Абстракционизм

АБСТРАКЦИОНИЗМ —  XX асрда аввал тасвирий санъатда пайдо бўлиб, ке-йинчалик бадиий адабиётга ўз таъсирини ўтказган оқим. Намояндалари — Чарльз Ховард, Стюард Дэвис, Крауфорд, Рэтнер, Моррис, М.Сейфер, П.Мондриан, Пауло Клес ва бошқалар. Абстракционистлар санъат борлиқнинг эмас, санъаткор хис-туйғуларининг инъикоси деган ғояни илгари сурадилар. Оқим намояндалари ижодида хис, туйғу, хаёл, борлиқдан узилган чизиқлар, геометрик шаклларда намоён бўлади, шакл ва мазмун бир-бирига сингиб кетади. Яъни анъанавий тушунчадаги шакл ва мазмун ўз мохиятини йўқотади. Абстракционизм таъсири француз шеъриятида, айниқса, сезиларлидир. Бу оқим тарафдорлари воқеликни инкор қилиш эвазига «рухий воқелик» яратмоқчи бўладилар. Абстракционизм санъатга муайян услубий янгилик сифатида кириб келган бўлса-да, айрим таниқли санъаткорлар томонидан танқидга учради. Хусусан, А.Камю воқеликдан мутлақ узилган асарнинг воқеликка бира-тўла ёпишиб олган асардан фарқи йўқ деб билади. Ёзувчининг фикрича, санъат воқелик ва санъаткор хис-туйғулари ўртасидаги эркин ва табиий уйғунлашувдан пайдо бўлади. Лекин абстракционизм санъат ва унинг тасвир усуллари хақидаги тасаввурни бойитгани учун хам қимматлидир.