Роман

Роман алоҳида олинган шахсни, унинг характерини шаклланиш, тараққиёт ва ўзини англаш жараёнларида тасвир қиладиган эпик асар. У, айни ҳолда, жанр ҳамдир, инсонни тип сифатида, индивидуал тарзда, воқеани эни ва бўйига ўстириб борувчи гоҳо эпопея тусини олувчи, муфассал ва чуқур кўрсатувчи шакл; унга кўп темалик, кўп планлилик, кенг миқёслилик, сюжет ва композиция жиҳатидан мураккаблик хос. Роман жанри жаҳонда, хусусан, Оврўпа ва Шаркда ўзига хос, катта такомил (эволюция) даврини босиб ўтган.
Ўрта асрларда достон билан бир каторда, эпосдаги каби воқеаларни ўз ичига олган, қаҳрамонларнинг саргузаштларини, ишларини акс эттирган турли шаклдаги насрий асарлар майдонга келади. Ундай асарларнинг Ғарб мамлакатларидаги энг аввалги кўринишларидан бири сифатида рицарлик романлари пайдо бўлди. Шу тариқа жаҳонда, биринчи марта «роман» деб аталган асарлар ёзилди. Бу ном мазкур асарларнинг дастлаб роман халқлари тилларида бунёд этилганлиги билан боғлиқцир. Ундай тиллар жумласига итальян, француз, испан, португал, румин, молдаван, провансал, сардин, каталан тиллари киради.
Рицарлик романлари билан деярли бир даврда ёзилган авантюра романларида сирли хусусиятга эга бўлган мураккаб, «чигал» воқеалар етакчилик килган. Мазкур йирик асарлар тўла маънодаги роман даражасига кўтарилмаган эди, чунки уларда қаҳрамонларнинг ички олами анча саёз ва бадиий далиллаш бирмунча кучсиз бўлган.
Санаб ўтилган барча туркумларга мансуб бўлган асарларда эпоснинг айрим белгилари сакдаб қолинди. Лекин улар, яхлит ва алоҳида ҳолда, эпос ўрнини босиш даражасига кўтарила олмади. Шу билан бирга, уларда эпос ўрнига келадиган янги жанрнинг, яъни романнинг қатор аломатлари карор топа бошлади. Романда, Гегель тўғри пайқаганидек, «яна манфаатлар, ҳолатлар, характерлар, ҳаётий муносабатларнинг бойлиги ва кўп қирралилиги, яхлит оламнинг кенг манзараси тўлиқ равишда намоён бўлади». Романдаги бойлик ва кўпқирралилик мумтоз эпосдагига нисбатан анча фаркди бўлган батафсиллик ва сиқикдик ҳам бадиий куч билан қайта туғилади.
Романнинг сифат белгилари XVIII асрда шаклланди. Янги эпоснинг, яъни романнинг аломатлари қаторига маиший турмушнинг икир-чикирларигача ва интим руҳиятга беқиёс даражада эътибор берилиши, ўта «прозаик» ҳаётнинг реалистик поэзиясини гавдалантириш, кишилар тақдиридаги қаҳрамонлик ва фожиавийликни очиб бериш киради. Мазмун билан боғлиқ бўлган бу аломатлар муқаррар равишда новаторона шакл кашф этишни, сюжет, композиция, образлилик, нутқ, ритм соҳасида илгари кўрилмаган белгилар вужудга келишини тақозо қилар эди. В.Г.Белинский романни вужудга келтирган манбалар ва шароитни изоҳлаб, қуйидагиларни ёзган: «Роман, исмидан маълумки, ...бутун фуқаролик муносабатлари, ижтимоий, оилавий ва умуман, инсоний муносабатлар чексиз, кўп унсурлари билан ҳар тарафлама ўсиб кетган бир даврда пайдо бўлди».
