АДАБИЙ ИЎНАЛИШ ВА АДАБИИ ОҚИМ. Маълум бир тарихий даврда ўз мафкуравий, бадиий-эстетик қарашлари ва тажрибаси билан бир-бирига яқин турган бир неча ёзувчилар ижодидаги ғоявий-бадиий хусусиятлар мавзу, ғоя, бадиий тасвирлаш тамойиллари бирлиги. Ҳар бир йўналишнинг ўзига хос ғоявий-эстетик принциплари шу йўналиш вакиллари ижодида бажарилиши шарт бўлганлиги адабий йўналишнинг мухим белгисидир. Адабий йўналиш у ёки бу миллий адабиётда маълум бир даврда юзага келиб, муайян бир даврда йўқоладиган тарихий ходисадир. Адабий йўналиш билан адабий оқим тушунчаларини бир-бирига қоришиқ холда тушунмаслик лозим. Бу икки атама орасида жуда кескин тафовут мавжуд. Адабий йўналиш адабий оқимга нисбатан бирмунча кенг тушунча бўлиб, у маълум даврда бирор адабиёт доирасида харакат қилади ва у ўша адабий жараённи маълум бир томонга йўналтириб юборадиган ходиса. Адабий оқим эса, адабий йўналишга қараганда тор маъно касб этиб, у ёки бу умумадабий доирада фаол бўла олмайди. Масалан, классицизм умумевропа адабиётида асосий йўналиш сифатида кўзга ташланиб, давр адабиётини навбатдаги тараққиёт босқичига тайёрлашда мухим вазифа бажарди. Бир жараёнда бир нечаси кузатилиши мумкин бўлган адабий оқимлар бундай кенг қамровли харакатда бўлолмайди. Натурализм, сентиментализм, акмеизм, футуризм каби оқимлар тарихи фикримиз исботи бўла олади.