Абжад

АБЖАД —   араб алифбосидаги дастлабки тўрт харф. Утмишдаги мактабларда араб алифбосидан савод чиқариш «абжад ўқиш»дан бошланган; алифбо ўрганаётган болалар «абжадхон» деб юритилган. Араб алифбосидаги харфлар шартли равишда саккиз гурухга ажратилиб, хар бир гурух махсус ном билан аталган, яъни: абжад, ҳавваз, ҳутти, каламан, саъфас, карашат, саххаз, зазаг. Фақат ундошлар билан ифодаланиб, араб алифбосидаги 28 та харфни ўз таркибига олган мазкур саккизта сўз ўрганувчилар ишини осонлаштириш учун ўйлаб топилган. Ушбу харфлар бирикмаси сўз шаклида бўлишига қарамай, хеч қандай мустақил маъно ифодаламайди.