XVIII асрда санаб ўтилган қатор манбалар таъсирида, уларнинг муҳим белгиларини, шунингдек, мумтоз эпоснинг асосий аломатларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда, том маънодаги ҳақиқий роман майдонга келди. Адабиётшуносликда айтилишича, унинг дастлабки намунаси ёзувчи Антуан Превонинг «Кавалер де Грие ва Манон Леско тарихи» деб номли асари ҳисобланади. Кейинчалик «Манон Леско» деб аталиб келган бу роман биринчи марта 1731 йилда Англияда, 1733 йили эса Францияда босилиб чиққан. Унда Прево ўз даврининг руҳини, дунёқарашини, руҳиятини янги шаклда жонлантириб берди ва кейинчалик роман жанри учун муҳим бўлиб қоладиган «ўртамиёна» характерларни рўёбга чиқарди. Романда воқеа-ҳодисалар билан психологизм уйғунлашган ҳолда юзага чиқди. Кисқаси, «Манон Леско»да роман жанрининг кейинчалик янада ривожланадиган зарур хусусиятлари биринчи марта жамланган ҳолда намоён бўлди. Машхур француз ёзувчиси Мопассан бу асарни «ҳозирги замон романининг жозибадор шакли», деб атаган эди.

Роман жанри Прево асаридан сўнг то француз буржуа инқилобигача (1789) ва романтизм давридан Ғарб адабиётида етакчи ўринга чиқади. В. Г.Белинский шуни кўзда тутиб, романни «замонамизнинг эпопеяси», деб атайди ва бу жанрнинг аломатларини қуйидагича таърифлайди: «Эпоснинг ҳамма асоси, муҳим хусусиятлари романда бордир, фақат айирмаси шундаки, роман-да бошқа унсурлар, бошқа манзара хукм суради. Бунда қаҳрамонлик ҳаётининг афсонавий ўлчовлари, қаҳра-монларнинг азамат сиймолари йўқ, бунда худолар иштирок қилмайди; романда одатдаги, прозаик ҳаётнинг ҳодисалари идеаллаштирилади, умумий тип остига олинади. Роман ўз мазмуни учун ё тарихий воқеани олиб, унинг соҳасида, эпосдаги каби, қандай бўлмасин бир хусусий воқеани кенгайтириши мумкин... ёки роман ҳаётни мусбат воқеликда, унинг ҳақиқий ҳолатида олиши мумкин. Бу, умуман, янги санъатнинг ҳуқуқидир, бунда хусусий одамнинг такдири унинг жамиятига нис-батан муҳим бўлиб қолмасдан балки кишиликка ҳам муҳимдир».
В. Г. Белинский «янги санъат» деганда, реалистик санъатни кўзда тутади ва унинг белгилари романда ҳаммадан кўра яққолроқ намоён бўлишини таъкидлайди. «Манон Леско» романида ҳам реализмнинг муҳим хусусиятлари, хдётни акс эттиришдаги қоидалари кўзга аниқ ташланади. Аввало, унда ҳаёт кенг кўламда қамраб олинади, энг кичик деталлар, руҳий ўзгаришлар ҳам эътибордан четда қолдирилмайди. Бу ҳол романда реализмнинг ҳаётни универсал тарзда, атрофлича акс эттириш йўли мавжудлигидан гувохлик беради. Иккинчидан, Прево романидаги қаҳрамонлар, воқеалар муайян бир даврга, шароитга мансублиги, ўша шароит ва даврнинг ҳароратини ўзида мужассамлаштирганлиги билан ажралиб туради. Мана шундай тарихий аниқлик, ҳаққонийлик илгариги адабиётларда бу қадар равшан кўринмаган эди. Демак, романда реалистик усулнинг тарихийлик қоидаси ўзининг бутун кўлами ва аникдиги билан юзага чикади. Учинчидан, «Манон Леско» асарида, айтганимиздек, қаҳрамонларнинг руҳий