Баллада

БАЛЛАДА - (французча — раксга тушаман) ХIV-ХV-асрларда роман мамлакатларида кенг тарқалган, мусиқа ва рақс жўрлигида ижро этиладиган, ўзига хос қофия тизимига ва рефрен мисрага эга бўлган тўрт банддан ташкил топган лиро-эпик жанр. XX асрга келиб балладага қўйиладиган қатъий талаблар олиб ташланди. Ҳажман катта воқеабанд шеърий асарлар баллада деб юритила бошланди. Балладада эпик тасвирнинг етакчилик, лирик тасвирнинг иккиламчилик нисбати бузилмаслиги лозим. Ўзбек шеъриятида балладанинг энг сара намуналарини Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Шуҳрат ва Усмон Азим каби шоирлар ижодида кўриш мумкин. Баллада жанрига ижодий муносабат шу кунда ҳам давом этмоқда. Хусусан, замонавий шеъриятда ушбу жанр кўламининг нисбатан кичрайиб бораётганини кузатишимиз мумкин. Чунончи, Ҳ.Олимжон ва М.Шайхзода балладалари бир неча ўнлаб бандлардан ташкил топган бўлса, У.Азимнинг аксари балладалари оддий лирик шеър ҳажмидадир.