Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёт йўли, тақдири, ижоди, дунёқараши мураккаб ижодкордир. Унинг дунёқараши, ижодидаги зиддиятлар адиб яшаган давр, унинг ҳаёт йўли билан зич боғлиқдир. Ижодкорнинг дунёқараши ҳақидаги совет давридаги ишлар сохта бўлиб, шўро сиёсатига мослаштирилган. Мустақиллик йилларида адиб дунёқараши ҳақида ҳаққоний қарашлар юзага кела бошлади. Шундай бўлса-да, Бобур ҳаётига, ижодига Қуръон ғояларининг таъсири масаласи яхши ўрганилган эмас.
Бобур қолдирган илмий-адабий мерос унинг динга муносабатини ўрганишда асосий манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, Бобур яшаган ва ундан кейинги вақтларда яратилган тарихий, адабий асарларда ҳам бу ҳақда қимматли маълумотлар бор.
Бобур XVI аср фарзанди сифатида Аллоҳни бир, Ислом динини муқаддас билади, Ислом дин и фарзларига амал қилади.
Қуръони карим Раъд сурасининг 39-оятида шундай дейилган: «Аллоҳ нимани хоҳласа, маҳв қилур, нимани хоҳласа собит қилур». Шу суранинг 26-оятида шундай фикр бор: «Аллоҳ хоҳлаган кишининг ризқини кенг қилур ва (хоҳламаганини) тор қилур».
Бобур ана шу ояти карималардаги ғоялар асосида бир рубоийсида Аллоҳга илтижо этиб, бундай дейди:
Ё қаҳру ғазаб бирла мени туфроқ қил,
Ё баҳри иноятингда мустағроқ қил.
Ё Раб, сенгадир юзум қаро, гар оқ қил,
Ҳар навъи сенинг ризонг эрур, андоқ қил.
Бобур ҳаётидаги ибратли ва ҳайратомуз воқеалардан бири шуки, у дуонинг кучи туфайли ўлим зарбасидан омон қолади. У «Бобурнома» асарида 1506-1507 йил воқеаларини ёзар экан, тўс-тўполон, танг ҳолатида Дуст Сарипулий билан Аҳмад Юсуф қилич яланғочлаб яқин кела бошлайди. Бобурга қилич солади, аммо Бобур дуо ўқиб тургани учун (аслида Аллоҳнинг инояти билан) шикаст етмайди. «Мен совуққа ва қорга кўмилганимданму, мени танимади, ё уруш изтиробидинму эди, бетақоши яланг бозумга — қилич солди, Тангри инояти эди, сари мўл кор қилмади».
Агар тиғи олам бичинбанд зи чой,
Набуррод раге то нахоҳат Худой.
(Маъноси: Агар олам тиғи ўз жойидан қўзғалса, Худо хоҳламаса, бирор томирни ҳам қирқолмайди).
Мен бу дуони ўқиб эдим, анинг хосиятидин эдики, Тангри таоло„бу мазарратни дафъ қилди ва бу мутаъважжиҳ бўлғон балони рафъ қилди, ул дуо будир: «Аллоҳумма анта Роббий, лаа илаҳа илла анта, алайка таваккалту ва анта роббул аршил азим. Маашаллоҳу каана ва маа лам яшаъ лам якун. Ва лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййил азим. Ва инналлоҳа алаа кулли шайъин қодир. Ва инналлоҳа қод аҳата бикулли шайъин илман ва алаа кулли шайъин ададан. Аллоҳумма инни аузубика мин шарри нафси ва мин шарри ғойри ва мин шарри кулли даббатин, ...иннака роббул аршил азим».
Таржимаси: «Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Эй Аллоҳ! Сен Раббимсан, Сен соҳибимсан. Сендан бошқа ҳеч қандай яратувчи йўқ. Таваккал қилдим Сенга ва Сен улуғ Арши аълонинг соҳибисан. Аллоҳ нимани хоҳласа бўлади, нимани хоҳламаса — бўлмайди. Куч-қувват фақат буюк ва қудратли Аллоҳ таолодандир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодир Зот. Албатта, Аллоҳ ҳақиқатда ҳар бир нарсанинг ил мини, ҳар бир нарсанинг ададини ҳам билгувчидир. Эй Парвардигор! Мени ҳамма ёмонликлардан, ҳамма ёмонлик келтирувчи нарсалардан Ўзинг сақлагин. Сен ҳақиқатда улкан Аршнинг соҳибидурсан».
Бобуршуносликда Бобурнинг дуоси ҳақида гап борганида, унинг касал Ҳумоюн атрофида айланиб айтган гаплари мисол келтирилади. Бу тўғри эмас. Юқорида келгирилган дуо Бобурнинг ҳамиша ўқиб юрган дуосидир. Ҳумоюн атрофида айланиб айтган гаплари эса Аллоҳга илтижоларидир.