дунёси, ҳис-туйғулари кенг акс эттирилди; руҳият аввалги адабиётларда ҳам бор эди. Аммо романда реализмнинг руҳий тахлил тартиби аввалги адабиётлардагига нисбатан бошқача тарзда намоён бўлади. Романда руҳий ҳолатлар ўзаро боғлиқ ҳолда кўрсатилса, уни вужудга келтирган ҳамда унинг оқибатида содир бўладиган ўзгаришлар ҳам тасвир этилади. Натижада, характерлар ривожи ёзувчи хоҳиши бошқарувида эмас, балки турмуш қонуниятлари бошқарувида рўй беради. Романда характер гўё ўз-ўзидан ривожланади; унинг тараққийси фақатгина руҳий ҳолатлар билан далилланмайди, балки турли ижтимоий ҳодисалар, турмушдаги воқеа-лар, кичик штрихлар чизиқлар), деталлар билан ҳам боғланади. Бу воқеа-ҳодисаларнинг ўзи ҳам бир-бири билан чамбарчас боғланган, бири иккинчисидан келиб чиққан ёки навбатдагисини тайёрлаган бўлади. Демак, романдаги характерлар муайян шароитнинг маҳсули ва шароит таъсирида ривожланиб боради. Шу билан бирга, улар шароитга ҳам акс таъсир кўрсата-ди, унда ўзгаришлар ясайди. Шароитдаги ўзгаришлар ўз навбатида яна характер ривожига, воқеалар оқими-га таъсир килади. Натижада, романдаги характер ва воқеалар ривожининг давоми бордек, ҳаётдаги каби узлуксиздек туюлади. Шу тарика романда характерлар ва воқеалар ривожидаги ҳамма ҳалқалар ўзаро боғлан-ган, ҳаёт қонуниятлари қамровида пишиқ исботланган, шароит ва характер, жамият ва инсон диалектикаси вужудга келтирилган бўлади. Тасвирнинг бу тартибда қурилиши эса реалистик усулнинг жуда мухим қоидаларидан бири бўлган ижтимоий ва руҳий детерминизм тартиб-қоидаси (нарса ва ҳодисаларнинг сабабий боғланишлари)ни ташкил килади. Реализм романнинг ишонтириш кучини, таъсирчанлигини, тарбиявий қувватини, ижтимоий-эстетик кимматини оширади, равнақига, такомиллашувига кенг йўл очади.
«Манон Леско» ёзилгунгача, яъни XVIII асрнинг 30-йилларигача бўлган давр роман жанрининг шаклланиш боскичидир. «Манон Леско»дан эса роман жанрининг етуклик даври бошланади. Бу даврда роман тўла маънодаги эпик жанр сифатида адабиётда етакчи ўринга чиқади. Худди шу даврда роман жанрининг қатор ўзига хос кўринишлари майдонга келади. Свифт ижодида сатирик, Вальтер Скотт ижодида тарихий, Вольтер ижодида фалсафий, утопик романлар таркиб топган.
Маълумки, XVIII аср охири ва XIX бошларида Ғар-бий Европада ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳаётда жиддий ўзгаришлар, инқилоблар, нотурғунликлар содир бўлди. Шу билан боғлиқ ҳолда роман тарихида ўзига хос танаффус келиб чикди. XIX асрнинг 30-йиллари ўрталаридан эса бу жанр гуркираб ривожланиш даврига киради, яъни роман тараққиётининг иккинчи босқичи бошланади. Худди шу даврда буюк ёзувчи Бальзакнинг «Инсоний комедия»си туркумига кирувчи машхур романлари, Стендаль, Диккенс, Теккерейнинг жаҳон адабиётида нодир намуналар бўлиб қолган, мазкур жанрга мансуб бўлган асарлари майдонга келади.
Мазкур асарларнинг аввалги босқичдаги романлардан фарқи шундаки, уларда реализм янада тўлиқроқ, ёрқинроқ, ўринлироқ бўлади.
