Адабий асар

АДАБИЙ АСАР — бошқа оғзаки ёки ёзма битиклардан ўзида муаллифнинг бадиий махорати белгиларини жамлагани билан ажралиб турувчи кўркам адабиёт махсулоти. Мазмунан бир бутунлик ва тугалликка эга, муайян ғоявий-бадиий ва эстетик мақсадга йўналтирилган адабий асар ижодкор ва китобхон орасидаги хиссий-интеллектуал воситадир.