Баҳр

БАҲР - (арабча - катта дарё, денгиз) аруз атамаларидан бири бўлиб, ушбу тизимни ташкил қилувчи асосий йирик ўлчов турини ифодалайди. Узбек арузидаги еттита аеллар деб аталувчи рукнларнинг турлича тартиб ва таркибда такрорланишидан 11 та баҳр ҳосил бўлади. Баҳрлар таркибий тузилиши жиҳатидан уч хилга бўлинади: 1) бир хил рукннинг айнан такроридан юзага келадиган баҳрлар (мутақориб, мутадорик, ҳазаж, рамал, ражаз, комил); 2) икки хил рукннинг кетма-кет такрорланишидан ҳосил бўладиган баҳрлар (мужтасс, музореъ, ҳафиф, мунсарщ); 3) иккита бир хил ва битта иккинчи хил рукнлар қўшилиши натижасида пайдо бўлган баҳр (сариъ). [Бу ўринда ўзбек арузи ўзига хослигини эътиборга олиб, миллий шеъриятда фойдаланилмаган вофир, муқтазаб, тавил, мадид, басит, қариб, мушокил, гариб баҳрларига диққат қаратилмади.]