Муаммо ўзбек мумтоз адабиётидаги лирик жанрлардан бири. У поэтик ўйин тарзида битилган бир (баъзан икки) байтли шеър бўлиб, унда бирор сўз, кўпинча, атокди отнинг ҳарфлари яширинган ва шунга ишора қилинган бўлади, «яширин» сўз шоирнинг турли-туман ишоралари (маънодош ёки шаклдош сўзларни топиб олиш, бир тилдаги сўзнинг иккинчи бир тиддаги муқолибини қўллаш, сўзлардаги маълум ҳарфларни тизиб янги сўз ясаш, абжад ҳисобини ишлатиб, рақамлар ёрдамида сўз тузиш ва бошқалар) орқали топилади.
Шоирлар муаммо усулидан бошқа жанрдаги асар-ларида ҳам фойдаланганлар. Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонида Фарҳод номини муаммо йули билан изоҳлаш орқали қаҳрамоннинг сифатлари ва ҳаёт йўлига ишора қилинади:
Жамолидин кўрингач фарри шоҳи,
Бу фардин ёруди маҳ то бамоҳи.
Қўюб юз ҳиммату иқболу, давлат,
Ҳам ул фар соясидин топти зийнат...
Анга фарзона Фарҳод исм қўйди.
Ҳуруфи маъхазин беш қисм қўйди.
Фироқу, рашку, ҳажру оҳ ила дард
Бирор ҳарф ибтидодин айлабон фард.
Бу парчада Фарҳод сўзига икки хил изоҳ берилган: биринчидан, «Фарҳод» сўзи «фарри шоҳи» («шоҳлик нури»)дан «фар»ни, «ҳиммат», «иқбол» ва «давлат» сўзларининг араб ёзувидаги биринчи ҳарфини олиб, кетма-кет ёзишдан ҳосил бўлган; иккинчидан, «Фарҳод» сўзи «фироқ», «рашк», «оҳ» ва «дард» сўзларининг биринчи ҳарфлари араб ёзуви орқали кетма-кет жойлаштирилишидан келиб чиқади.
Мисоллардан муаммонинг жуда мураккаб жанр эканлиги аён бўлади. Муаммо битиш ва муаммо ечиш этрофлича билимни, ҳозиржавоблик ва узоқ машқ Қилишни талаб этар эди. Жомий ва Навоий каби буюк Шоирлар ҳам бу жанр билан шуғулланиб, шуҳрат қозонган эдилар. Муаммо ҳақида Бодий Табризий, Шарафиддин Али Яздий, Жомий, Навоий ва бошқалар махсус рисолалар ёзган эди.
Муайян сўзни ҳарфлар воситасида юзага чиқариш ўзбек мумтоз лирикасидаги мувашшаҳ жанрига ҳам хосдир. Мувашшахда қандайдир сўз, кўпинча кишилар номи, байтлар ёки мисраларнинг биринчи ҳарфларини кетма-кет ёзиш орқали келтириб чиқарилади. Фақат мумтоз адабиётдагина эмас, балки XX аср ўзбек адабиётида ҳам мувашшаҳ намуналари мавжуд. Шоир Уйғуннинг «Қилма» радифли шеъри замонавий мувашшаҳ намунасидир.
Тарк этма назокатни, хулқингга жафо қилма,
Иззатни бериб елга, беҳуда сафо қилма.
Умрингни хароб этма ўткучи ҳавас бирлан,
Ишқ, бошқа, ҳавас бошқа-бу йўлда хато қилма.
Рухсори гўзалларга одобу илм лозим,
Инсоний камолотни ҳуснингга бино қилма.
Сен нози муҳаббатсан, гулшанда гули раъно,
Ишқингни кўча-кўйда юргучи гадо қилма.
Уйғонди чаманларда, чок этди яқо булбул,
Куйдирма у шайдони, бас энди наво қилма.
Ноз этма, садоқатлик ошиққа тараҳҳум қил,
Кўнглига ғараз тўлган номардга имо қилма.
Одоби гўзалларнинг санъатда топар равнақ,
Санъатга хилоф ишни руҳингга ғизо қилма.
Ёд айла гаҳи, Уйғун исмингни баён этди,
Шеърига қилиб маржон, сен унга жафо қилма.
Бу шеърдаги байтларнинг биринчи товушлари кетма-кет тузилса, «Турсуной» сўзи келиб чиқади. Мазкур мисолдан аён бўладики, мувашшаҳ жанрида ҳам муҳим фикрларни, ахлоқий-таълимий ғояларни, кимгадир бўлган эҳтиром ва ҳурматни ифодалаш мумкин.
Муаммо ва мувашшаҳга ўзбек мумтоз адабиётидаги чистон жанри маълум даражада яқин туради. Агар муаммода бирон сўз байтдаги муайян ҳарфлардан келтириб чиқарилса, чистонда худди халқ топишмоқларидаги каби қандайдир нарса ҳақидаги тасаввур асар маз-муни таҳлили, тавсифи орқали ифодаланади. Чистонда нарса номи аниқ айтилмасдан, моҳияти, айтим хусусиятлари образли тарзда кўрсатилиб, у ҳақца тасаввур туғдирилади. Масалан, Огаҳийнинг қуйидаги чистонини ўқигандан кейин китобхон кўз ўнгида беихтиёр танга гавдаланади:
Ул на дилбарким, тани сиймин ўлуб,
Бадр янглиғ сурату сиймосидур.
Хат битуб икки юзида сарбасар,
Зийнат афзоий руҳи зебосидур.
Жуссаи тирноғ юзи янглиғ кичик,
Лек улуғлар ишқнинг расвосидур.
Васлини истаб жаҳон бозорида,
Олам аҳли бошида савдосидур.
Ҳам фақиру, ҳам ғани девонаси,
Ҳам қарию, ҳам йигит шайдосидур.
Топса ҳар адно висолин ногаҳон,
Эътибор ичра улус аълосидур.
Етса ҳар аълоға гар ҳажри онинг,
Жумла адно халқнинг адносидур.
Топмаса гар илтифотин ҳар киши,
Хордур гарчи жаҳон доносидур.
Бу мисолдан аён бўладики, йирик шоирлар чистон жанрида ҳам ўз даврларидаги ҳаётнинг муҳим ижтимоий масалаларини, зиддиятларини, иллатларини акс эттиришга ва кишилар эътиборини уларга жалб этишга интилганлар. Худди шундай интилишни Увайсийнинг анор ҳақида тасаввур берувчи чистонида ҳам кўриш мумкин.
Бу шеърда турли воситалар ёрдамида анор ҳақида тушунча берилиши билан бир қаторда шоира яшаган даврдаги аёлларнинг оғир ва ночор аҳволига ишора ҳам сезилади.
Баъзилар Оврўпа модернизмидаги фикрни «яшириб» ифодалаш шеъриятимизга кириб келди, дейди. Афсуски бу ҳол поэзиямизда илгаридан мавжуд бўлган. (Шеърда фикр қанча яширилса, шунча яхши, деган қарашлар ҳам йўқ эмас.) Мунаққидлар айрим байтларнинг мазмунини айтиб беролмай минг йиллаб баҳслашишган, ваҳоланки бундай шеър қарийб кераксиздир.