АКАДЕМИК НАШР — адабий асарларнинг илмий асосда тайёрланган нашри. Асосан мутахассислар — илм ахлига мўлжалланади, илмий тадқиқот мақсадини кўзда тутади. Академик нашр ижодкор адабий меросини тўла қамраб олиши, мавжуд материаллар илмий қайд, изох ва шархларга эга бўлиши билан бошқа нашрлардан фарқ қилади. Бу хил нашрларда қўлёзма манбалар сахифаси, мисраларнинг тартиб рақами каби маълумотлар хам ўз ифодасини топган бўлади. Масалан, Узбекистон ФА «Фан» нашриётида чоп қилинган Алишер Навоий асарларининг 20 жилдлиги, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий асарларининг 5 жилдлиги академик нашр хисобланади.