XIX аср романида реализмнинг ёрқин намоён бўлиши мазкур усулнинг ҳаётни объектив акс эттириш йўли яққол юзага чиққанлиги билан изоҳланади. Буни реализмнинг... муаллиф хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўриниши, деб таърифлаб келинади.
Объективлик ҳаётни ҳаққоний тарзда, жамият, табиат, тафаккур тараққиёти қонуниятлари кўламида ишонарли акс эттириш имконини берадики, бу нарса романнинг ижтимоий-эстетик аҳамиятини янада оши-ради. Объективлик муаллифнинг романдаги воқеаларга холис муносабатда бўлишини, уларга ҳадеб аралашавермаслигини, ҳикоя баёнини гўё четдан туриб кузатишини тақозо қилади.
Роман тараққиёти XIX аср охирларига келиб, Ғарбий Оврўпада турли сабабларга кўра сусаяди, реализми заифлашади. Аммо Россияда, айниқса, Л.Н.Толстой, Ф.М.Достоевскийлар ижодида бутунлай янги типдаги роман шаклланади. Бу билан мазкур жанр тараққиётида навбатдаги тарихий давр очилади, рус романи орқали чўққига кўтарилади. Толстой ва Достоевский романларининг хусусиятларидан бири шундаки, уларда ёзувчилар инсоннинг кундалик, маиший, шу билан бирга ўта шахсий кечинмаларида ва ҳаракатларида улкан, умумбашарий, оламшумул мазмунни акс эттира олдилар. Достоевский бунга «Жиноят ва жазо» сингари полифоник, яъни ижтимоий ва шахсий сабаблар, кўплаб онглар, тафаккурлар, овозлар чамбарчас бирлашиб кетган роман ёзиш орқали эришди.
Лев Толстой эса ўзининг «Уруш ва тинчлик» асари билан жаҳон адабиётида ҳали бўлмаган роман-эпопеяни кашф этиб, унда «ҳамма нарсани» қамраб олишга интилди. «Уруш ва тинчлик» романида аввалги йирик асарлардан фаркли ҳолда макон ва замон ҳам, халқ тарихи ва инсон қалбининг «диалектикаси» ҳам мисли кўрилмаган даражада кенг ҳамда яхлит ҳолда қайта яратилди. Шунингдек, бу романда катта ҳаётий материални, кўплаб сюжет чизикларини бир бутун ҳолда мужассамлаштиришга имкон берувчи ўзига хос композиция, услуб топилган эди. Романдаги бадиий тил эса, узун-узун гаплар асосига қурилган бўлса-да, ортиқчаликлардан холилиги, мазмундорлиги, ҳиссий аҳамиятга эгалиги билан характерланади. Л.Толстой ва Ф.Достоевскийларнинг бадиий кашфиёти XX аср жаҳон романи тараққиётига баракали таъсир кўрсатди.
Роман атамаси Оврўпада XII—XIII асрларда юзага келди. XV—XVI асрлардан бошлаб, китоб нашр қилинди. Бу «Дон Кихот» даври эди. Сўнг роман севги саргузаштларига айланди, XVIII—XIX асрлардан бошлаб, романларга индивидуал инсон ва жамият алоқаси кириб келди.
Роман жанри илдизлари Шарқда: Эрон, Хитой, Япония ва Арабистонда жуда кадимги даврларга бориб тақалади. Кўпчилик Шарқ мамлакатлари Оврўпа типидаги реалистик роман шаклига XIX асрнинг иккинчи ярмидан ўтди, аммо ўзига хос шарқоналикни сақлаб Ўзбек романининг манбалари ҳаёт, узбек ва туркий халкдар фольклори, жаҳон адабиёти ҳам рус тажрибаси, ўзбек мумтоз адабиёти эди. Қўшни қардош халқлар адабиёти ҳам бундан мустасно эмас.
