Қирғиз халқи тарихи ва халқ оғзаки ижоди. Тяншань водийсида ва тоғларда жойлашган қирғиз ўлкаси-Қирғизистон, бир томондан, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари билан, иккинчи томондан, Хитой Халқ Республикаси билан чегарадош. Қирғизлар тўғрисидаги энг қадимги ёзма маълумотларни милоддан илгариги II асрга оид манбалардан топамиз. Ўтмишда, асосан, чорвачилик билан шуғулланган бу кўчманчи халқ узоқ асрлар давомида чет эл босқинчилари зулми остида эзилиб келди. Қирғизистонда VIII асрда араб босқинчилари, XII асрда кўчманчи қорахитойлар, XVI асрда мўғул истилочилари ва ниҳоят, рус босқинчилари ҳукмронлик қилган даврларда мамлакатнинг иқтисодий-сиёсий ва маданий ҳаёти инқирозга юз тутди.
Қирғиз халқининг ота-боболари жуда қадим замонлардаёқ Ўрта Осиё, Тяншань ва Еттисув вилоятларидаги гуннлар, шунингдек, саклар, скифлар ва бошқа қўшни қабилалар билан яқин алоқада бўлиб, уларнинг маданияти, дини ва урф-одати таъсири остида яшаганлар. VIII асрда араб истилочилари томонидан забт зтилган Қирғизистонга ислом дини ҳам ёйилади. Кейинчалик «Буюк ипак карвон йўли» да жойлашган қирғиз шаҳар ва қишлоқларида адабий-маданий ҳаёт бирмунча жонланди, деҳкончилик, чорвачилик ўсди. Савдо-сотиқ ишларининг йўлга қўйилиши Қирғизистонга хитой, форс ва юнон маданиятининг кириб келишига сабаб бўлди. XIV асрнинг охирларида темурийлар давлатига қарашли бўлган Қирғизистонда мўғуллар истилосидан харобага айланган шаҳар ва қишлоқларни қайта тиклаш бошланганлигига қарамай, бу ўлканинг иқтисодий ва маданий қиёфасида юз берган жароҳатлар батамом тузалиб кетмади.
Қирғиз халқининг адабиёти ва маданияти халқ оғзаки ижоди шаклида ривожланди. Бизгача етиб келган халқ ашула ва қўшиқлари, мақол, эртак ва достонларида қирғиз-халқининг узоқ асрлар давомидаги кўчманчи-чорвачилик ҳаёти, уларнинг ўз хўжайинларига қарши олиб борган курашлари ҳаққоний акс эттирилган. Фольклор асарларида қирғиз халқининг меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва адолатпарварлик ғояларини ифодаловчи жуда кўп қўшиқлар, эртаклар, достонлар мавжуд. Бу асарларнинг яратувчилари ва ижро этувчилари меҳнаткаш халқдир. Шунинг учун уларда, кўпинча, халқ ҳаётига оид турли-туман маросимлар, чорвачилик ва деҳқончилик ҳаёти билан боғлиқ воқеалар, ниҳоят, камбағаллар билан бойлар ўртасидаги кескин синфий тўқнашувлар ўз аксини топган. Қирғиз фольклорида муҳаббат қўшиқларидан ташқари, ҳажвий қўшиқлар ҳам учрайди. Уларда ҳукмрон доираларнинг меҳнаткаш халққа ўтказган зулми, хасислиги, ҳийла-найранглари танқид қилинган.
Қирғиз халқ эртакларининг кўпчилигида, худди халқ қахрамонлик достонларида бўлгани каби, қизиқарли сюжет ва реалистик воқеалар билан афсонавий воқеалар аралаш ҳолда ҳикоя қилинади. Кўпгина қирғиз ҳажвий эртакларида бош қаҳрамон ролида халқ орасидан чиққан доно, тадбиркор, оддий кишилар Кўса ва Кал образида гавдаланади. Бундай ҳажвий эртаклар орасида Алдаркўса номи билан боғлиқ бўлган эртаклар ўзларининг ғоявий ўткирлиги ва бадиийлиги билан ажралиб туради.
