Рабиндранат Тагор ҳинд адабиётининг энг йирик санъаткорларидан бири. Тагорни дунё билади. Буюк шоир, ёзувчи, драматург, файласуф, маърифатчи ва тенгсиз ватанпарвар сифатида Тагор жаҳон гражданидир. У ҳинд бадиий тафаккурини янги ва юксак поғонага кўтаришда Сўзни виждон овозига айлантирган адиб. Тагорнинг ижод тажрибалари, бошдан-охир Ҳақиқат ва Жасорат тажрибалари, Тагорнинг жасорати босқинчиликка қарши чиқишданмас, босқинчиларни танишдан бошланади. “Босқинчилар жуда кўп дунёга келиб туради,– деган эди адиб, лекин уларни бирданига пайқаш мумкин эмас, замон ва макон жиҳатидан шароит бўлмагандан кейин улар кўп вақтгача ўзларини билдирмасдан юрадилар». Лекин инглиз мустамлакачиларининг асл башараларини танишда Тагор ҳеч пайт хато қилмаган. Бунда у туғилиб вояга етган оила муҳитининг роли ва таъсири ҳам жуда катта эди.
Ёзувчи 1861 йил 7 майда Бенгалияпииг пойтахти Калкутта шаҳрида дунёга келган. Тагорга бағишланган адабиётларда қайд этилишича, унинг бобоси Дварканатх XIX аср бошларида яшаган буюк ҳинд маърифатпарвари Раммохан Ройнинг яқин дўсти ва сафдоши бўлган. Ёзувчининг отаси, акалари, оналари аеа дунёқарашлари кенг, билимдон ва талантли кишилар эдилар. Тагор хотиралар китоби ва мақолаларида отаси тўғрисида кўпгина миннатдорчилик сўзларини ёзиб қолдирган. У бир ўринда кўр-кўрона инглизпарастлик авж олган шароитларда ҳам отаси болаларини ажнабий мактабларда ўқитмаганлиги, агар шундай ҳодиса содир бўлганида, биринчи дарсдаёқ ўттиз икки маънавий тишидан ажралиши мумкин эканлигини гаиирган. Она тилига муҳаббат ва эътиқод ёзувчида мана шундай бошланган. Ва у сўнгги нафасигача бенгал тилининг эрки ҳамда ривожи учун тинимсиз курашган. Бугина эмас. Мустамлакачилар ҳинд халқи орасида ўз тилларининг мавқеини кўтариш орқали «қони ва танининг ранги бўйича ҳинди», лекин «диди, ахлоқи ва аҳлининг хусусияти бўйича ғирт инглиз бўлган» зиёлилар табақасини юзага келтиришдан ғоятда манфаатдор эдилар. Бу – уларнинг таълим-тарбиядан кўзлаган ички сиёсатлари бўлиб, бундай найрангларни ҳам Тагор аёвсиз фош қилганди. Шунинг учун Тагор дунёқарашида миллий тилга эҳтиром – миллатга, ватанга, тарих ва келажакка садоқат билан теппа-тенг тушунчадир.
Тарихдан аёнки, инглиз савдогарлари ҳиндларни бўйсундириб олмоқ мақсади билан 1757 йилда Ҳиндистонга илк қадамларини босган эдилар. Шундан бошлаб қадимий ҳинд тупроғи қарийб икки юз йил давомида инглиз буржуазияси оёғи остида қолди. Ҳиндистон иқтисодий жиҳатдан талон-тарож қилинди, маданий ва маънавий имтиёзлари исканжага олинди. VIII асрнинг 70-80йилларида инглиз мустамлакачиларига қарши Бангол деққонларининг дастлабки катта қўзғолонлари бўлди. Кейин аста-секин бутун Ҳиндистон зулм-зўрликка қарши кураш, ҳужумкор қўзғолонлар ўчоғига айлана борди. Мамлакат бойликларининг таланиши, миллий ғурурнинг янчилишига ҳинд халқи ортиқ тоқат қилолмай қолди. Ҳиндистондаги миллий уйгониш ҳаракатлари 90-йиллардан сўнг Тагор ижодиётида оаодликнинг янги уфқларини очди, янги-янги ғоявий тўлқинлар олиб кирди.
