БИБЛИОФИЛИЯ - (юнонча - китоб, муҳаббат) китобга ва уни йиғишга меҳр, муҳаббат қўйиш билан боғлиқ машғулот, китобсеварлик. Ҳақиқий библиофиллар (китобсеварлар) ўз қизиқишлари доирасидаги китобларнинг юксак бадииятини чуқур англашлари, яхши ва паст савиядаги китобларни фарқлай олишлари, чинакам сўз санъати намуналарини қадрлашлари билан ажралиб туришади. Улар аксарият ҳолда шахсий кутубхоналар ташкил қилишиб, атрофидаги кишиларнинг ҳам маънавий-эстетик юксалишини таъминлашадилар, беихтиёр равишда китоблар тарғиботчисига айланадилар.