Санъатда қаҳрамон масаласи — бу ижодкорнинг эстетик поэзияси, бадиият ва маҳорат билан боғлиқликда намоён бўладиган жараён. Қахрамон — бу ижодий ниятлар, бадиий-фалсафий ғоялар қай тариқа, қанақа шакдларда ифодаланади, деган гап. Шундай экан, кўнгилда туғилган ижодий мақсадни ғоят хилма-хил йўсинларда, шаклларда акс эттириш мумкин. Хусусан, бадиий ният яланғоч агитка — тарғибот-ташвиқот ҳолатида ҳам, рамзларга, тимсол-ларга асосланган ҳолда ҳам, романтик йўсинда ёки шафқатсиз рсалистик тарзда ҳам тажассум топиши мумкин. Бу нарса, ижодкорнинг адабиётда ўз бадиий-фалсафий ғоялари тизимини яратиши, демакдир. У ниҳоятда қийинчилик билан кечадиган ва амалга ошадиган ҳодисадир. Айтиш мумкинки, асарлардаги қаҳрамонлар ижодкор эстетик идеалининг рангин қирраларини ёритишга хизмат қилади. Ва яхлитлиқда санъаткорнинг ғоялар системасини, демакки, ижодий феноменини намоён қилади.
Бу борада устоз санъаткорлар тажрибаси биз учун ҳамиша сабоқ макта-би. Чунончи, Эсхилнинг «Форслар» трагедияси эрамиздан олдинги 490— 470 йилларда йигирма йилдан ортиқ давом этган Эрон-Юнон ўртасидаги жангу жадалларга бағишланган. Эрон шоҳн Доро билан угли Кайковус (унинг исми фожиада Ксеркс, деб берилган) юнонлар юртига денгиз ва қуруқлик орқали лашкар тортади. Икки ўртада ҳаёт-мамот муҳорабалари бўлиб ўтади. Эсхил ана шу воқеларни шоҳидигина эмас, бевосита уруш иштирокчиси ҳамдир. У қўлига қилич олиб, Марафон шаҳри бўсағасида, Саламин оролида юртдошлари билан бирга Доронинг денгиз ва писда қўшинларига қарши юзма-юз чиққан, ватани дахлеизлигини ҳимоя қилган. Шу тариқа Эсхил қирғинбарот жанглар оқибатида харобага айланган, одамлари қирилиб битган шаҳарларни, култепа қишлоқларни, вайрон хонадонларни ўз кўзи билан кўради. Урушнинг аёвсиз, қаҳри қаттиқ манзаралари хотирасида ўчмас излар қолдиради.
Эсхил форслар устидан қозонилган ғалабадан кейин яна чорак аср яшаб, бир кам етмиш ёшида — 456 йили оламдан ўтади. Жангу жадаллар ва унинг шафқатсиз ҳақиқатлари, оқибатлари, маънавий-ахлоқий сабоқлари Эсхилнинг ҳаётдан орттирган таассуротларигина эмас, аксинча бир умрга татимли ҳиссий ҳамда фикрий жамғармаси эди. Ана шу эмоционал тафаккур тажрибаси «Форслар» трагедиясининг мағзини ташкил этади. Яхшилик, эзгулик — бу аччиқ азоблар, қийноғу изтироблар, катта йўқотишлар эвазига восил бўлади. Ҳикмату донолик ўз-ўзидан юзага чиқмайди. Шафқатсиз ҳаётий тажриба, қақшатқич кечмиш-кечирмиш унинг бетимсол устозидир. Ана шу фикр Эсхил асарларида, шу жумладан, «Форслар» трагедиясида ҳам устувор бадиий ғоя сифатида адиб трагедияларининг фалсафий-эстетик меҳварини белгилайди.