Қирғиз халқ оғзаки ижодида халқ қаҳрамонлик достонлари айниқса машҳур. Асрлардан бери оғиздан-оғизга ўтиб, бизгача етиб келган «Кўрман ек», «Эртобилди», «Эртуштук», «Жонил Мирзо» каби халқ қаҳрамонлик достонлари орасида, шубҳасиз, «Манас» достони ўзига муносиб ўрин эгаллайди. «Манас» достони уч катта қисмдан иборат. Биринчи қисмда халқ қаҳрамони Манас, иккинчи қисмда Манаснинг ўғли Семетей ва учинчи қисмда Манаснинг набираси Сейтекнинг ҳаёти, саргузашти ва қаҳрамон-ликлари тасвирланган.
«Манас» эпосининг Семетей ва Сейтек ҳаётига бағишланган қисмларида бу икки авлод қаҳрамонларнинг душманга қарши олиб борган жанглардан кўра, уларнинг оилавий ҳаёти ва ишқ муҳаббат воқеалари билан боғлиқ ички ҳис-туйғуларини акс эттиришга кўпроқ эътибор берилган.
Қирғиз фольклорида «Манас» эросини куйловчи профессионал манасчи шоирлар етишиб чиқди. Улар эпосни ижро этиш вақтида унга ижодий тарзда айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритганлар. Шунинг учун бизга етиб келган «Манас» достони вариантларининг ҳаммаси ҳам ғоявий мазмуни ва бадиийлиги жиҳатдан бир хил эмас. Масалан, машхур манасчи Саёқбой Ўразбеков ижросидаги вариантида Манасни кўпроқ хон, қўшни элларни босиб олувчи саркарда образида кўрамиз. Бу ҳол турли тарихий даврларда ҳукмрон доирларнинг «Манас» эпосидан ўз манфаатлари учун фойдаланишга уринишларининг натижасидир. Шунинг учун «Манас» эпосини ўрганишда ундаги икки бир-бирига зид тенденцияни ҳисобга олиш зарур.
Тўғалоқ Мўлда - халқ қўшиқлари ижрочиси. Тўғалоқ Мўлда халқ оқинларидан бири бўлиб, у XIX аср қирғиз адабиётида катта мавқега эга эди. Оқинликни ўз бобосидан мерос қилиб олган Тўгалоқ Мўлданинг (асли номи Байимбет Андираҳмонов) ёшлиги азоб-уқубат билан ўтди. У аввал қирғиз манапи (феодфли) қўлида, сўнг рус кулаги эшигида батраклик қилди. Унинг оқинлик-шоирлик фаолияти, бир томондан, машҳур қирғиз оқинларидан ўрганиш натижасида, иккинчи томондан, қозоқ мумтоз шоири Абай Қўнонбоев ва татар шоири Абдулла Тўқай ижодининг таъсири остида шаклланди.
Тўғалоқ Мўлда дастлабки пайтларда халқ қўшиқларини қайта ишлаб, улар орқали тутқун хотин-қизларнинг ҳаётдан норозилигини ифодаласа, кейинчалик халқ эртак ва масаллари сюжети асосида ўзиниғг «Жонбоқти», «Кемчентой», «Эшак ва булбул» сингари оргинал масал ва ҳажвий достон-ларини яратди. Бу асарларда Тўғалоқ Мўлда мажозий образлар воситаси билан ўша замон амалдорларининг золимлиги, фаросатсизлигини аёвсиз фош қилиб ташлади. Тўғалоқ Мўлда ўз асарларида жамиятдаги ижтимоий қарама-қаршиликларни тўғри тасвирлайди, бироқ уларни бартараф этишнинг тўғри йўлини кўрсата олмайди.
