БОЛАЛАР АДАБИЁТИ - Бадиий ижоднинг болалар ва ўсмирларга бағишланган қисми шу истилоҳ билан аталади. Жаҳон халқлари, шу жумладан ўзбек болалар адабиётидаги топишмоқ, тез айтиш, ўйин қўшиқлари, ривоят, афсона, эртак, масал ва дос-тон каби асарларнинг аксарияти болалар учун яратилган халқ оғзаки ижоди намуналари заминида юзага келган. Болалар адабиётини бевосита болаларга мўлжаллаб яратилган ва катталар учун ёзилиб, ёш китобхонлар томонидан ҳам севиб ўқиладиган асарларга ажратиш мумкин. Назарда тутилган китобхоннинг ёши ва билим савиясига мое ҳаётий ва хаёлий манзараларни шу ёшдаги болалар учун тушунарли тил, шакл ва тасвирий воситалар орқали жонлантириш болалар адабиётининг муҳим шартларидан биридир. Масалан, кичик ёшдаги болалар учун яратилган асарларда тасвир кўпинча кўргазмали характерда бўлса, юқори синф ўқувчилари ёки академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабаларига мўлжалланган ижод намуналарида эса қаҳрамонлар ҳаёти, табиат, жамият ҳодисалари нисбатан мураккаб, барча ранг ва туйғулар хилма-хиллиги билан ифодаланади. Мана шундан келиб чиқиб, болалар ададбиёти уч қиемга бўлинади: 1) мактабгача тарбия ёшидаги (3-6 ёш) болаларга мўлжалланган адабиёт; 2) мактаб ёшидаги кичик болалар учун яратилган асарлар (7-12 ёшлилар); 3) ўрта ва катта ёшдаги болалар (13-18 ёшдагилар)га мўлжалланган адабиёт.
Ўзбек болалар аадбиётининг шаклланиши ва тараққиётида Абдулла Авлоний, Ҳамза, Элбек, Ғ.Ғулом, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Ғайратий, Зафар Диёр, Пўлат Мўмин, Қуддус Муҳаммадий, Еқубжон Шукуров, Қудрат Ҳикмат, Асқад Мухтор, Худойберди Тўхтабоев, Латиф Махмудов, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон ва Ҳамза Имомбердиев каби адибларнинг ҳиссалари каттадир. Жамиятимиз келажаги бўлмиш болаларнинг билимли, одобли, Ватанга садоқатли, ота-она олдида бурчдор, ўз даврининг фаол фу қа роем бўлиб улғайишини таъминлашда болалар адабиётининг роли беқиёсдир.