Драма Эсхилнинг ўз даври воқеаларига жавоби бўлиб, у Саламин оролида кечган муҳорабадан саккиз йил кейин ёзилган. Асар бошидан-охиригача форсларнинг мағлубият сабабларини таҳпил қилишдан иборат. Юз йиллар бадалида форсларнинг музаффар қиличи билан туғи юнон тупроғи узра ярақлаб, ҳилпираб келган эди. Бугунга келиб нега қиличнинг дами қирқил-ди? Туғ тутган қўллари чопилди? Байроғи эса тунроққа қоришди? Ахир, ғолиб Доро қўшинларини енгадиган куч ҳали ёруғдунёда йўқ эди-ку? Йўқса, ўлим билан баробар мағлубиятнинг боиси нимада?
Трагедияда биронта ҳам жанг саҳнаси келтирилмайди. Форсларни босқинчи, қотил, жаллод, ўзгалар ер-сувига, бойликларига кўз олайтирувчи очофат қабилидаги ҳақоратлар ҳам йўқ. Драманинг бош қаҳрамони — бу КЕЧИНМА ва ФИКР. Мағлубият аламидан ўртанган форслар кўнгилларини кемирган кечинмалар билан, онги-тафаккурини ёндирган мушоҳадалари билан бўлишади. Форслар нега енгилди? Драманинг илк саҳифасидан охирги саҳнасигача ана шу аламли саволга жавоб излаб куйиб-ёнган ФИКР бош қаҳрамон сифатида бўй кўрсатади.
Драманинг охирги саҳнасида ўлиб кетган форс подшоҳи Доронинг арвоҳи пайдо бўлади. У форс қўшинларининг мағлубиятида шоҳ Ксерксни айблайди. Ксеркснинг калондимоғлигидан, ўзига ортиқча бино қўйганлигидан, ҳаддидан ошган ҳою ҳавасларидан ғазабланган Зевс уни жазолади, у Зевснинг қаҳрига учради, деб билади. Бошини қуртдек кемирган шон-шавкат васвасаси, ўзга юртларни маҳв этиш, халқларини қул қилиш, бойликларини ўзлаштириш хомхаёллари унинг бошига етди. Доронинг фикрича, форсларнинг бошига ёғилган кулфат-касофат уларни сабр-қаноатга, доноликка ўргатиши керак. Инсон ҳар бир босган қадамидан сабоқ ва ҳикматлар ўқий олиши, тирикликнинг маъно моҳиятини уқа билиши лозим. Йўқса, унинг кўрган кунлари «лоп» этиб ўтиб кстгувчи кўланка, умри эса мағзи пуч данак.
Эсхил она юртига қилич қайраб лак-лак қўшин билан бостириб келган форслар ҳақида ёзяпти. Лекин асарнинг бирон-бир ерида ўз халқини қул қилишга чоғланган бадииятлар ҳақида қалам тебратаётганини пайқамайсиз. Унинг учун энг муҳими, бу — инсон. Унинг тақдири ва қисмати. Жангчи ёки лашкарбошими, гадо ёки нодшоҳми, ялангоёқ чувринди ёки шон-шавкатга бурканган баҳодиру акобир бўладими, ана шу хил одамларни, турфа тоифаларни вояга стказган жамият. Одамлар қисмати орқали руҳониятини акс эттириш асосида жамият психологиясини, жамият қиёфасини намоён этиш. Инсон ўз қилмиши учун жавобгар. Ҳар бир босган қадами унинг кўнгил кўзгуси. Дилидаги тилига чиқади. Кўнглидаги азми ихтиёри фаолиятини белгилаб беради. Адо этажак юмушларига йўналтириб туради.
Тиғи парронга йўлиққан бандаи мўмин. Боши ганасидан жудо этилган вужуд. Тириклайин ҳандаққа йиқитиб, устидан тупроқ тортиб юборилган бир ҳовуч оломон... Уларнинг кўргулиги шунчалар чигал, қисмати шунчалар аянчми? Псшонасига ёзуқи шумиди? Ёхуд, ўз инон-ихтиёри билан улар ана шу интиҳога келаётирми? Инсон туғилган аснодаёқ умрининг интиҳоси аён эдими? Ибтидо-ю интиҳо оралиғидаги не-не сир-синоатлар, тотли дамлару аччиқ кўргуликлар асли пешонаси шўрлигидан белгиларми? Ёхуд, унг қўли чап қўлини чопиб ташлашини, ўз қўли кўзларини ўйиб олишини билармиди? Билса ҳам ўзини билмаганликка, гўлликка солиб юраверадими?
