Шайхзода атоқли адабиётшунос олим сифатида ҳам илмий-адабий жамоатчилик орасида катта шуҳрат қозопган. У узоқ йиллар давомида гениал ўзбек шоири ва мутаффакири Алишер Навоий ижодини севиб ўрганди, қалб меҳри билан битилган мақола ва рисолаларида бу буюк даҳога булган юксак ҳурмати ва муҳаббатини катта самимият, илмий теранлик билан баён қилди. Бу асарлар Шайхзода қолдирган адабий-танқидий мероснинг энг нодир, энг қимматли қисмини ташкил этади.
У узоқ йиллик изланишларнинг самараси сифатида «Навоийнинг лирик қаҳрамони ҳақида» (номзодлик диссертацияси, 1948 йил), «Навоий лирикасининг баъзи бир поэтик усуллари ҳақида», «Устоднинг санъатхонасида» (Учта мақола эълон қилинган), «Ғазал мулкининг султони» каби ҳар томонлама теран тадқиқотларини эълон қилди.
Шайхзода Шарқ поэтикаси муаммоларини тадқиқ этиб, уларни Навоий лирикасида акс этиш қонуниятларини ёритишга ҳаракат қилади. У бунинг учун Навоийгача бўлган поэтик анъаналар ҳақида батафсил сўз юритади. Навоийнинг бу анъаналарни давом эттириш ва ривожлантиришдаги хизмат ҳамда новаторлигини адабий эстетик кўламда таҳлил қилади. У айни замонда, мумтоз шеъриятимиздан, хусусан Навоий ижодидан қандай фазилатларни қабул қилиши лозимлиги ҳақидаги қарашларини илгари суради. Бу масалаларни ёритишда у асосан:
а) Навоийнинг лирик қаҳрамони;
б) Навоийнинг эстетик принциплари;
в) Навоийнинг бадиий санъатлари
каби муаммоларни диққат марказига қўяди.
Шайхзода Навоий ғазалларидаги биринчи ва энг етакчи фазилат воқеа-бандлик деб ҳисоблайди. Маълумки, айрим мумтоз шоирларнинг ғазаллари чиройли байтлардан иборат бўлиб, уларда сюжет белгилари кўринмайди. Улардаги хоҳлаган байтнинг ўрнини алмаштириб ўқилса ҳам, тушириб қолдирса ҳам ғазалда ҳеч нарса ўзгармайди, чунки бу байтлар механик равишда тузилган бўлиб, бири иккинчиси билан мантиқан боғланмаган. Бу масалани тадқиқ этар экан, олим ғазалнинг, лирик шеърнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб иш тутади ва сюжетни маълум воқеалар тизмаси эмас, балки фикр ва туйғуларнинг мантиқий боғланиши ва ривожланиб бориши тарзида кенг маънода талқин қилади. «Бундоқ шеърларда, ғазалда ягона бир мавзу ва образ бўлмай, мавзу жиҳатидан бир-бирига яқин истиоралар ва ташбеҳлар ёнма-ён тизилиб, уму мак чиройли ва лекин воқеабанд бўлмаган асар пайдо бўлиб қолади», — деб ёзади Шайхзода.
Ғазалга воқеабандлик, кенг маънода сюжет ипларини олиб кириш Навоийнинг ғазалчиликдаги энг катта хизмати эди. Шайхзода бу тезисни жуда кўп ғазаллар орқали батафсил изоҳлаб, шоирнинг улуғ новаторлигини яққол кўрсатиб беради. Жумладан, у шоирнинг «Ёрдан айру кўнгул мулкидурур султони йўқ» деб бошланадиган ғазалини атрофлича таҳлил қилиш асноси-да Навоийнинг энг кичик лирик шеърлари ҳам мантиқий иплар билан ўзаро чамбарчас боғланганини таъкиддайди. Шунинг учун уларнинг ўрнини алмаштириб ёки тушириб қолдирса, мазмунга катта путур етади. Ана шулардан келиб чиқиб, олим: «Ғазалда маълум воқеа (кенг маънода) ярата билиш, байтларни маънан, фикран ва-суратан боғлаш, у ёки бу даражада Навоий лирикасига хос бўлган биринчи бадиий усулдир», — деб хулоса чиқаради.
