Санъат жуда қадим замонларда, инсон ўзини-ўзи таниган, инсонийлигини англай бошлаган пайтларда қоришиқ ҳолда юзага келган. Рақс, мусиқа, бадиий сўз, ёзув келиб чиққунгача бўлган даврдаги қадимги санъат ўзаро бирликда намоён бўлган. Бу қоришиқ фан ва санъатда синкретизм (қўшилган) деб аталади. Синкретик санъатда инсон меҳнатининг тараққиёти, унда ритмнинг муҳим ўрин тутиши ҳаётда турли соҳалар-нинг вужудга келиши, ҳис-туйғулар оламининг кенгайиши ва тафаккур ривожи билан боғлиқ ҳодда турли ўзгаришлар содир бўлган. Натижада, санъатнинг бир қанча шакллари, турлари ва жанрлари майдонга келган. Улар орасидаги энг қадимий шакллардан бири поэзия, яъни сўз санъати ҳисобланади. Санъат турлари, одатда, воқеликни қай даражада, қай тарзда акс эттиришига, ифодавий воситаларига ва бошка хусуси-ятларига қараб бир-биридан фаркланади. Жумладан, мусиқа воқеликни физик товушлар ёрдамида акс эт-тирса, тасвирий санъат бўёкдар, турли ранглар билан, раке санъати гўзал ҳаракатлар воситасида гавдалантира-ди. Поэзия эса, санъатнинг олий тури бўлиб, «эркин инсон сўзида ифодаланади, сўз эса ҳам нутқ товуши, ҳам манзара, ҳам аниқ ва равшан айтилган тасаввурдир». Шунинг учун поэзия бошқа санъатларнинг ҳамма унсурларини ўз ичига олади, бўлак санъатларнинг ҳар бирига айрим равишда берилган ҳамма воситалардан бирваракай ва тўла суратда фойдаланади.
Поэзия, яъни сўз воситасида ҳосил этилган адабий ижод қадимги замонларда оғзаки шаклда вужудга келган. Кейинчалик унинг ҳам турли хиллари, кўринишлари пайдо бўлган. Ёзувнинг вужудга келиши билан боғлиқ қолда эса, поэзия асарлари халқ оғзаки ижоди-дан фаркли равишда, муайян турғун шакллар касб этган, бир-биридан аниқ фаркланувчи адабий тур ва жанрларга ажратилган.
Адабиёт, одатда, узоқ даврлардан бери эпос, лирика ва драма сингари уч адабий турга бўлинади. Булар ҳаётнинг қайси томонига кўпроқ эътибор бериши ва кай тарзда акс эттиришига қараб бир-биридан фарқланади. Эпос, Гегель айтганидек, «объективликни ўз объектив ҳолида» кўрсатади, лирика «субъективликни ўз объектив ҳолида» кўрсатади, лирика «субъективликни, ички дунёни» акс эттиради, драма эса, «шундай баён усули»дирки, унда «объективлик акси» билан «шахснинг ички дунёси бирлашади».
Соддароқ қилиб айтганда, эпосда ёзувчини қуршаган ташки дунё ва ундаги воқеа-ҳодисалар, лирикада лирик қаҳрамондаги шахсий ҳис-туйғулар, ўй-фикрлар, драмада ёзувчи иштирокисиз бўлган ҳаракатлар, ўзаро муносабатлар етакчи ўринда туради.
Сўз санъати аввал поэзияда, яъни эпос ва лирикада, кейинчалик уларнинг синтези бўлган драмада ри-вожланиб келган.
Адабиёт тажрибасида мазкур уч тасвир усули ўзаро чатишиб кетган ҳоллар, уларнинг турли-туман кўринишларида қўлланган пайтлари учрашига қарамай, бу турларга хос асосий қоидалар минг йиллар давомида сақланиб келмокда. Адабиётнинг тасвирий усулларидаги бундай турғунлик шу билан изоҳланадики, аввало, учала асосий адабий тур воқелик қонуниятларини ҳаққоний акс эттириш имкониятларига эга, иккинчидан, улар бадиий адабиётнинг табиати ва вазифаларига тўлиқ мое келади.