Одам — тирик жон. Шунинг учун ҳам уни хом сут эмган бандаи мўмин, дсймиз. Йўқса, юриб турган, узоғини яқин қилиб келаётган оёқларига ўзи болта урадими? Ёруғ жаҳонни ўзи учун зимистон гўристонга айлантириб, кўзларига мил тортадими? Ўз қонига ўзи беланармиди? Ўз қонини ўзи ичармиди? Инсон қисмати мунчалар мураккаб. Инсон пешонаси мунчалар шўрҳок. Инсон шеваси мунчалар сирли, сеҳрлн, мўъжизали? Ваҳоланки, инсон нияти ўзига йўлдош ҳам дейишади.
Эсхил тадқиқотчиларининг таъкидлашича, «Форслар» трагедиясининг ўзагини сиёсий гоя ташкил этади. Яъни, одамзод урушсиз ҳам тинч яшаши мумкин-ку деган ният. Ана шундай тарғибот руҳидаги бадиий ғоянинг фалсафий идрок па талқин этилиши — Эсхилнинг трагик даҳосидан бир нишона, холос.
Эътибор бсрайлик-а, сиёсий гоя Эсхил санъати туфайли буткул ўзгача йўналиш касб этаяпти. Уруш — йўқлик экан, у одамлардаги одамийликни ҳам маҳв этувчи ёвуз куч. Уруш одамни адойи тамом қилаяпти, синдираяпти. Эсхил бу ўринда бошқа бир масалага диққатни тортади: уруш ғайриинсоний экан, одамлар табиатидаги инсонийликка раҳна солиши ғайриинсо-нийликнинг ғалабаси эмасми? Одамлар табиатидаги эзгулик билан ёвузликнинг мангу олишувида ожиз қолган эзгулик қиргин урушларга йўл очиб бермаяптими? Одамлар вужудида шайтон билан раҳмон яшайди. Уларнинг қирқпичоқ, қиргинида раҳмоннинг бир қадар кўнгилчанлиги ғайриинсоний иллатлару қусурларнинг болалаб кетишига сабаб бўлар экан-да. Уруш — ана шу хил ғайриинсонийлик кўриниши.
Эсхил қаҳрамонлари у ёки бу мафкуралар манфаатини ёқловчи ғояларнинг ташвиқотчиси, кўз-кўз этувчи агиткалар эмас. Йуқ, улар ўзини-ўзи тафтиш этаяпти. Ўзини-ўзи кашф қилаяпти. Жонли одамлар жамият руҳия-тини очиб беришига кўра давр қаҳрамонлари тариқасида гавдаланаётир.
Адабиётшунос, профессор С. Мирзаев «Мустақиллик давридаги узбек адабиёти» номли рисоласида ёзади: «...Замонавийлик доимо адабиётнинг қалби ва асосий мавзуи бўлиши шарт, деган қоидага тўлиқ амал қилиш керак. Шундай экан, мустақиллик давридаги ҳаёт қаҳрамонларини адабиёт каҳрамонларига айлантириш масаласига диққат-эътиборни кучайтириш лозим. Чунончи, мустақиллик туфайли ҳаётда вужудга келган янги қаҳра-монлар, хусусан, озод республика халқ хўжалигининг турли жабҳаларида, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорлик намунала-рини кўрсатаётган ишбилармон — тадбиркорлар образи адабиётимизда ҳали етарли эмас.