Мана, кўкда қуёш. У бор. «Аммо унинг файзи йўқ». Мана, тунги ой. Унинг ўзи бору, аммо нури сўниқдир». Хонадонларда ҳаёт кезиб юргандай. Бироқ бахт йўқдир уларда. Бир замонлар улуғ Ҳиндистон Тагорнинг кўз ўнгида мана шундай манзараларда гавдаланиб турган. У ўз асарларида бахтсизликнинг ҳинд хонадонларида бекиниб олиш сабабларини чуқур текширади. Халқ онгидаги қолоқлик ва нодонлик иллатлари ҳам шу бахтсизликнинг узайишига хизмат қилаётгалигини ёзувчи жуда кўп ўринларда ҳаққоний эътироф этади. Унингча, эскирган карашлар, аллақачон умрини яшаб бўлган урф-одатлар тузоғидан қутила олмаган халқ бамисоли оқишдан тўхтаётган дарёдир:
Адо бўлар қотиб қолган халқ,
Анъаналар ботқоғи аро„.
Тагор улкан руҳиятли шоир. Насрда ҳам у шоирлик эҳтиросига содиқ колади. Ёзувчининг кўпчилик ҳикояларидаги маънолар шеърий оҳанглар бағридап жой топгандай. Умрида Гангни кўрмаган одам ҳам Тагор романларидаги оҳангларда бу азим дарёнинг қудратли оқими ва ундаги эркинликни тасаввур эта олади деб ўйлайман. “Адабиёт сўз билан ифода қилолмаган нарсасини оҳанг билан ифодалайди. Оҳанг сўзлардаги ғам-ғуссаларга жон бағишлайди»,– деганди у. Адиб оҳанг орқали сўз ва сувратларни жонлантириш услубидан ижодида кенг фойдаланган. Бу «услубани қўллаш унинг қалб эҳтиёжи. Балки шунинг учун Тагор тасвиридаги табиат манзаралари, романтик хаёллар, руҳий сувратлар рангин бўёқлари билангинамас, мусиқий оҳанглари билан ҳам фавқулодда умидбахшдир. Аммо энг умидбахши, у яратган қаҳрамонлар қалбидаги Эътиқод оҳанглари. Уларнинг томирида хун талашган Виждон товушларидир.
Тагор инглиз мустамлакачиларига қарши кураш қуроли тарзида икки нарсага қайта-қайта урғу беради. Булардан бири – эркин Руҳ. Иккинчиси – маърифатли Ақл. «Бизнинг юртимиз Ақл ҳурлигидан аллақачонлар жудо этилган. У фақат салталатинимас, саволлар бермоқ шижоатинн ҳам йўқотди». Бу – Тагорнинг сўзлари. Худди шу парокандалик ва ақлий танбаллик мамлакатда тафаккурли кишиларнинг озайиб кетишига сабаб бўлганди. Фикрли одамларнинг борлари ҳам «янги ҳақиқатларни ахтариш билан эмас, эски ақидалар муҳофазаси билан» банд эдилар. Ёзувчини қийнаган катта муаммолардан бири мана шудир.
Тагорни санъаткор «табиб» деб таърифлаш жоиз. Унинг асарлари инсон руҳи хасталиклари ва қалб жароҳатларини даволашга хизмат этиши билан ғоятда эътиборли. Тагор тушунчасида босқинчилик юзага чиқарган “ташаббус», келгиндилар олиб келган тартиб-қоидалар халқ ахлоқи ва маънавий соғлиғини емириб, ҳинд Руҳини мажруҳлантирадиган касалликдай нарсалар эди.