Кишилар муайян ижтимоий шароитлар билан боғлиқ ҳолда яшайдилар, ўз қиёфаларини ҳис-туйғуларда, ўй-фикрларда, хатти-ҳаракатларда намоён қиладилар, бошқа шахслар, жамият ва табиат билан муносабатга киришадилар. Адабиётнинг уч асосий тури инсон ҳаёти, фаолияти ва онгининг мана шу қирраларини кенг миқёсда қамраб олиш имкониятига эга. Эпос, лирика ва драма ўзаро биргаликда инсон ҳаёти ва онгини тўлиқ ҳамда чуқур акс эттиришда битмас-туганмас имкониятларга эгадир. Улар халқ ҳаётида бутун бир даврни ташкил этувчи мураккаб ижтимоий жараёнлардан тортиб, «Илиада» достони, «Гамлет» фожиаси ҳам «Уруш ва тинчлик», «Тинч Дон» ва «Улуғ йўл» (романлари)-даги каби инсон қалбидаги муайян бир туйғунинг ўзини (Навоийнинг «Кеча келгумдир дебон, ул сарви гулру келмади» деб бошланувчи ғазалидаги, Уйғуннинг «Тонгги бўса» шеъридаги каби) умумлаштирилган ҳолда қамраб олиш қудратига эгадир.
Тасвир усуллари ёки турлари бевосита адабий асар шакли ҳисобланмайди. Улар ўзида воқеликни акс эттиришнинг умумий қоидаларини мужассамлаштиради. Бу қоидалар адабиёт тараққиёти жараёнида юзага келувчи кўплаб эпик, лирик ва драматик шаклларда аниқ тарзда қўлланади, эпик тасвир эпопеяда ҳам, масал, баллада, поэмада ҳам, очерк, ҳикоя, повесть, романда хам, бадиий мемуарларда ҳам қўлланиб келади. Лирик тасвир ғазал, рубоий, қасида, ода, элегия, марсия, қўшиқ, эпиграмма каби шеърий асарларда кенг ўрин тутади.
Драматик тасвир қоидалари эса трагедия, комедия, драма (тор маънода), водевиль, интермедия сингари жанрларда ёрқин намоён бўлади.
Бундан ташқари, адабиётнинг ҳар бир турига мансуб шакллар ўз навбатида, ривожланиш жараёнида муайян гурухларга, кўринишларга бўлинган; роман жан-рининг ижтимоий-маънавий, оилавий-маиший, фалсафий, сатирик, илмий-фантастик, тарихий шаклла-ри ва бошқа кўплаб ўзига хос кўринишлари мавжуд. Шулар асосида адабиёт назариясида бадиий асарлар адабий тур, жанр ва уларнинг кўринишларига бўлинади. Бу тушунчаларни адабиётшуносликда турли маънода, яъни бир-бири билан алмаштириб қўллаш ҳоллари кўп учрайди. Баъзи адабиётшунослар адабий «тур» тушунчаси ўрнида «жинс» (рус тилидаги «род литературный») тушунчасини, «жанр кўриниши» ўрнида «жанр» тушунчаларини қўллайди.
Ҳар ҳолда адабиётдаги эпик, лирик, драматик усулларни адабий тур ва мазкур адабий турлар доирасидаги шаклларни (роман, комедия, поэма кабиларни) жанр ҳамда шу жанрларнинг айрим хилларини (тарихий роман, сатирик ҳикоя, лирик поэма, фантастик роман кабиларни) уларнинг кўринишлари деб аташ анча кенг ёйилган ва у мақсадга мувофиқ қоидадир. Эпик, лирик, драматик асарлар, адабий тур ва жанрларнинг кўплиги ҳамда турли-туманлиги кишиларнинг ғоявий-маърифий эҳтиёжлари, талаблари ортиб, ривожланиб, ранг-баранглашиб бориши билан чамбарчас боғлиқцир. Бироқ бадиий асарнинг у ёки бу адабий тур ва жанрида ҳал қилувчи вазифани тасвир манбаи (предмети) ўтайди. Драматург Максуд Шайхзода буюк узбек олими Улуғбек ҳаётининг фожиага тўлиқ сўнгги даврини саҳнада гавдалантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. У ўз ниятининг юзага чиқиши учун энг мувофиқ драматик шакл сифатида трагедия жанрини танлайди. Улуғбекнинг фожий характери шуни тақозо этади.
Демак, барча бадиий шакл унсурлари каби адабий тур ва жанрлар ҳам асар мазмунини чуқурроқ очиш, тўлиқроқ ифодалаш воситаларидандир. Аммо бу масалани қўпол тарзда бир ёкдама тушуниш нотўғри бўлади. Ёзувчининг у ёки бу адабий тур ва жанрни танлаши кўп жиҳатдан унинг маҳоратига, қобилиятига, истеъдодининг ўзига хос томонларига ҳам боғлиқ экан-лигини унутмаслик лозим.