Ҳолбуки, бозор иқтисодига ўтиш йилларидаги хилма-хил қийинчилик-ларни мардона енгиб, Ўзбекистонни жаҳоннинг илғор, энг ривожланган мамлакатлари қаторига кўтариш, халқ фаровонлигини яхшилаш соҳасида жонбозлик қилаётган фидойи замондошларимиз бугунги кунда адабиётнинг асосий — бош қаҳрамонлари бўлиши ҳам фарз, ҳам қарз. Мустақилликнинг меваси ва унинг амалдаги бунёдкори бўлган янги қаҳрамонлар ҳаёти, меҳнати ва орзу-истакларини тасвирлаш орқали одамларимиз онг-тушунчаси ва дунёқарашида юз берган буюк ўсиш-ўзгаришларни умумлаштириб кўрсатиш адабиётнинг мухим вазифасидир» (Самарқанд, 1999 йил, 111 — 112-бетлар).
Бу мулоҳазалардан социалистик реализмнинг ҳиди келади. «Нега социалистик ҳаётимизнинг барча соҳаларида оламшумул ўзгаришларни амалга ошираётган янги қаҳрамон — коммунистлар образи яратилмаяпти», қабилидаги стереотип гаплар шўролар даври адабиёти илмида кенг қулоч ёзган эди: аввал мафкуравий қолип ясаб олиб ёки андоза бичиб, кейин унга мос келадиган қаҳрамонлар қидирилар эди. Ваҳоланки, жангу жадаллар фақат музаффар фотихларнигина эмас, сотқинлару уруш майдонини ташлаб биқинган қочоқларни ҳам, мағлублару ўлганларни ҳам юзага чиқарар экан. Демак, биргина уруш мисолида кузатадиган бўлсак, ғолиблару енгилган-лар, сепинч кўз ёшлари-ю дарё бўлиб оққан қонлар — барча-барчаси ёнма-ён воқе бўлаяпти. Ҳаётнинг бир бурда саҳифасида ёнма-ён яшаяпти. Ғолиб ҳайқириқлар ёнида харобазор шаҳарлар-у қишлоқтарнинг ҳам ингроқлари, йиғилари эшитилади. Шундай экан, нега энди фақат от устидаги музаффар фотихлару байроқ кўтарган зобитларгина бош қаҳрамонга айланиши ло-зим? Ахир, Эсхилнинг «Форслар» трагедиясида бунинг буткул акси-ку: ғолиблар эмас, жангда енгилган форслар драманинг бош қаҳрамони.
Бу ҳол профессор С. Мирзасв таърифлаган замонавийлик принципига мутлақо зид эмасми? Замонавийлик ҳақидаги биз ўқиб-ўрганган, онгимизга зўрлаб тиқиштирилган тасаввурларни, қолипларни инкор этяпти-ку? Дсмак, ҳамма гап адибнинг онги ва дунёқарашида. Қандай мавзу ва қаҳрамонларни танламасин, фалсафий-психологик таҳлил эта билишида. Инсоннинг зафари еки инқирози орқали тириклик фалсафасини, жамият психологиясини, умр ҳикматини бадиий мужассамлаштира олишида экан. Маънавий-маданий, интеллектуал қадриятларни ҳимоя қилувчи умумбашарий мазмундаги хулосалар чиқара билишида экан. Йўқса, «Форслар» трагедиясининг икки минг беш юз йилдан бери яшаб келаётганлиги, бадиий-фалсафий салоҳияти билан инсониятни ҳайратларга солишлиги боиси нимада? Уруш баҳона мағлуб инсон руҳи, фалсафаси, фожиасини жамият психологияси билан омухталикда мужассам эта билганида. Демак, сотқинлару мағлублар фалсафасини кашф этиш орқали ҳам ҳаёт ҳақиқатини акс эттиришга эришиш, давр руҳиятини очиб бериш мумкин экан.
Адабий асарлар учун қандай мавзулар-у қаҳрамонлар танлаш хусусида профессор С. Мирзасв тавсияларига монанд йул-йўриқлар таклиф этиш бу — бирёқламалик ва махдудликка олиб келади. Яна ўша соииалистик реализм-нинг замонавийлик, партиявийлик, типиклик сингари андозаларини, бадиий тафаккурда эса стерсотипларни вужудга келтиради, холос.