Олим Навоий ғазалларидаги ана шу бош фазилат асосида: тадриж, таносиб, тазод, параллелизм ва бошқа жуда кўп бадиий усуллар қўлланганини таҳлил қилади. Бу қонуниятларни очиш жараёнида у катта қомусий би-лим эгаси, шеър табиатини, моҳиятини ниҳоятда теран, нозик илғай олувчи ва уни ҳам илмий, ҳам бадиий жиҳатдан юксак савияда жонлантириб, берувчи эҳтиросли олим эканини намойиш этади. Масалан, у таносиб ва тазод санъати ҳақида гапирар экан, бу икки санъат турмуш ва борлиқнинг қонуниятларига асосланганини айтиб: «таносиб санъати табиатдаги ҳоди-саларнинг нафис силсиласини, инсон ҳаётининг оҳангдор кайфиятларини акс эттирган бўлса, тазод санъати ҳаётий драмаларнинг қовушмаслигини, ижобий ва салбий кучларнинг азалий ва абадий хусуматини, ўзгартириб турган дунёмизнинг кўчкинчи ва доимий тенденцияларини, жамиятдаги узлуксиз низоларнинг акс-садосини у ёки бу даражада намойиш қилдиришга мажбур бўлганидир», деган фикрни илгари суради. Худди мана шу хусусияти, яъни ҳаёт ранг-барангликлари ва зиддиятларининг кенг акс эттиришга имконият бериши туфайли бу икки санъат Навоий лирикасидаги асосий приёмни ташкил этади. Бу фикрнинг исботи сифатида олим юзлаб мисоллар келтиради ва уларга омухта бўлган ижтимоий руҳ билан бадиий воситаларни нозик таҳдил қилиб Навоий шеъриятидаги ички гўзаллик сирларини намойиш этади. Шу билан бирга у мазкур санъатлар ҳақида фақат уларнинг белшларини айтиш билан кифояланмасдан ҳар томонлама кенг ва атрофлича мулоҳаза юритиш зарурлигини таъкидлайди. Масалан, у таносиб санъатининг ёрқин мисоли сифатида:
Шаҳ ёнин фарзин каби кажлар мақом этмиш не тонг,
Ростравлар арсадин гар тутсалар руҳдек қироқ, —
байтини келтиради. Олим бу байтни шунчалик чуқур шарҳлаб берадики, биз Навоийнинг буюк маҳоратини, миераларидаги ўткир ижтимоий салмоқни ва нафис гўзалликни қайта кашф қилгандек бўламиз.
Кейинги йилларда Навоий асарлари тилини тадқиқ этувчи бир талай илмий ишлар юзага келди. Айниқса, филология фанлари доктори, профессор А. Р. Рустамовнинг илмий асарлари, хусусан, «Навоийнинг бадиий маҳорати» ҳамда Ёқубжон Исҳоқовнинг Навоийнинг илк девонига бағишланган монографиялари ажралиб туради. Шунга қарамай, бу борада амалга ошириладиган вазифалар кўп. Ана шундай шароитда Шайхзоданинг юқоридаги мулоҳазалари катта амалий қиммат касб этади. Бу эса, ўз навбатида, олимнинг Навоий ижоди бўйича олиб борган барча тадқиқотларининг аҳамиятини янада оширади.
Шайхзоданинг Навоий мероси, лирик маҳорати, поэтик санъатлари ҳақида яратган мукаммал илмий-танқидий тадқиқотлари кагта илмий-маърифий ва эстетик қимматга эга. Ҳали кўп авлодлар бу эҳтиросли асарларни ўқиб, олимнинг ажойиб дарсхонасидан таълим олишига ва улуғ Навоий асарларининг жозибасидан қайта-қайта баҳраманд бўлишига шубҳа йўқ.
Ортиқбой Абдуллаев