Кўпинча ёзувчи иқтидори, маҳорати бир ёки бир неча адабий тур ва жанрларда ёрқинроқ намоён бўлади. Ҳамид Олимжон шеър ва поэмалар билан бир каторда очерк, ҳикоя ҳамда драмалар ҳам ёзган. Лекин у ўзининг энг асосий ижодий мақсадларини назмда, яъни шеър ва поэмаларда тўлиқроқ юзага чиқарган ҳамда шу жанрларда энг катта муваффақиятларга эришган. Абдулла Қаҳхрр ижодининг бошларида ҳикоялар билан бир қаторда шеърлар ҳам ёзган; у кейинчалик ўзида наср ва драматургия соҳасида ижод килишга кўпроқ мойиллик сезган, ҳаётининг охиригача мазкур адабий тур ва жанрларда асарлар ёзиб, жиддий ютуқ-ларга эришган. Ёзувчи Ойбек кўплаб шеър ва поэмалар битган бўлса-да, унинг истеъдоди романчилик соҳаси-да янада ёрқинроқ намоён бўлган, улкан самаралар берган.
Бадиий асарнинг адабий тур ёки жанри унинг мазмунига мослиги ҳақида фикр юритганда, у ё бу жанр фақат муайян мазмуннигина ифодалашга мувофиқ бўлар экан, деган хулоса чиқармаслик лозим. Бир адабий тур ёки жанрнинг ўзи ҳар хил ғоявий йўналишдаги ёзувчилар томонидан турли-туман мазмунни ифодалаш мақсадига бўйсундирилган ҳоллар ҳам кўп учрайди.
Ёзувчи ижодининг ғоявий-бадиий хусусиятлари унинг асарларидаги адабий тур ва жанрларнинг ўзига хослигини юзага келтиради. Бироқ бу ўзига хослик санъаткорнинг муайян жанр соҳасида халқнинг бадиий ижод хазинасида асрлар давомида мавжуд бўлган поэтик тасвир воситаларидан ижодий фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.
Санъатнинг кўплаб тармокларга ва айниқса, адабиётнинг уч адабий турга бўлиниши узоқ тарихий тараққиёт натижасида содир бўлган. Бадиий ижод тараққиёти барча халкдарда бир хил изчилликда давом этмаган ва шу туфайли хусусияти ҳам айнан бир хил бўлмаган. Ижтимоий муносабатларнинг ўзига хослиги, ҳаёт тарзининг турли-туманлиги билан боғлиқ ҳолда турли халқ ва миллатлар адабиёти тараққиёти ўзига хос тарзда давом этган.
Олимлар қадимги юнонларда поэзиянинг адабий турлари муайян изчил тартибда юзага келганлигини таъкидлаш билан бир қаторда, бошқа халкдар адабиётида ҳам бевосита худди шундай изчиллик бўлган деб тасаввур қилиш нотўғри эканлигини алохида уқтирган эдилар.
Алоҳида бир халқ адабиётида адабий тур ва жанрларнинг туғилиши ҳамда ривожи миллий ва эстетик тараққиёти эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда содир бўла-ди. У ё бу мамлакатдаги ижтимоий тараққиётнинг миллий ва тарихий жиҳатдан ўзига хослиги адабий тур ва жанрлар соҳасида ҳам кўзга ташланади.
Демак, айрим адабий асарларнинг миллий ва тарихий ўзига хослиги уларнинг жанр хусусиятларида ҳам кўринади. Шу сабабли муайян адабиёт намуналари-нинг адабий тур ва жанр хусусиятлари тахдил қилинганда, ҳодисанинг такрорланмас мураккаблиги ва аниқ шароит ҳисобга олиниши лозим.
Адабий тур ва жанрлар тўғрисида айтилганлар уларнинг тарихий тараққиётига хос қуйидаги умумий, объектив қонуниятни келтириб чиқариш имконини беради: адабий тур ва жанрларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва ўзгариб бориши ижтимоий эҳтиёжларга ҳамда кишиларнинг кундалик маънавий талаблари, манфаатларига мувофиқ ҳолда юз беради. Муайян жанрнинг бир даврда улкан аҳамият касб этиб, бошқа замонларда бу қадар аҳамиятсиз бўлиб қолиши шу қонуният билан изохданади.
Адабий турлар қахрамонларни тасвирлаш усулидир. Лирикада лирик қаҳрамон образи ҳосил этилади. Шу билан бирга, унда лирик персонажлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳаёт, дунё лирик қаҳрамон орқали акс этади. Эпосда ёзувчи одамларни холис, ташқаридан туриб, объектив равишда тасвирлайди. Унинг қаҳрамони эпикдир; драмада ёзувчи ўзини четга олади (фақат қавс ичида «ремарка» деб аталувчи баъзи изоҳларни ҳавола кдлади, холос); ҳаёт одамлар мунозараси тарзида намоён бўлиб, қаҳрамони драмабопдир, яъни драматик-дир, воқеа ҳаётда қандай бўлса, ўшандай кўринади.