Воқеа бундай бўлган эди. Ҳумоюн Қобулда хаста бўлгач, уни Ҳиндистонга келтирадилар. Дори-дармон кор қилмайди, унинг аҳволи кундан-кунга ёмонлаша боради. Мир Абулқосим номли улуғ киши Ҳумоюн жонига бирор нарса «тасаддуқ» қилмоқ кераклигини айтади.
«Менинг кўнглимга келдиким, Муҳаммад Ҳумоюннинг мендан ўзга яхшироқ нимарсаси йўқ. Мен ўзим тасаддуқ бўлайин, худой қабул қилсин». Хожа Халифа деган киши эса бундай қилмасликни, ўша машҳур олмосни ҳадя этишни маслаҳат беради. Бобур эса бундай дейди: «...дунё моли анинг эвазига нечук бўлғай, мен анинг фидоси бўлурменким, ҳол анча мушкул бўлубтур. Ўшал ҳолатга кириб, уч қатла бошидан ўргулиб, дедимким, мен кўтардим, ҳар не дардинг бор. Ўшал замон мен оғир бўлдим, ул енгил бўлди, ул сиҳат бўлиб қўпти, мен нохуш бўлиб йиқилдим».
Қуръоннинг Тавба сурасининг 11-оятида шундай дейилган: «Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қиламиз».
Шу суранинг 104-оятида ўқиймиз: «Улар, албатта, Аллоҳ ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларини олишини ва, албатга, Аллоҳнинг ўзи тавбаларни қўллаб қабул қилгувчи ва раҳмли Зот эканини билмасларми?»
Ана шу ояти карималарда таъкидланган тавба масаласи Бобур ҳаётида катта ўрин тутади. Бундай тавба ичкилик масаласига ҳам дахлдордир. Моида сурасининг 90-оятида шундай дейилган: «Эй имон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, уидан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз».
Хуш келиб ўзни бу кечмакликтин,
Тавба қилдим чағир ичмакликтин.
Олтину нуқра суроҳи-ю оёқ,
Ҳозир айлаб борини синдурдим,
Тарк этиб майин, кўнглимни тиндурдум».
Синдирилган олтин, кумуш идишлар бечораларга, дарвишларга бўлиб берилади. Шуниси аҳамиятлики, шоҳ Бобур тавбасидан ибрат олган сарой аҳли ва аскарлардан шу куни уч юз киши тавба қилган. Шунингдек, шоҳ Бобур ичкиликни таьқиқловчи махсус фармон чиқаради.
Фармондаги ибратомуз ўринлардан мисол келтирамиз:
«Бу сўзларни ва бу гапларни баён қилишдан ғараз шуки, инсонлик тақозоси, подшоҳлар расм-русуми, подшоҳлик лавозими, мансабдорлар одати бўйича шоҳдан тартиб сипоҳийгача гўзал ёшлик кунларида шариат манъ қилган баъзи нарсаларга ва айрим ўйин-кулгуларга ружу қилинарди. Бир қанча вақтдан кейин пушаймонлик кунлари келиб, уларни битта-битта тарк қилинар ва чин тавба билан уларга қайтиш эшиги ёпилар эди... Ҳеч бир киши ичкилик ичишга уринмасин, уни ҳосил қилишга тиришмасин, ичкилик ясамасин, сотмасин ва олмасин ва келтирмасин. Ичкилиқдан қочинглар, шояд нажот тонсанглар».
Бобур ижоди Қуръони карим оятлари ғоялари билан суғорилгандир. Ҳуд сурасининг 6-оятида бундай дейилган: «Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур. Ҳаммаси аниқ Кито б (Лавҳул-маҳфуз) да (ёзилган)дир».
Лавҳул маҳфузга — Аллоҳ таоло то қиёматгача яратиладиган нарсалар, инсонлар тақцири, илоҳий китоблар матни ва бошқалар ёзиб қўйилган.
Бобур Андижондан бош олиб кетаркан, бу тақдирдан эканини қайд этади:
Дема Бобурга: нетарсан бош олиб кетмакни,
Тангрининг хасти мундоқ эса, мен нетгаймен.
Нисо сурасининг 123-оятида: «Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадур», дейилган. Қасос сурасининг 84-оятида эса: «Ким бир яхшилик келтирса, унга ундан кура хайрлироқ (мукофот) бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар», дейилган.
Бобур ана шу ояти карималар ғояси асосида қуйидаги рубоийни ёзган:
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.
Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз,
Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур.
Бобур яхшиликни улуғлайди, ёмонликдан қочишга даъват этади. Шоир бир ғазалида шундай ёзади:
Бори элга яхшилик қилгилки, мундин яхши йўқ,
Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилик.