Ўзбек романи фольклордан эпиклик ва «тасвирдаги тормозланиш»ни олди, мумтоз адабиётдаги, яъни романтизм қобиғидаги реализмдан фойдаланди. (Чунки романтизм ўзбек адабиётида узоқ яшади). Бу ҳол Алишер Навоийнинг «достон» деб аталган шеърий романлари учун ҳам хос эди. Ҳақиқатан, Шарқ адабиётида XIX асргача «роман» ўрнида «достон» келган. В.М.Жирмунский ва Ҳ.Зарипов «Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси» китобида «Кунтуғмиш», «Равшан», «Орзигул», «Ширин ва Шакар», «Рустамхон» каби халқ оғзаки достонларини «халқ китоблари», «халқ романлари» деб атаган.

Ўзбек адабиётида реалистик роман жанри XX аср аввалида шакллана бошлади. Унинг атамаси, айрим белгилари, хусусан, ҳаётнинг кенг кўламда қамраб олиш, инсон руҳий оламини очиб бериш сингари аломатлари Ҳамзанинг «Янги саодат», М.Шермуҳаммедовнинг «Бефарзанд Очилдибой» асарларида кўзга ташланади.
Ўзбек адабиётида тўла маънодаги роман жанри 20-йилларда майдонга келди. Роман жанрининг хусусиятлари ўзбек адабиётида илк бор ёзувчи Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» асарида жамланган ҳолда кўзга ташланди. Ўзбек романчилиги Абдулла Қодирий романлари билан шаклланди ва ривож йўлига ўтди, баёнчилиқдан бадиий тадқиқотга айланди. Жаҳон адабиётидаги энг яхши анъаналар асосида ёзилган бу асар тўла маънодаги биринчи ўзбек романидир. Унда муайян тарихий воқелик, кишиларнинг руҳий олами, дунёқараши, ўзаро муносабатлари, курашлари кенг кўламда, яхлит ҳолда қамраб олинган, объектив тарзда ёритилган ва шу йўл билан янги замон учун қимматли, муҳим миллий ғоя илгари сурилган эди.
Тарихий романда тарихий шахс бош қаҳрамон бўлмаслиги мумкин. Тарихчи нима бўлганини, тарихий романни қандай бўлганини ёзади. Тарихий романда воқеага замонавий қараш ҳам киради, келгуси ҳам руҳан акс этади, аммо сюжет тарихий бўлади. Тарихий роман замонга хизмат қилиши шарт, унда тарихчи, ёзувчи ва тарих бирлашади.
Ўзбек романи тараққиётини икки даврга бўлиш мумкин. Биринчи давр ўз ичига «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» ёзилган пайтдан, яъни 20-йиллардан 1945 йилларга, аниқроғи, Ойбекнинг камолга етган «Навоий»(1945) романи битилгунгача ўтган муддатни олади. Бу даврда Абдулла Қаҳҳорнинг психологизмга суянган «Сароб» (1934), Ҳусайн Шамснинг «Душман» (1934), «Ҳуқуқ» (1935) сингари замонавий мавзудаги романлари, С.Айнийнинг «Дохунда» (1932) романи, «Қуллар» (1934) эпопеяси дунёга келган бўлсада, тарихий мавзуларга ва ўтмиш ҳаётни чуқур акс эттиришга эътибор кучли бўлди. Худди шу соҳада, яъни тарихий мавзуни ва ўтмиш ҳаётини акс эттириш борасида ўзбек романи тараққиётининг дастлабки босқичида жиддий муваффақиятлар қўлга киритилди. Чўлпоннинг «Кеча
ва кундуз» (1936), Ойбекнинг «Қутлуғ қон» (1939) романи фикримизнинг ёрқин далили бўла олади. Роман 30-йиллардан етакчи жанрга айлана бошлади.