Адабиётнинг бош вазифаси бу — инсонни ҳимоя қилиш, инсонни улуғлаш, ундаги ғайриинсоний иллатлар ва одамийлик фазилатларини кашф этиш. Инсоннинг кўнглидаги раҳмон билан феълидаги шайтоннинг сир-синоатларини, қилмиш-қидирмишларини очиб бериш. Шундай экан, тадбиркор ёки шифокор, фермер ёки фазогир бўладими, ана шу турфа тоифадаги феъл-атворларни юзага келтирган жамият психологияси билан ўша одамлар руҳиятини ўрганадиган ФИКР ва ТУЙҒУ бош қаҳрамон бўлса, ажабмас. Академик ёки вазир бўладими, тиланчи — гадой ёки ўғри-каззоб бўладими, ғар-фоҳиша ёки мўлгони-фирибгар бўладими, ОДАМ деб аталмиш бекарон оламни фалсафий-психологик ўрганадиган, нима учун сирли ва мўъжизага кон, деган саволларга бадиий жавоб излайдиган, сабабларни фалсафий-эстетик тадқиқ этадиган ТАФАККУР билан КЕЧИНМА бош қаҳрамон бўлса, не ажаб.
Ахир, инсон онадан ўғри ёки фирибгар, академик ёки вазир, талбиркор еки фазогир, ғар-фоҳиша ёки фермер бўлиб туғилмайди-ку. Унинг келгуси да ким бўлиши, қандай мўъжизалар яратиши ёки найрангбоз-фитначига айланиши Оллоҳ Таолодан бўлак жамики тирик жонлар учун қоронғу. Бир сўз билан айтганла, инсон ўзи униб-ўсган ижтимоий муҳит билан ҳаётий шароитнинг меваси. Азалдан унга берилган хусусиятлар фаолияти давоми-да фазилат ёки иллат сифатида зоҳир бўлади.
Бадиий фикрнинг мўъжизакорлиги шундаки, у шахс ва жамият сийрати билан сувратини бир мағизнинг икки бўлаги сифатида акс эттира олсагина, ўз даврининг бош қаҳрамони бўлиб қолади. Барча замонларда бўлгани сингари яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам бугунги кун санъатининг қаҳрамони бўлишга ҳақли. Демак, жаҳолат, зўравонлик, истибдодга қарши бош кўтарган, шахс-миллат-ватан эрки учун курашларда жон берган, ҳар қандай жамиятларда болалаб яшаган, маккор манфаатдорлик томонидан дорга тортилган ва лекин ўлим билмас муросасиз фикр — бош қаҳрамон. Ҳар қандай шароит-муҳитда ҳам ўзлигидан кечмаган тафаккур ёнида ҳукмрон мафкуралар қиличига қин бўлган ялтоқи фикр ҳам ёнма-ён яшаб келган. Бугунги ҳою ҳаваслар издиҳомида бу хил муроса-ю мадора фикрлар ҳам қарс бада-банг ноғора рақсига ўйин тушмаяпти, деб ким айта олади?
Яхши одам, деганда кимни, қандай фазилатлар соҳибини кўз ўнгимизга келтирамиз? У, энг муҳими, қанақа камёб хислатлар эгаси бўлиши лозим? Куни-кеча коммунистик идеаллар руҳи билан суғорилған, коммунизм гул боғларида яшаш тадоригини кўрастган, ҳаёт фаровон, турмуш қийқириқ, дея жала ерга жар солганлар, коммунистик порлоқ келажак йўлида ҳар қанақа ўлим бизга писанд эмас, дея кўкрагига уриб ҳайқирганлар ҳам яхши одамлар эди. Бугун мустақил юртнинг ёруғ истиқболи учун ўзини ўтга-чўгга ураётганлар ҳам, фидойи-куйинчак ватандошларимиз ҳам яхши одамлар.
