Очерк

Бадиий очерк эпик турнинг бирмунча кейин вужудга келган жанрларидан ҳисобланади. Кўпчилик очерклар реал фактлар асосида ва ҳаётда чиндан ҳам мавжуд бўлган шахслар тўғрисида ёзилади. Бундай ҳолларда бадиий тўқимага жуда кам урин берилади, чунки очеркнавис ҳаётда чиндан ҳам мавжуд кишилар ва уларнинг турмушидан олинган воқеалар ҳақида ҳикоя қила туриб, ўша одамлар бажармаган ишлар тўғрисида гапира олмайди. Очеркда шундай далил ва шахслар тасвирланадики, уларда кишиларнинг типик хусусиятлари ва ижтимоий қонуниятлари акс этади.

Очерк вактли матбуот учун ёзилган оддий хабардан бадиий асарга хос баъзи хусусиятларга, яъни воқеликни типик образлар ва манзараларда акс эттириш фазилатига эга эканлиги билан ажралиб туради.
Очеркда кўпинча қахрамоннинг портрета (сиймоси), маънавий қиёфаси, руҳий ва нутқий тавсифи берилади. Бу жанрдаги асарларда характерни тасвирлов-и воқеалар тизмаси қаҳрамонларнинг иш-ҳаракати содир бўлган жой ва ундаги табиат манзараси билан боғланиб, очеркнинг ғоявий мазмунини бадиий шаклда очади. Очеркда ҳам кўпинча характер типиклаштирилади ва индивидуаллаштирилади ва маълум даражада ривожланишда кўрсатилади. Бу жанрнинг муаммоли очерк, йўл очерклари, хотиравий очерк сингари кўплаб кўринишлари мавжуддир.
Очерк мураккаб ижтимоий шароитларда юзага келди ва ривожланди. У кишиларнинг воқеликдаги ҳали ўрганилмаган ҳодисалари моҳиятини ва асосий белгиларини билиб олишга интилиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келган. Очерк фактик материал заминида ёзилиши, ҳажмининг бирмунча кичиклиги туфайли ҳаёт-даги янгиликлар ҳақида тезроқ ва аниқроқ умумлаш-малар чиқариш ҳамда китобхонга етказиш кудратига эга. Шу сабабли, ҳозиржавоб жанр деб каралган очерк XX аср узбек адабиётида тез суръатлар билан тараққий этди. Унинг ривожига Абдулла Қодирий,Хамид Олим-н, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Йўлдош Шамшаров, Иброҳим Раҳим, Ҳаким Назир, Назир Сафаров каби ёзувчилар салмокли ҳисса қўшдилар ҳамда очеркни чинакам ҳаётий жанрга айлантиришга ҳаракат қилдилар.

Эркин Худойбердиев