Бадиа

БАДИА - (арабча- мислсиз яигилик; нафис, гўзал сўзидан олинган) йирик санъаткорлар, олимлар, адиб ва адабиётшунослар, бир сўз билан айтганда, ижод ва ижодкорлар ҳақида яратилган у қадар катта ҳажмга эга бўлмаган бадиий-публицистик асар. Бадиада тасвирланаётган воқеа-ҳодисага, бадиий тадқиқ қилинаётган шахс характерининг у ёки бу жиҳатига муаллиф муносабати ошкор сезилиб туради. Натижада бадиа ғояси аксарият ҳолда асар тўқимасп ва уни ташкил қилган комионентлар воситасида эмас, балки муаллиф кузатувларининг хулосаси сифатида намоён бўлади. Узбек илмий-адабий ва бадиий тафаккурининг йирик намояндалари Алишер Навоий, Бобур, Увайсий, Фитрат, А.Авлоний, Чўлион кабиларнинг қатор асарларида бадиага хос белги ва хусусиятлар мавжуд эди. Утган асрнинг сўнгги чорагига келиб, бадиа миллий адабиётимиз бағрида мустақил жанр сифатида бўй кўрсата бошлади. А.Мухтор, О.Еқубов, П.Қодиров ва Ш.Холмирзаев, Иброҳим Ғафуровлар қаламига мансуб бадиалар ушбу жанрнинг том маънодаги намуналари саналади.