Ўзбек романи тараққиётининг иккинчи даври урушдан кейинги йилларни ўз ичига олади. Бу давр ўзбек романида замонавий мавзу томон жиддий бурилиш кўзга ташланади. Романнависларимиз замонавий мавзуни ёрқинроқ ва чуқурроқ ёритиш мақсадида янги-янги шакллар топишга, турли тасвирий воситалардан ўзига хос тарзда фойдаланишга, бадиий кашфиётлар қилишга интилдилар. Шу интилишнинг энг яхши самаралари сифатида Парда Турсуннинг «Ўқитувчи» (1953), Асқад Мухторнинг «Опа-сингиллар» (1955), «Чинор», Одил Ёқубовнинг «Диёнат» каби романлари вужудга келди. Бу даврда тарихий мавзуни, ўтмиш ҳаётини акс эттириш борасида ҳам муайян ютуқлар қўлга киритилди. Ундай ютуқлар жумласига Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», «Кўҳна дунё», Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» сингари романларини киритиш мумкин.
Ойбекнинг «Олтин водийдан шабадалар» (1949), Абдулла Қаҳҳорнинг «Қўшчинор чироқлари» (1951), П.Қодировнинг «Уч илдиз» (1958), «Қора кўзлар» (1966), Иброҳим Раҳимнинг «Тақдир» (1963), Шуҳратнинг «Олтин зангламас» каби романлари юзага келди.
«Уфқ», «Эр бошига иш тушса», «Тошкентликлар» романлари ғалаба гарови бўлган фронт орқасидаги меҳнатга бағишланди. Бизда ҳарбий романлар 50-йилларнинг ярмидан ёзила бошлади. Романлар сифати яхшиланди, мураккаб қаҳрамон кўпайди. Образлар интеллектуал жиҳатдан ўсди, гармоник тараққий этди.
Одил Ёқубов «Улуғбек хазинаси» романини 1973 йили ёзиб тугаллади. Бу пайтларда иқтисодий турғунлик ҳукм сурса-да, «доҳий» шахсга сиғиниш фош қилиниб, «музлик» эрий бошлаган эди. Бунгача қардош халқларда, ўзимизда ҳам тарихий романчилик соҳасида улкан намуналар яратилганди. Ойбекнинг «Навоий» романи (1944), М.Авезовнинг 50-йилларда ёзилган тўрт китобдан иборат «Абай йўли» эпопеяси ва П.Қодировнинг Бобур ҳақидаги «Юлдузли тунлар» романи шу жумладандир.
Роман бошидан аён бўладики, Қозизода Румий Улуғбекнинг, Улуғбек эса Али Қушчининг, Али Қушчи Қаландар Қарноқийнинг устозидир. Улуғбек бундай олимлар иштирокида ўзига хос академия ташкил қилганлиги тарихдан маълум. Қирқ йил Мовароуннаҳрга ҳукмронлик қилган Улуғбек кўпроқ тинчлик ўрнатишга, шу орқали иқтисод ва маданиятни ривожлантиришга эътибор берган.
1-қисмнинг 2-бўлагидаёқ, шайх Низомиддин Хомуш бошлиқ баъзи руҳонийлар Улуғбек раҳбарлик қилган олимларни «дахрийлар», деб атайди. Улуғбекнинг ўғли Абдуллатиф эса «даҳрий», отасига қарши Самарқандга тахдид солиб келаётган кўшини билан ҳужумга ўтганлиги аён бўлади, илм ва жаҳолат ўртасида муросасиз зиддият келиб чиқади. Улуғбекнинг ўғилларидан бири бўлган Абдулазиз Иброҳимбекнинг ўғлини қатл эттириб, унинг гўзал хотини Хуршида Бонуни тортиб олади ва ҳарамга келтиради. Хуршида бону Улуғбекнинг шогирди — Муҳиддиннинг қизи эди, у ҳам ўз устозидан юз ўгиради ва Абдуллатиф томонига ўтади. Улуғбекнинг иккала ўғли ҳам ўз отасига қарши оёққа туради. Абдуллатифнинг ўз отасига эътирозлари шунда эдики, Улуғбек уни ёшлигида отаси Шохруҳ Мирзо ва онаси Гавҳаршод бегим тарбиясига берган эди, Гавҳаршодбегим эса Абдуллатифни ёқтирмаган. Жанглар-дан бирида Абдуллатиф ҳам мардлик кўрсатган, аммо Улуғбек Абдулазизни Музаффар деб тан олган. Улуғбек Абдуллатифнинг бобосидан теккан мулкини давлат ихтиёрига ўтказган. Шу сабабли, Абдуллатиф отага қарши диний иғво уюштиришда руҳонийларни кўлга олади, Улуғбекнинг расадхона ва кутубхона қуриши, илму маърифатни, дунёвий фанларни равнақ топтиришидан иғвогарлик мақсадида фойдаланади. Улуғбек эса келгуси авлод ундан юз ўгириши ва ота-ўғил тахт талашди, дейишларидан чўчийди (Шохруҳ Мирзо вафот этгач, хотини Гавҳаршод бегим хукуматни қўлга олган, низони авж олдирган эди). Ҳар икки томонни бир-бирига қарши қўйган кучли зиддият воқеанинг ривожланишига сабаб бўлади.
