Бадиҳа

БАДИҲА - (арабча - тўсатдан айтилган) халқ оғзаки ижоди анъаналари асосида туйқусдан, ҳеч қандай тайёргарликсиз, бирданига яратилган шеър ёки қўшиқ. Бадиҳа юксак тажриба, иқтидор билан боғлиқ ҳодиса ҳисобланади. Бахшилар, аскиячилар, масхарабоз ва эртакчилар санъатида бадиҳагўйлик алоҳида ролъ ўйнайди. Аския, иайров ва айтишув каби халқ оғзаки ижоди жанрлари тўлалигича бадиҳага асослангандир. Пўлкан шоир, Ислом шоир, Фозил Иўлдош ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли каби бахши-шоирлар, Юсуфжон қизиқ, Жўрахон Султонов, Абдулҳай Махсум Қозоқов сингари сўз усталари ижодида бадиҳа муҳим ўрин тутган.
Ўрта асрлар ёзма адабиётида бадиҳага эътибор ғоят кучли бўлган. Муайян асарни қайта ижро этганда ижодкорнинг унга киритган ўзгартиришлари ҳам бадиҳа атамаси билан номланади.