Тўхтағул Сотилғановнинг “Беш қобон” ва “Эшон халфа”асарларида амалдорларни кирдикорларини фош этилиши. Машҳур қирғиз халқ оқини Тўхтағул Сотилғанов ёшлик йилларидаёқ дарбадор юриб қўшиқ айтиб, ҳаётни яхши ўрганди. У яшашнинг маъносини ўзича талқин қилади. Чунончи, шоирнинг фикрича, меҳнат инсонга қувонч бағишлайди; дўстлик кишига об-ҳаводай зарур нарса; севишда ошиқ ва маъшуқанинг садоқати ва ишончи катта роль ўйнайди; севги ҳаёт булоғи демакдир. Тўхтағул ижодидаги инсонпарварлик айрим оқинлар асарларидаги умидсизлик кайфиятига тамоман зид эди.
Тўхтағул ўз ижодини меҳнаткаш халқ билан маҳкам боғлаган халқпарвар оқин эди. У ўзининг айрим шеърларида («Эшон халфа») эшон-муллалар устидан заҳарханда билан кулса, бошқаларида («Беш қобон») феодалларни ёввойи тўнғизга ўхшатиб, уларни шарманда-ю шармисор қилди, ҳақиқат учун астойдил кураш олиб борди. Халқ оқинининг бундай оташин чиқишларидан амалдорлар ташвишга тушиб, ундан ўч олишга уринадилар. Ниҳоят, 1898 йилда Тўхтағул Андижон қўзғолонида қатнашган деган туҳмат билан Сибирга сургун қилинди. Етти йиллик сургун азоби халқ шоирининг иродасини букаолмади, аксинча, унинг ҳаёт тажрибасини бойитди. Сургунда ўтказилган қувғунлик даври шоир ижодидаги норозилик мотивларининг чуқур ижтимоий мазмун касб этишига сабаб бўлди.
Энди Тўхтағул Сотилғанов қирғиз халқининг ашаддий душмани бир
ҳовуч чор амалдорлари ва улар билан тил бириктириб, камбағаллар қонини сўрган маҳаллий бойлар эканлигини тушунди. Сургундан қайтиб келган шоир Тўхтағул ижод этишни тўхтатмади. У атокди оқинлар ўртасида тез-тез бўлиб турадиган
айтишув (ижодий мусобақа)лардан минбар сифатида фойдаланиб,
рус амалдорларини фош қилишни давом эттирди. Масалан, «Беш
қобон» шеърида «қобон»номи билан танилган бешта амалдорга
мурожаат қилиб, шундай дейди:
Етим-есир. ҳолсизни Санамадинг, беш тўнғиз.
Саваладинг, беш тўнғиз. Еб-ичишдан бошқани
Одам ўрнида йўқсулни Тан олмадинг, беш тўнғиз.
...Жаҳлингиз чиқса қутуриб Тирноғи заҳар беш қобон,
Уй-жойимни таларсиз. Ялинмайман ҳеч қачон.
Қонхўрлигинг авж олса, Майли, ўлдир, дунёга
Ўлдириб, қоним яларсиз. Қайтиб келмас чиқса жон.
Тўхтағулнин Сибирь сургун даҳшатлари тўғрисидаги қўшиқлари эзилган, меҳнаткаш халқ кўзини очар, уларни ғафлат уйқусидан уйғотар эди. Шоирнинг сургунда юрган даврида ва сургундан қайтгач яратган энг яхши қўшиқлари («Алвидо, халқим», «Хайр, она», «Сургунда», «Тоғ бургути», «Салом, меҳрибон халқим», «Соғиниш», «Уч хўжа», «Мунгли қушча» ва бошқалар) ўзининг сиёсий ўткир ғоявийлиги ва фош қилувчанлиги билан ажралиб туради.