Энди, бизнинг гўзаллик, эзгулик ҳақидаги тасаввур ва идеалларимизга ёт хусусиятларни (кўпинча уларни иллатлар, деб атаймиз) ўзида мужассамлаштирган ёмон одамлар ҳам санъат қаҳрамонлари бўлишга ҳаққи-ҳуқуқи бор. Негаки, бугун ҳам у моддий ва маънавий ҳаётнинг яхлит уйғунликка эришувига, шахе ва жамиятнинг покланишига, маънан комилликка етишувига раҳна солаётир. Улар бизнинг гўзаллик ва яхши ҳаёт ҳақидаги идеалларимизга мое келмаганлиги боис ноқис туюлади. Аслида эса, ўша ёмон деб билинган одамнинг ҳам ўзи таянган ҳақиқатлари бор. Жамиятни, ҳаётни янада гўзаллаштириш тўғрисида ўзи ишонган эътиқодлари бор.
Мутафаккир Гегель «Эстетика» асарининг учинчи китобида жаҳон эпик шеъриятининг тараққиёт тарихига тўхталади. У Шарқ шеърияти мағзини рамзлар-символлар ташкил этган биринчи босқичга киритали. Албатта, бунинг тасдиги учун кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Хусусан, Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут тайр», Атишер Навоийнинг «Лисонут тайр», Гулханийнинг «Зарбул масал» (Яполоққуш ҳикояси), хитой ёзувчиси Лим Чжекнинг «Сичқонлар суд курсисида» сингари асарларини таъкидлаш жоиз. Уларда ҳайвонлар (йўлбарс, от, эшак, фил, бури, тулки, айиқ ва ҳ.к.), қушлар (семурғ, бургут, қалдиргоч, бойўғли, яполоққуш, булбул), судралиб юрувчнлар (илон, сичқон, каламуш ва ҳ.к.) бадиий асарларнинг бош қаҳрамонлари ҳисобланади. Жамият ҳаёти, одамлар феьли-фаолияти ва тақдири мажозий шаклда ифодаланади. Демак, тимсоллар тили воситасида табиат — жамият — инсон ҳаёти кўринишла-рини тушунтириш мумкин экан.
Биргина илонни олайлик. Заҳар сочиш — унинг ҳаёт тарзи. Шу тариқа у ўзини ҳимоя қилади. У ўзининг яшашга ҳаққи-ҳуқуқи борлигини тасдиқлайди. Биз илонни ёвуз куч, деб ҳисоблар эканмиз, у оламларни ким деб билади? Нима учун, биз фақат ўз манфаатнмиздан келиб чиқиб мулоҳаза юритамиз, хулосалар чиқарамиз? Лекин, «илон» манфаатларини ҳисобга олгимиз келмайди. Уни йўқотиш пайида бўламиз. Инсон олий ҳилқат экан, илон ҳам одамларни ҳушёрликка, сезгирликка ундовчи маҳлуқот. Нега илоннинг тириклик фалсафаси бадиий тадқиқот объекта бўлиши мумкин эмас? Шу маънода, илон ҳам бугунги санъат қаҳрамони бўлиши мумкинми?
Ахир, халқимиз ўз эртаклари орқали бежиз айтмайли-ку, яхши ҳам етсин муродга, ёмон ҳам етсин муродга, деб. Энг муҳими, муродлар хайрли, амаллар эзгу бўлсин. Фақат, муродга етдим деганда йиқилгулик қилмасин. Ваҳоланки, йиқилганлар ҳам адабиётнинг қаҳрамони бўлиши мумкин экан. Эсхил ва жаҳон классикасининг тажрибалари бунинг ёрқин тасдиғи. Йиқилганларнинг қисмати ҳам одамзодни яшашга ўргатади. Фақат отангни ўлдирганга онангни бер, ўнг юзингга шапалоқ туширганга чап юзингни тут, ёмонлик қилганга ҳам яхшилик қилавер, қабилида эмас. Аксинча, ўз қалбини сақлашга, шаънини улуғлашга, курашиб яшашга ундайди.
Нўъмон Раҳимжонов