Тагор «Муддао» тўпламидаги шеърларидан бирида:
Ғафлат уйқусида ётибди юртим
Бежон ва беҳуш... Ҳаёт дарёдаги ожиз қайиқдай
Сузар маёқсиз...
деган ҳасрат сўзларини битган эди. Хўш, бир вақтлар шу қадар ғафлатга чўккан Ҳиндистон ўз эрки, халқи озодлигини инглизларнинг ёвуз панжасидан қандай қилиб тортиб олди? Бунинг сабаблари кўп. Мен шулардан биттасини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
Абдулла Қаҳҳор Тагорга бағишланган мақоласида ёзган: “Мустамлакачилик фақат мамлакатни ғорат қилмайди, ундан ҳам ёмонроғи одамларни, халқни руҳан ғорат қилади, шундай қиладики, қул ҳаётини кечираётган, инсонга номуносиб ҳаёт кечираётган одамда шу ҳаётга қарши норозилик, исён руҳи буткул сўнади». Исён руҳидан маҳрум оломонни хоҳлаганча эзиш, исталган йўлда таққирлаш мумкин. У чидайверади. Чидам – эрксизликнинг вккннчи бир номи. Чидам – юрт туйғуси допталган халқнинг яшаш тарзи, қон-қонига сингиб кетган манфур одати. Тагор ҳар бир асарида ана шу одатнинг илдизига болта урган. Қул ҳаётини кечираётган юртдошларига нодонлик, ғофилликларининг туб сабабларини образли манзараларда тасвирлаб кўрсатган. Ҳиндлар инглиз мустамлакачилари устидан бирданига ғалаба қилгани йўқ. Бунинг учун икки асрлик узоқ муддат керак бўлди. Шу вақт мобайнида ҳинд халқи, аввало, ўзининг устидан ўзи ғолибликка эришди Яъни, тафаккур тараққиётига тўсиқ бўлаётгаи қолоқ ақида ва анъаналарга кескин барҳам берилди: қўрқоқлик, мутелик сўқмоқларидан жасорат ва миллий ғурур йўлларига чиқилди:
Курашда ора йўлда гўхташ – Тагор нуқтаи назари учун ёт нарса. Шу боис ҳам ёзувчи яратган характерлар фикр ва амалиётда бир-бирларини тўлдириб борадилар. “Гоурмаҳон” романининг қаҳрамони Гора қайсидир фазилатлари билан Шошибушонга яқин ва маслакдош. У ҳам Шошига ўхшаб нурга, зиёга талпинади. Бироқ «Чин Ҳиндистон сиймоси, улуғвор Ҳиндистон сиймоси»дан унинг қалби ва ҳаёт йўли буткул мунаввардир. У эътиқодда собит. “Ҳиндистоннинг нималигига ақлинг етадими? Уни қандай бўлса шу ҳолича тасаввур қила оласанми? Мана, сен кеча-кундуз шу Ҳиндистонни деб ишлайсан, қани айт-чи, бу Ҳиндистон ўзи қанақа?» Бундай саволларга Горада жавоблар аниқ. Унинг улуғ мақсади, биринчи галда, она халқини ақли пастлик ва жаҳолат ботқоғидан қутқариш. Бунингсиз у озодликни тасаввур этолмайди. У бағрида келишувчанлик, заррача бўлсин, ҳақсизлик туйғуларини яширган Ақлга инонмасликка чақиради. Чунки бундай Ақл ташқи воқеликдаги алдов ва ёвузликлар билан олишувда ҳам муғомбирлик қилади. Гора инглизларнинг ғояларини қабул қилишни хўрлик ҳисобламайди, аммо, айни иайтда бу ғоялар халқнинг ўз қадр-қимматини ҳис қилишга ёрдам беролмаслигини теран биларди. Билгани учун ҳам масканлари ва “эрталаб соат ўндан кеч соат бешгача “қўл” бўшамайдиган жойларда – маҳкама ва корхоналарда Ҳиндистон йўқлигини куйиниб сўзлаган.