Шеърияту шарму шавқ ёхуд ботил муҳаббат

Юз ҳаво бошима солиб нафси шум,
Ҳайли шайтон айлабон ҳар ён ҳужум...
Алишер Навоий

 

Фасоҳат гулшанида ножўя ва ноқис қўйилган қадамлар кўп ҳолларда зарарлидир ва иймоний мақсадларга номувофикдир. Ишқий шеърият қусурларининг кечагию бугунги кунларга тегишли адабий илдизлари, ҳаётий иллатлардан олаётган таъсирлари мавжуд бўлса-да, сабаблар муаллифларнинг ўзларига бориб тақалаверади. Муқаддас муҳаббатдан бехабар юриш, мажозий муҳаббатга бирёқлама ружу қўйиш оқибатининг сохтакорлик, нотавонлик, серсевгилик, бешармлик, мақтов-авраш сингари ботил ифода йўсинларини вужудга келтиргани сир эмас. Ўтган талай ўн йилликлар адабиётида булар, афсуски, муайян даражадаги анъана тусини ҳам олди.

Дунёвий севгилар тоифасидаги ошиқ-маъшуқликда «ёр» тимсолининг маъно кўлами ҳаддан зиёд кичрайди, пафосида ҳавойилик авж олди. «Ёр» кўплаб ўртамиёна шоирлар ижодида ошиқнинг, хушторнинг, жазманнинг, сирти гўзалнинг хусусий, яланғоч атамасига айланди, Уларда ҳақиқий жонон васлига етмоқ жуда осон, ошиқни висол лаззатидан (завқидан эмас) баҳра олдириш маъшуқага ҳам чўт эмас. Баъзи шеърлардаги «ёр»лар —«ҳаммага вафодор», муҳаббатлар — «елкалари очиқ жононлар». Бундай ишқ баёнларининг матнлари қаъридан қандайдир яширин овоз: «Мен севги эмасман, севгидан кўра бошқа нарсаман», деётгандек туюлади. Яна бир тоифа ижома масала мудом текис ва силлиқ, дардсиз ва ҳаяжондан холи. Жўн, ёлғон, ботил ёзаётганини йиллаб, умрбод сезмайдиганлар, табиийки, ўз асарларидаги ўша пинҳона овозни — мудҳиш тагмаънони эшитмайдилар, тан олмайдилар. Буюк жавобгарликдан чўчимайдилар.

Нуқтаи назар мусаффо ва беғараз бўлмаса ёхуд лаҳзали ўй-ҳисларнинг даражаси тўғри аниқланмаса, қанчалик ғалати талқинлар рўй бермайди дейсиз? Кўзларимнинг «жононлардан узулгиси келмайди сира», дейди шоир. Бошқаси ўз-ўзига қарата: «...кўзларинг тўймас гўзалликка сира, кўзларинг соҳибжамолларнинг яна таннозида...» деб ғурурланади. Биринииг шеърида севилган қиз эрга тегиб кетган. Лирик қаҳрамон уни тинчитмайди. Қизга шаръий жиҳатдан ҳаққи йўқлигини ҳис этмайди. Охири умрбод «ҳуснингни узокдан томоша қилиб» юраман деган қатъий қарорга келади. Эрларнинг ўзга хотинларга кўз югуртишига қаршилик кўрсатувчи аёлларга ўзга шоир «соз» баҳона тўқийди: «Мен агар бошқалар кўзига боқсам(?!), Ёки қоматига тикилсам (?!) бирпас, Бундан шубҳаланма, ўртанма, эркам. Булар бегонани севганимданмас. Баъзида боқаман таннозларга (?!) ҳам, Наҳот, тушунмайсан сабабин, ахир. Унга боқаману бепардоз, кўркам Сени севганимдан қиламан фахр». Албатта, ишонтирувчан асос — алдов. Мантиғида чимдим, балки кўпроқ самимият бордир. Аммо бу—исломий хулқ нуқтаи назаридан ношаърий баҳона, холос. Тикилишлар мумкинлиги тарғибидан тикилишлар ўрганилади. Бузғунчи ҳислар уйғонишининг кўпаймаслигига эса ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Шайтоний васваса кўздан, нигоҳдан бошланади. Фикрату шуурнинг аҳволи тасаввур ва маҳлиёлик сифатини белгилаб беради. Ботиний савия—поэтик тафаккур ва масъулиятнинг асоси. Нигоҳ ва тасаввурнинг хулосаси унда—дилда сараланади, шеър бўлишга яроқли-яроқсизлиги аниқланади. Дил нигоҳига ноқобил эрк берилса, у шеърга ҳирсий васвасаларни билинтирмай бошлаб келади: «...гўзалжуфт чўққи янглиғ кўкракларидан шавқ ила бехавотир ўрмалаётган нигоҳларим қуёшга талпинаётган оташпарастдек унинг кўзлари соҳилида бенажот йиқилди...», «Ниманидир излайсиз қошу кўзимдан, Кўзингизни олмайсиз бунча юзимдан... Ўрта йўлда ушламанг, кўрганга ёмон...», «Энг рашкчи аёлнинг кўзлари билан. Бир сени севдим де, шивирла бул қовжироқ қулоқларимга. Сен мени қучоқла, Сен мени ўпгин—Шарбатдай сингиб кет қучоқларимга». Дил нигоҳ хиралиги бошқа ғоявий мақсадд,ага талқинларга ҳам ғализлик олиб-киради:

Ер жуфти ҳалолинг эди-ку, инсон,
Унинг ҳам ҳар васли эмасди осон,
Бугун коинотнинг қизи ойни ҳам
Камолот куёвинг айлади жувон.

Сермаънолик, тагмаънолар фалсафийлиги шеър қимматини баҳолайдиган ўлчовлардан биридир. Бироқ бадииятида бадниятлиғ кезиб юрган, юяси биргина маҳдуд магьшедан иборат бўлган, уятли тасаввурларга ишорат қиладиган шеърдан қандай қўшимча, залворли жозиба хутиш мумкин?

...Шеърда муддаони оқилона белгиламаслик жараёни, усшга-устак, севга деб, ҳирсий интилетпларни ўқувчига такдим этшп расми ҳатто адабий мунаққидларяи безовталантирмай қўйган. Бундай шеърлар бадиий таҳлилга ҳам муҳтож эмас, дарров тушунарли бўла қолади. «Шукрона айтиб...» номли нисбатан пардалироқ беш бандлик шеърга боқамиз. Биринчи банд: «Малоҳатда ягона, мунис, мулойим» гулойимни лирик қаҳрамон излаб-излаб юрган экан, Худойим уни етказибди... Иккинчи баед: «Субҳидамда шабнамга(?) ёр юзини ювса»(?), «Шамол қувиб изидан бўсалар олса», опшқ уетшг сочларини хпукрона айтиб силабди. Учинчи банд:

Нозик қадди-бўйига ҳеч кўз тегмасин,
Беқасам ёр камзулин нуқра тугмасин
Бегона қўл адашиб зинҳор узмасин.
Эркам, сени ўйлайман шукрона айтиб,
Тунни тонгга улайман шукрона айтиб.

Тўртинчи бандда ошиқ ёр васлига яна соғиниб талпинади. «Қолмайин деб ишқининг мен уволига» севги созин созлайди. Бешинчи банд: муҳаббатнинг кечи-эртаси бўлмайди. Ҳаёт, ишқ дарси бир умр ўқитилади. Шоир тонгда ёрига толе тилайди. Яширишнинг ҳожати йўқ: шеърни қайта-қайта ўқиманг, у бачкана, телба-тескари туйғу ифодаси туюлаверади. Шоирга ён босишнинг иложини тополмайсиз.

Зийрак шеърхон ҳар қандай асардан ҳиссиётнинг севгими-ҳирсми, самимийми-ботилми эканини тезда фаҳмлаб олади. Қуйидагича ошиқлик тарзида сизу бизнинг ақлимиз етмай турган яна қандай ғоялар бўлиши мумкин?

Мен яхшиман, сиз ёмон, дея,
Ҳар гапда бир тарозингиз хўб.
Ёлғон, десак, болишни бўлак
Қўйиб ётар арозингиз хўб.
Аммо шунда тўни елкада
Йўлга тушар шаҳбозингиз хўб.

