эмас, рус ҳукумати ҳам таъқиб қила бошлади. Чунки, бу шеърларда мустақиллик ғояси биринчи марта жуда ёрқин шаклда ифодалаб берилди" (қўлёзма, 3-бет.)
Англашиляптики, зулмнинг шакллари кўп. Бошга тушган барча кўргуликларга унсиз кўникиб яшаш, мутелик, ўзининг эркин, ҳур яшаш ҳуқуқига эга эканликларини ҳам билишга бепарволик, лоқайдлик одамнинг ўз-ўзига кўрсатган энг ёвуз зулмидир. Ўн саккиз минг олам — барру баҳрлар ижодкори Қодир Эгам оламни бебаҳо, одамни беназир мўъжиза сифатида яратди. Олам тўкис, гўзал ва мукаммал. Фақат одамгина феълидаги, фаолиятидаги ноқислик боис нотугал, комил эмас. Ана шу ботинига яширинган зулм кўринишлари ёруғ ҳаётни зимистон тунларга айлантиради. Одам шу билан кифояланиб қолмайди. У ўзини ич-ичидан кемиради, букади, қайириб синдиради. Буларнинг ҳаммаси одам ботинига яширинган ёвуз куч — зулмнинг аянчли кирдикорларидандир. Зулмнинг зоҳир бўлиш шаклларидандир.
Демак, Р.Парфи таъбири билан айтганда, янги ўзбек шеърияти булоқларининг кўзларини очган буюк аллома Абдурауф Фитрат бўладилар. Ўзбек-турк руҳини, Туркистон руҳини, эрк-ҳуррият руҳини бадиий пафос даражасига кўтарганлиги боисидан ҳам Фитрат ўта миллий, шу баробарида умумбашарийдир („Туркистон узининг балогардонини, улуғ фарзандининг туғилишини жуда-жуда истар эди па Оллоҳ иродаси-ла у инсон туғилди. Абдурауф Фитрат насаби билан дунёга келди. Абдурауф Фитрат — Туркистон руҳининг даҳосидир“ (қўлёзма, 6-бет). Англашиляптики, Р.Парфи XX аср тонги Туркистон ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий, ғоявий курашлар моҳиятига диққатни қаратиш асосида Фитрат шахсияти билан бадииятининг нечоғлик оламгир аҳамиятга эга бўлганлигини ёритаётир. Зеро, санъатдаги бадиий сўзнинг ҳақлигини, ижтимоий адолат мақомига кўтарилишини реал ҳаётдан, халқнинг онг-шуури, туриш-турмушидан холи тасаввур этиш мумкин эмас экан. Р.Парфи ушбу нуқтаи назарини тасдиқлаш учун чор импсрияси ила шўро салтанатининг кирдикорларига алоҳида тўхталади: „Чор имнерияси, кейинчалик қизил салтанат Туркистон мусулмонларининг, айниқса, турк халқларининг бирлашувидан қаттиқ қўрқарди. Шунинг учун тиш-тирноғи билан қуролланиб туркчиларни, туркчи бўлганларни ҳам, умуман туб жой аҳолидан чиққан мунавварларни тирик қолдирмасликка киришди. Ўғри, босқинчи, маккор, худосиз махлуқлар муқаддас Туркис¬тон тупроғини таладилар, бўғдилар, қонга ботирдилар. У Туркистон истиқлоли учун қурбон бўлди. Истиқлолдан кейин қайта туғилди. Букун Абдурауф Фитрат — жаҳон фуқаросига, Туркистоннинг оламшумул рамзига айланди“ (қўлёзма, 6-бет.)
Кўринадики, XX аср тонги адабий жараёнини юзага келтирган, етакчи ривожланиш тамойилларини белгилаб берган ҳаётий асос А.Фитрат ижодининг ҳам мағзига айланган эди. Адолатсизликка, зулмга қарши кураш XX аср тонги шеъриятининг (Чўлпон, Фитрат ва ҳоказо адиблар ижоди) ижтимоий-сиёсий мазмун йўналишини, фалсафий мундарижасини, моҳиятини, демакки, бадииятини ҳам тайин этди, деган хулосага келади Р.Парфи. Ҳаёт ҳақиқатига садоқат, ҳақ гапни образлар тилига кўчира билиш рсалистик тасвир принципларининг асосидир. Санъатда, демакки, бадиий ижодда реализмнинг устуворлиги учун кураш Рауф Парфи адабий фаолиятини нурга йўғирган бош хусусият бўлиб қолди. Адабий ҳаётда ҳукмрон мафкурага оғмакашликлар авжига чиққан, марксизм-ленинизм „доҳий“ларига ўқилаётган мадҳу санолар осмони фалакка етган бир пайтда шеъриятдаги кайфиятни Р.Парфи ғоят нозик ҳис этарди.
Шу жумладан, ижтимоий фикрда ҳам миллий руҳни ифодалаш, ёқлаш анча сусайганлигини дил-дилдан туярди. Рауф Парфининг адабий фаолияти реалистик тасвир маданияти камолига рахна солувчи ҳар қандай уринишларга зид кураш жараёнида кечди. Ўз шеърлари, адабий-танқидий мақолалари билан Р.Парфи санъатдаги рамзлар тилига кўчирилган шафқатсиз реализмни ёқловчи ижодий нозициясини, нуқтаи назарини тасдиқлаб келди. Р.Парфининг эстетик қарашлари реализмнинг анъанавий қолипларини ёриб чиққанлиги, бадиий шартлилик, тимсоллар тили билан реалистик тасвир маданиятини бойитишга, имкониятларини кенгайтиришга қаратилганлиги ила нуфузлидир. Образли поэтик тили, банд тизими, қофия ритми, оҳангдорлиги билан серқатлам маънодорликка эришишни ёқлади. Бадиий ижоди билан рамзли образлар воситасида ҳаст ҳақиқатларини, рост гапни айтишга интилди. Ушбу ҳолат ҳам шоирнинг тили билан дили бирлигини тасдиқлайди.