Нисо сурасининг 11-оятида: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга ятоат қилиеғ», дейилган. Шунингдек, қиёмат кунига, фаришталарга ишониш комил мусулмонлик белгиларидир.
Бобур Яратганга ихлос, улуғ шайхларга ҳам эҳтиром билан муносабатда бўлган. Хусусан, унинг Хожа Аҳрорга ҳурмати кучли бўлган. Адиб «Бобурнома» асарида 1500—1501 йил воқеалари ҳақида сўзлар экан, Самарқандга ҳужум қила олмай юрган кунларини қаламга олади. Бекларнинг бири бир ой — қирқ кунда оламиз деса, яна бири йигирма кунда оламиз, дейди. Нуён Кўкалтош эса ўн тўрт кунда оламиз, дейди.
Шу суҳбатдан ўн тўрт кун ўтгач, Бобур туш кўради. Тушига Хожа Аҳрор киради, уни ғалабага даъват қилади. Бу масалани Бобурнинг ўзи шундай баён этади: «Ўшал фурсатда ажиб бир туш кўрдим. Туш кўрарманким, ҳазрати Хожа Убайдулло келмишлар, мен истиқболларига чиқмишмен, Хожа келиб ўлтурдилар.
Хожанинг олдига ғолибо бетакаллуфроқ дастурхон солмишлар. Бу жиҳаттин ҳазрат хотириға нима келмиш. Мулло бобо менинг сори боқиб, ишорат қиладур. Мен ҳам имо била дедимким, мендин эмастур, дастурхон солувчи тақсир қилибтур. Хожа фаҳм имдиб, бу узр мастуъ тушти. Қўптилар. Узата чақдим. Ушбу уйнинг дамонида ўнг қўлимдан ё сўл қўлимдан тутиб андоқ кўтардиларким, бир оёғим ердин қўпти. Туртки дедиларким, шайх маслаҳат берди. Ўшул кеча мунда-ўқ Самарқандни олдим».
Бобур 1502—1503 йил воқеаларини ёзар экан, Хожа Аҳрор каромати боис омон қолганини баён этади. Бобур душман қўлига асир тушиб, оғир аҳволда қолади. Шунда икки ракат намоз ўқиб олиш учун рухсат сўрайди. «... бошимни муножотқа қўюб, тилак тилайдур эдимким, кўзим уйқуга борибтур. Кўрадурменким, Хожа Яъқуб Хожа Яҳёнинг ўғли - Ҳазрати Хожа Убайдуллонинг набиралари рўбарўйимга аблақ (ола — таҳр.) от миниб кўп жамоати аблағ сувар билан келдилар. Дедиларким, ғам емангиз. Хожа Аҳрор мени сизга юбордилар. Дедиларким, биз аларға истинот тегуриб, подшоҳлик масанадиға ўлгурғузуббиз».
Бобур кўзини очса, уни қутқаргани келган Қутлуқ Муҳаммад бошлиқ кишиларни кўради. Маълум бўладики, Қутлуқ Муҳаммад тушига Хожа Убайдулло кириб, уни бу воқеадан хабардор этиб, Карнонга боришига даъват қилган.
Дарддан азобда қолган Бобур Хожа Аҳрорнинг «Волидия» асарини шеърий таржима қилиш туфайли шифо топганини ўзи қайд этган. «Одина куни ойнинг йигирма учида ҳарорате баданимда зоҳир бўлди. Андоқким, жума намозини масжидда ташвиш била ўтадим, китобхонада бир замондин сўнг машаққат билан ўтдим. Индин якшанба куни истиб, озроқ титрадим. Сешанба кечаси сафар ойининг йигирма еттисида Ҳазрат Хожа Убайдуллонинг «Волидия» рисоласини назм қилмоқ хотиримга келди. Ҳазратнинг руҳига илтижо қилиб, кўнглимга кечирдимким, агар бу манзума ул ҳазратнинг маъқули бўлур, худ нечунким, соҳиби «Қасидаи Бурда»нинг қасидаси мақбул тушуб, ўзи ўлум маразидин қутулиб, назмининг қабулига далим бўлғусидур».
Бобур тилшунос олим сифатида «Хатти Бобурий» номли янги алифбо яратган. Бу алифбо бобурийлар саройида қўлланган. Бобур Қуръонни ўз алифбосида кўчиртириб, Маккага юборган. Ҳозир Қуръоннинг бу нусхаси Эроннинг Машҳад шаҳрида сақланади.
Хулоса қилиб айтсак, Бобур ҳаёти давомида Ислом қоидаларига чин мусулмон сифатида қаттиқ риоя этган. Хато қилган пайтлари чин тавба йўлини тутган.
Баҳром Жалилов