БАҒИШЛОВ (II) - у ёки бу тарихий шахе, воқеа-ҳодисага бевосита муносабат тарзида, унга бағишлаб ёзилган шеърий асар. Шарқ адабиётида қасида атамаси билан юритиладиган шеърларни бағишловнинг бир кўриниши дейиш мумкин. Уларда даврнинг машҳур шахслари, давлат арконлари мадҳ қилинган. Бағишловлар ёзиш Европа адабиётида ХVII-ХVIII аерларда бирмунча ривожланди. XIX аерга келиб конкрет тарихий шахсларга аталган тугал шеърий бағишловлар кўплаб яратилди. Пушкин ва Лермонтов сингари йирик шоирлар ижодида турли мавзудаги бағишловларни кўплаб учратиш мумкин.
Янги давр ўзбек шеъриятида ҳам кўплаб бағишловлар яратилган ва яратилмоқда. Фитратнинг «Уқитғувчилар юртига», Чўлпоннинг «Синглимга», Ғ.Ғуломнинг «Қирувчи қиз (Зебо Ғаниевага)», «Шота Руставели», Султон Жўранинг «Қардош бахши (Жамбулга)», А.Ориповнинг «Дорилфунунга», «Онажон», Р.Парфининг «Шоир», «Шеърият», Ҳ.Худойбердиеванинг «Сиз ҳақингизда ўйлаганларим», «Дугонагинам» каби асарлари бағишловнинг типик намуналари ҳисобланади.