ХХ аср қирғиз адабиёти. Қирғиз ёзувчиларининг шеърий асарларида бўлгани каби, дастлабки насрий ва драматик асарларида ўтмишдаги аянчли ҳаётга қарама-қарши қўйиб тасвирлаш «Ҳожар» повестида, шунингдек, М. Токобаевнинг «Какей», К. Жонтошевнинг «Қора соч», «Олим ва Мария» пьесаларида ҳам яққол кўриш мумкин. Кўп қирғиз ёзувчилари сингари Тўгулдой Сидиқбеков ҳам ўз ижодини шеър айтиш билан бошлади. Замонавий масалалардан баҳс этувчи бир неча достонлар («Тун хабарчиси», «Баҳодирлар») ёзиб тажриба орттирган ёзувчи тез орада китобхонларни «Кен сув» ва «Темир» романлари билан қувонтирди. Романда тасвирланишича, Кен сув овулида ташкил топган жамоага путур етказиш пайига тушадилар. Саодат деган бойнинг ўғли раислик лавозимига ўрнашиб олади. Камбағал ёшларнинг айримлари ҳам ёт унсурлар таъсирига бериладилар. Саодат ўзининг зараркунандачилик, қўпорувчилик ишларида Имон исмли камбағал комсомол йигитдан фойдаланмоқчи бўлади. Лекин Сапарвой, Самтир ва Бубуш сингари комсомолларинг сезгирлиги туфайли унинг ёвуз ниятлари барбод бўлади. Шундан кейин Саодат Имонга, Сапарбойни ўлдиришни буюради. Имон эса колхозчилар олдида ўз қилмишлари учун узр сўраб, сирни очиб ташлайди. Т.Сидиқбеков ўзининг бу романида халқ оммаси ҳамда комсомол ёшларнинг коллективлаштириш давридаги авангардлик ролини тўғри кўрсата олган. Т.Сидиқбековнинг 1948 йилда босилиб чиққан ва Давлат мукофоти билан тақдирланган (1949) «Замонамиз кишилари» романи қирғиз халқининг уруш йилларидаги фидокорона меҳнатидан ҳикоя қилади. Ёзувчи ромакда халқларкнинг маънавий бойлигини, мустаҳкам дўстона муносабатларини ишонтирарли тасвирлаш орқали фашизм устидан қозонилган буюк ғалаба сабабларини тупгунтиради. Н. Бойтемировнинг сўнгги йилларда эълон қилинган насрий асарлари орасида 1958 йилда Москвада бўлиб ўтган қирғиз адабиёти ва санъати декадасида юқори баҳоланган «Юлдузхон» романи ажралиб туради. «Юлдузхон» қизнинг фидокорона меҳнати туфайли давлат арбоби бўлиб етишуви тўғрисидаги асардир. Романдаги воқеа халқ ҳаётидан олинган. Асарнинг сюжети асосида Юлдузхон номли камбағал қизнинг саргузашти ётади: у ёшликда ота-онасидан айрилиб, етим қолади. Юлдузхонни ўз тарбиясига олган акаси Тотибек-эскилик сарқитларидан қутула олмаган киши. Шунинг учун у ўз синглисининг ўқишига тўсқинлик қилади. Юлдузхон меҳнатга берилади ва тез орада энг яхши теримчилар қатори обрў қозонади. Москвага Халқ хўжалиги ютуқлари виставкасига боради. Аввал бригадир, раҳбар бўлиб етишади. Қирғизистон депутатлигига сайланади. Ўзбек китобхонлари сўнгги 30-40 йил ичида қирғиз ёзувчиларининг «Замонамиз кишилари», «Тоғ болалари», «Жамила», «Сомон йўли», «Бирин-чи муаллим», «Сарвқомат дилбарим», «Алвидо, Гулсари!», «Оқ кема»каби ўнлаб роман ва повестларини ўз она тилларида ўқишга муяссар бўлдилар.
Қарши давлат университетининг катта ўқитувчи А. Ҳамдамов