Эҳтимол, бир-икки ботил фикрига қараб шоирга доир кескин танқидий хулосаларга келиш шафқатсизликдир. Аммо катта китобнинг деярли барча севги шеърлари шу каби нарсаларни сўз санъати дея ҳавола этиб турса, ўзингизни, ёрларни, севги неъматини ҳақоратланган ҳис этмайсизми? Юқоридаги «асар» муаллифининг яна шундай мисралари ҳам бор: «Қучсам дейман бир ўзгинам бўйингдан то абаду, то абаду, то абад». «Ёр оғушин соғинсанг, ул пари пайкарни топ». «Бу кеч хонамни маскан эт, суманбар, қоши қалдирғоч... жамолинг оч... шамолинг соч, Маҳрин сўра, баҳосин оч, ишорат эт, кўзи қийғоч, Қулингдин ўзга жўмард йўқ, нархидин қочган номард йўқ...» Ушбу кўчирмалар моҳиятидан қандай умуминсоний мўътабар ғоя қидирманг, беҳуда кетади. Ёр ҳам, унинг «нархи» ҳам, таннархга даъвогар қаҳрамон ҳам нохуш таассурот қолдиради.

Бундай мисолларни, афсуски, юзлаб эмас, минглаб келтириш мумкин. Ҳирсга оид фикрлари бисер ашъорнинг омма ўртасидаги этилган ижодлар олий муҳаббат ва мақсадларни танигап кезларда талай ноқис муаммоларнинг ёпирилиб келганлиги ташвишлидир. Бир томонда «ўлдим-куйдим» яланғоч шеърлар ва қўшиқлар тўфони. Бир томонда исломий ижодлар мавжлари...

Ибодат йўлидаги айрим ёшларимизнинг «шеърият-шайтоннинг азони» қабилидаги нотўғри тасаввур-хулосалари ҳам яхши эмас. Бунга ботил муҳаббатни куйлашга ҳаддан зиёд берилишлар, уят байтларни олқишлаш ва уларни чапаклаб қаршилаш ҳоллари сабаб бўлмаётганмикан? Ҳолбуки, ибодат одамлари Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шеърни завқ ила эшитганликларини, ўзлари байтлар айтганликларини, назмга рағбатлари бўлганлигини, «шеърда ҳикмат мавжуд», деганликларини, Қуръони Каримда Аллоҳнинг шоирликка қандай мажбуриятлар юклаганлигини биладилар.

«Шуаро» («Шоирлар») сураси тафсирида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари тубандаги фикрни билдирган:

«Шеър фақат фисқу фужур, қандайдир казо-казоларнинг васфи, қандайдир маъшуқанинг мадҳи, оҳ-воҳ ва дийдиёлар эмас. Балки шеър эзгулик, иймон, Ислом хизматчиси бўлиши зарур... Шеър орқали ҳикматли, иймоний, исломий ва инсоний тушунчаларни кишиларга етказиш ўзига хос устунликка эгадир...»

Аллоҳ ҳеч банданинг ибодати, намози, тоатига муҳтож бўлмаганидек, шоирнинг шеърий ибодати ва тазаррусига ҳам зор эмас. Аксинча, ҳар келгулик ва кўргулик учун шукронали бўлишга, Яратганни севишга, Аллоҳ учун ёрга муҳаббат қўйишга, муножот-илтижолар қилишга, ҳамду санолар изҳорини айтишга ижодкор инсоният мангу эҳтиёжманддир.

Мумтоз назм тарихида бепардалик унсурлари бўлмаганми? Бўлган. Қисман. Ҳозиргичалик эмас. Талай қадим шоирларнинг ожизлик билан хато ёзиб қўйганликларидан надомат чекканликларини, шеърий тавбалар қилганликларини яққол тасдиқловчи даллиллар ҳам бор. Ҳатто Навоий Ҳусайн Байқаронинг шу масаладаги танқидини тўғри қабул қилади. Ўз ижодидан баъзи пушаймонликларини ва танқидни тан олганини эътироф этади.

Шахсийми, умумга хосми— ҳар қандай нуқтаи назарлардан кўра боқий ва адолатли қоидалар иймонда, иймон илмидадир. Сизу бизнинг беғараз мақсад-вазифамиз эса уни ўрганмоқ, Хулосани қачондир шеърият тили ила айтмоққа тўғри келса, упинг мазмуни тахминан будир: Ё, Раб, ботил муҳаббатдан ўзга барча севгиларингни насиб эт, ҳидоят этар эсанг, иймонимни бақувват эт, ошиқ қилсанг, самимий ошуфта қил, «шифта аҳвол» қилмагин, севдирсанг, холис севдир, ёздирсанг, рўй-рост ёздир, адаштирсанг, хайрли адаштир...

 

«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1998 йил 13 март.