Агиография

АГИОГРАФИЯ — пайғамбар ва авлиёлар хаёти Хақида яратилган бадиий асарларнинг умумий номи, ўрта аср Европа адабиётида кенг тарқалган жанрлардан   бири.   Араб   тилидан   таржима   қилиниб,   чоп   этилган   Мухаммад  Ҳузарийнинг пайғамбаримиз (с.а.в.) хаётига бағишланган «Нур ул-яқин» ва тўрт халифа хақида битилган асарларни агиографиянинг ёрқин намуналари дейиш мумкин. Бундай асарларда қахрамонлар хаёти ва ходисалар диний-фантастик бўёқлар воситада акс эттирилади.