Абдулазиз момоси Гавҳаршод бегим қўлида тарбияланган, афсуски охир уни ҳибсга олади. Абдулазиз Кешни босиб олади, Абдуллатиф уни, ўз инисини қатл эттиради.
Улуғбек воқеалар кескинлашгач, ўз шогирди Али Кушчига ўз хазинасини (ер остига тушиб) бирма-бир кўрсатади ва олтинларидан бериб, ўз асарлари ва бошқа китобларни яширишни васият қилади. Али Кушчи ва унинг шогирди Қаландар Қарноқий, Улуғбек васиятига кўра, китобларни бир ғорга яширади.
Ўзаро иқтисодий, сиёсий ва диний баҳс ҳам келишмовчилик кураш ва рақобатни кучайтира бориб, охир томонларни аёвсиз, очиқ олишув домига тортади, ҳаёт-мамот жанги бошланади. Ҳар икки гуруҳнинг мохияти Улуғбекнинг ўз ўғли Абдуллатиф билан ўзаро тўқнашувида теран очилади. Бу тўқнашув кескинлик ва жиддийликда қарийб Хисрав билан Фарҳоднинг баҳсига ўхшайди, ота ва ўғилнинг ҳар бири инсон сифатида кимлигини ошкор қилади:
— Шаҳзодаи жувонбахт!... Бу тахт сенга насиб бўлибди, мен бунга розиман...
— Балли сизга, қиблагоҳ! Ва лекин мен бу тахтни сизнинг ихтиёрингиз билан эмас, бирламчи Хақ таолонинг инояти, иккиламчи ўз куч-қудратим ила қўлга киритдим!...
— Дуом будир, шаҳзода: Бу тожу тахт ҳеч бир кимсага вафо қилган эмас. Сен тугул бобонг Амир Темурга ҳам...
— Суҳбатдан муддаонгиз шу бўлса, мен бундай насиҳатларга муҳтож эмасман!
— Ўз падарингни Мовароуннаҳр сарҳадидан ҳайдамоқни ният қилибсен...
— Мен уламойи киромларнинг фатвосига қарши боролмасмен...
— Сабаб?
— Сабаби... фатвои уламо — муҳри Худодир!
— Соҳиби тож сўзи ва уламойи киромлар учун вожиб ул-имтисолдир. Отангга ёлғиз расадхонани инъом этсанг бас!
— Тағин расадхона! Тағин Зижи Кўрагоний, мударрис дасторини ўраган барча муртадларни қанотингиз остига олиб, дин пешволарини оёқ ости қилмишсиз! Бул учун Ҳақ таолонинг қаҳрига... учраб тахту тождан... айрилмишсиз...
— Буни ёлғиз Тангри таоло биладур!
— Кофиру даҳрийлар макони расадхонага ўт қўяман, ўт!
— Шаҳзода! Фозилу фузало қоронғида адашиб юрган башариятнинг йўлидаги ёруғ машъалдур!
