АДАБИЙ АЛОҚА — турли халқларнинг адабий уюшмалари, ижодкорлари орасидаги адабий-ижодий муносабат. Адабий алоқалар қадим даврлардаёқ мавжуд бўлиб, турли мамлакатларда яшаб, турли тилларда ижод қилувчи адиблар ижодий хамкорлигини, хамдўстлигини таъминловчи омил сифатида хизмат қилиб келган. Адабий алоқалар туфайли муайян миллатга хос адабий ходиса ва анъаналар иккинчи халқ маънавий-эстетик мулкига айланади, бадиий қарашлари такомилини таъминлайди. Бунда бадиий таржимачилик жуда катта вазифа бажаради. Ҳозирда адабий алоқанинг адабий хафталиклар, адабиёт ва санъат ўн кунлиги, буюк сўз усталари юбилейларини баргаликда нишонлаш, учрашувлар сингари янги шакллари мавжуд. Адабий алоқалар мухаммас боғлаш, татаббуъ, назира, иқтибос ва тазмин каби ижод шаклларида хам яққол намоён бўлади.