Предмет жиҳатидан қараганда, лирикада дунё шоирнинг рухияти, ички олами ва онгидан ўтиб, ўй, ҳис-туйғу, ҳаяжон, фикр, ички дунё ҳам кечинма тарзида инъикос этади; эпос кенг, батафсил, ҳар томонлама тасвирдир, бу тасвир воқеа тасвиридир; драмада ирода, бирон мақсад, феълу атвор ва бирон фаолият-дан келиб чиқувчи фаол ҳаракат хукмрондир.
Конфликт жиҳатидан қараганда, лирика конфликта лирикдир, руҳийдир, яъни хис-туйғу ва фикрлар зиддиятига суянади, рад қилиш ёки тасдиклаш орқали ҳал бўлади; эпос конфликта эпикдир, яъни персонажларнинг ташқи қарама-қаршилиги ва очиқ кура-шига таянади, бироқ образларга характеристика, лирик чекиниш, портрет, пейзаж туфайли секин ривожланади; драмада конфликт драматиқдир, яъни жиддий ва кескиндир, бу ҳол ҳаракатни тезлаштиради ва тез-кор ҳаракатга суянади.
Лирика сюжети лирикдир, яъни у ҳис-туйғу, кўнгил ва қалб сирлари, ҳаяжон, эҳтирос, руҳият, кечинма, фикр ривожини кўрсатади, унда воқеа ривожи йўқ; эпос сюжети бунинг тескарисидир, яъни воқеа ривожидир, эпикдир, боши ва охирига эга бўлган ҳодиса-дир, яхлит ва тугалдир ва унда экспозиция, тугун, воқеа ривожи, кульминация, ечим аниқ кўриниб туради; драма сюжети драматикдир, воқеа унда тез ўсиб боради, бу ҳол характерларнинг ўткир зиддиятли, ҳаёт-мамот кураши ва қатъий ҳаракатларида шаклланади. Вақт, замон жиҳатидан лирикада ҳамма даврлар оний кечинма шаклини олади, воқеа вазият худди ҳозир юз бераётгандай ҳис қилинади; эпосда тасвир худди бўлиб ўтган воқеа тусини олади; драмада бўлиб ўтган воқеа саҳнада гўё ҳозир юз бераётгандай туюлади.
Тил жиҳатидан қаралса, воқеа, факт ва вазият, лаҳза «мен» тилидан баён қилинади, субъектнинг фикри, сўзи, гапи тарзига киради; чунки лирикада субъект ва унинг қарашлари ҳукмрон.
Эпос объективлик салтанати, бу салтанат ишлари муаллиф нутқи орқали холис ҳикояланади; драмада муаллиф нутқи йўқ, воқеа, ҳаёт диалог шаклида аён бўлади, диалоглар эса асосан зиддиятли, фикрий «дуэль», даҳанаки «жанг» қиёфасида зуҳур этади, бунда характерлар ёрқинлашади.
Ҳажм жиҳатидан қаралса, лирика, лирик шеър ҳик-матдир, яъни диний ва имонли ҳис-туйғу жуда қисқа баён этилган мустақил асардир, у бир байтли, ё бир бандли, ё бир неча бандли бўлиши мумкин, лирик шеър қанча чўзилса, шунча совукдир, зерикарлидир; эпосдаги энг қисқа жанр ҳикоядир, повесть эса бир неча ҳикояга тенгдир, роман эса бир неча повестнинг чатишиб кетишидир. Драма асоси томоша ва саҳнадир, томоша эса узоғи билан 2 ё 3 соатга мўлжалланади, акс ҳолда, томошабин чарчайди, зерикади, сахнадан чиқиб кетиши ҳам мумкин.
Адабий турларнинг умумий ва ўзига хос томонлари бор, умумий томонлари қаҳрамон образини ҳосил қилиш усули эканлиги, ижтимоий онгни ифода этиши, тарбиявий, маърифий ва эстетик аҳамиятга эгалигидир; ўзига хос томонлари тўғрисида эса юқорида тўхтаб ўтдик, яъни воқеа лирикада ҳис этилади, эпосда тасвирланади, драмада кўрсатилади; эпосда воқеа, драмада инсон хукмрон, лирикада ҳиссиёт кетидаги оҳорли фикр (ҳикмат) якка ҳокимдир.
Мазкур қонуният асосида адабиёт тараққиётини тарихий жиҳатдан тахлил қилиб чиқиш ниҳоятда мураккаб ва улкан иш. Шу сабабли, бу ўринда асосий адабий турлар, жанрлар ва уларнинг кўринишларини назарий жиҳатдан кўриб ўтиш муҳимдир.
Эркин Худайбердиев