Тимсолли образлар орқали ҳаёт ҳақиқатларини бадиий ҳақиқатга айлантиришда бадиийликнинг муҳим омилларидан бирини кўради. Ана шу ҳолатда намоён бўлган поэтик тафаккур тарзида миллийлик хусусиятлари бўй кўрсатади. Ана шу соф миллийлик ўз навбатида умумбашарий мазмун-моҳият касб этишлиги боисидан ҳам бошқа эллар кўнглида акс садо уйғотади; юрагига йўл топади. Шу боисдан ҳам Р.Парфи ўзбек адабиётига башарий ҳодиса сифатида ёндашади. Жаҳоний миқёслардан туриб қиёслар излашга интилади. „Ўттиз асрлик ўзбек адабиёти, хусусан ўзбек шеърияти дунёвий ҳодисадир. Бу ҳодисани тадқиқ қиладиган академиялар, институтлар, ассамблеялар, форумлар керак. Дунёвий ҳодисани дунё миқёсида амалга оширадиган кучли мустақил демократик давлат зарур!
Биз агар Уильям Шекспирни билмаганимизда эди, кўп нарсани йўқотган бўлур эдик. Аҳли дунё Алишер Навоийни билмагани учун кўп нарсани йўқотди. Биз агар Томас Манни билмаганимизда эди, кўп нарсани йўқотган бўлардик. Аҳли дунё Абдулла Қодирийни билмагани учун кўп нарсани йуқотди. Биз агар Александр Блокни билмаганимизда эди, кўп нарсани йўқотган бўлур эдик. Аҳли дунё Абдулҳамид Чўлпонни билмагани учун кўп нарсани йўқотди. Биз агар Рабиндранат Тҳакурни билмаганимизда эди, кўп нарсани йўқотган булур эдик. Аҳли дунё Абдурауф Фитратни билмагани учун кўп нарсани йуқотди.
Бундайин қиёсларни узлуксиз давом эттириш мумкин. Фойдасиз, ўзимиз ҳам билмаган нарсани дунё қаердан билсин. Жаҳон адабиёти тубсиз ва чексиз бир уммондир, унга ҳар ким ўз шахсий пиёласи билан боради. Турк дунёси, Турон, Туркистоннинг маданий тарихида жаҳон макдуниятини учсиз чўққиларга кўтарган буюк алломалар ўтган. Уларнинг амаллари дунёга маълум ва машҳурдир. Ана шундай алломалардан бири, улуғ ватандошимиз Абдурауф Фитратдир“ (қўлёзма, 5—6-бетла.(
Р.Парфи тушунтиришига кўра модернча бадиий шартлилик усули ҳақиқатга етишишнинг образли шаклларидан бири. У қўққисдан юзага келиб қолгани йўқ. Бадиий ҳаётимиз учун бегона эмас. Минг-минг асрлик бадиий тафаккуримиз тарихи ана шу хил нурли чўққилар, пурвиқор маданий ходисалар тантанаси ҳамдир. Зеро, қадимги тош битикларда зуҳур этилган тимсоллар, рамзли образлар, бадиий шартлилик кўришшитри туркий халқлар маънавий маданиятининг туб илдизларидир. Уша олис замонлардан бери бош кўтариб келаётган „...шеъриятнинг биринчи душмани — Ёлғон, биринчи ҳабиби — шафқатсиз самимият, иккинчи дўсти — ҳақиқат ва уни маҳорат уйғунлигида англаш ва англаттиришдир, — деб ёзади Р.Парфи „Шеърият — илоҳий мусиқа" мақоласида. — Бу жараённинг, албатта, она тилимиз ва миллат билан зич ва қойим ҳолатда намоён бўлиши — қонундир" (қўлёзма, 1-бет.)
Шоирнинг таъкидлашига кўра ҳақиқат асло судралиб юрмайди. Фақат ёвуз жаҳолат тарафидан ўлдирилади. Барибир ҳақиқат енгилмасдир. Р.Парфининг адабий-танқидий мақолалари сон жиҳатидан салмоқли эмас. Лекин, шоирнинг ижтимоий-эстетик қарашларини ёрқин тажассум этади. Хусусан, бадиий маданиятимиз такдирига, шеъриятнинг бугуни ва эртасига қайғуришдек масъулият ҳисси билан йўғрилган. Барча замонлардаги тимсолли образлиликка таянган, реалистик санъат эгаллаган чуққиларга ҳайрат-эҳтиром туйғуси балқиб туради. Р.Парфининг адабий-эстетик қарашлари, суҳбатлари, қайдлари ижодий жараён бағридан отилиб чиққани, бадиий маданиятимизнинг кечаси, бугуми ва эртасига дахлдорлиги билан азиз-мукаррамдир. Шоирнинг кузатишлари XX асрнинг дард-аламларига, XXI асрнинг умид-ишомчларига мансублиги билан ҳам қадрлидир. Р.Парфи бадиияти, эстетик ғоялари адабий- маданий ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ.