Адабий мактаб

АДАБИЙ МАКТАБ — бирор бир буюк сўз санъаткори ижодининг бошқа ижодкорлар учун бадиий махорат мактаби вазифасини ўташи. Ҳирот адабий мухитида аксарият адиблар Абдурахмон Жомий ва Алишер Навоий атрофига тўпланиб, улар ижодини махорат мактаби сифатида эътироф қилишган бўлсалар, XX аср Марказий Осиё ёзувчиларининг   кўпчилиги реалистик асар яратишда Абдулла Қодирийга эргашганлар. Шунинг учун хам адбиётшунослигимизда «Навоий мактаби», «Қодирий мактаби» каби тушунчалар шаклланган.