Бадик

БАДИК - халқ оғзаки ижоди жанри. «Гул», «гулафшон», «кўч-кўч» номлари билан ҳам юритилади. Бадиклар киши танасига қизилча, эшакеми ва бошқа тошмалар чиққанида гўё уларни «даф этиш» учун бадикхонлар (бадик айтувчилар) томонидан ижро этилган. Туркий халқларнинг деярли барчасида учрайдигаи бу хил асар асосан, бадикхон билан бемор вужудига жойлашиб олган «ёвуз руҳ» орасидаги курашни акс эттиради. Бадиклар изчил ва турғун шаклга эга бўлади, ҳажми турлича, кескин буйруқ оҳангида ижро этилади. Бадикларнинг тили ва бадиий-ифодавий воситалари халқ сўз санъати ҳодисасп сифатида ўрганилади.