— Тарноб жангида жонбозлик кўрсатган ким? Мен! Аммо Музаффар ёрлиғи кимнинг номига битилди? Суюкли фарзандингиз — Абдулазиз...
— Абдулазиз жигаргўшангдур...
— Темурдан қолган тиллаларимни тортиб олган ким?.. Амир Темур олтинларини қайга яширдингиз?...
— Қайси тиллаларни айтасан?
— Мен бобом Амир Темур Қоҳираю Дамашқдан, Бағдоду Ҳинддан олиб келган жавоҳирларни, олтин зебу зийнатларни айтамен! Қайда бу бойлик? Али Қушчи қайда?
— Қайдан билай... ёлғиз тилагим илм йўлида отанг қилган ишларга, унинг шогирд ва устозларига тегмагайсан. Тегсанг... ота қарғишига учраб, тоабад бадном бўлурсен!.. Ота рози — Худо рози, ёдингда бўлсин».
Биз бу мулоқотни роман матни асосида туздик. Улуғбек — илмпарвар шоҳ, ору номусли инсон. Абдуллатиф эса қўпол, жоҳил, амалпараст, ўз отасидан айб қидиришдан уялмайдиган ноқобил фарзанд. Шундай отаси борлиги билан фахрланиш унга ёт. Унинг ўз отасига қарши уюштирилган фитнада қўли бор, ўз отасига қарши қаратилган суиқасдда қатнашади, пасткаш тип, фитначилар қўлида ўйинчоқ ва қурбон бўлади. Асарда ўзаро низо темурийлар салтанатига рахна сол-ган ёвуз куч сифатида реалистик ва ҳаққоний кўрсатилган.
Шайх Низомиддин Хомуш — Улуғбекка қарши қаратилган мислсиз фитна ташкилотчиларидан бири, у Улуғбекни дунёвий билимларга берилишда, расадхона қуриш ва турли дунёвий китобларни тўплашда айблади. Унингча, Али Қушчи Улуғбекни тўғри йўлдан оздирган, Темурдан қолган олтину жавоҳирларни ва Улуғбек йиғиб келган китобларни яширган. Уни бу сирдан Улуғбекнинг шогирди Мухиддин ва унинг отаси Салоҳиддин заргар воқиф қилади. Чунки Али Қушчи китобларни яшириш учун Муҳиддиндан ёрдам сўраган, аммо Мухиддин унамаган.
Охирги натижалар шуки, Улуғбекнинг шогирди Муҳиддин қизи Хуршидабону кўрган кулфатлар ва ору номус туфайли жинни бўлиб қолади. Қаландар Қарноқий Хуршидабонуни олиб кетади ва унга уйланади. У Али Қушчини сохта буйруқ билан зиндондан озод қилган довюрак, содиқ шогирддир. Амир Жондор ва «Қашқир» ясовул Хуршидабонуни олиб қочади, Қарноқий буни кўриб, «Қашқир»ни ўлдиради, аммо Амир Жондорнинг ёйи ўқидан ўлади, буни кўрган Хуршидабону оғу ичади.
Али Қушчи ва Мирам Чалабай Улуғбек васият қилган қирқ қоп ноёб китобни Ургутдаги тоғ ғорига яширади. Абдуллатиф эса кутубхона ва расадхонага қулф солади, мадрасани ёпади; Шайх Низомиддин Хомуш расадхона ёнида китобларни ёндиради. Сайид Аббос, Улуғбек отамни ноҳақ ўлдирган, деб хун талаб қилиб келади, ҳажга юборилган Улуғбек кетидан боради ва ўлдиради. Ниқобли Амир Жондор ва Бобо Ҳусайн Баҳодир Абдуллатифни ўлдиради. Али Қушчи эса энг зарур китобларни олиб хорижга кетади.
Ўзбек романининг 60-йилларгача бўлган тараққиётини илмий умумлаштиришда С.Мирвалиевнинг тадқиқотлари муҳимдир, биз уларга суяндик.