Бадиийлик

БАДИИЙЛИК. Бу атама икки маънода қўлланилади:
1) кенг маънода санъатни ижтимоий онг шаклларининг бошқа турларидан фарқлантирувчи хусусиятини белгиловчи тушунча бўлиб, унинг асос-замирида воқеликни образлар воситасида акс эттириш ётади. Образларсиз бадиийлик, бадиийликсиз санъат асари юзага келмайди;
2) тор маънода бирор санъат асарининг бадиий-эстетик жиҳатдан юксак савиясини ифодалайди, яъни асар компонентларининг ёзувчи ғоявий-эстетик мақсадига мувофиқ танлангани ва уларнинг нафосат қонуниятлари асосида жойлаштирилганини англатади.
Бадиийлик асар учун танланган объектнинг санъаткор томонидан қа й тарзда, қа нда й воситалар орқали, қайси усул ва йўллар билан ўқувчига етказилиши, китобхонда ҳоспл қилинадиган интеллектуал-эмоционал завқнинг мазмун ва миқёсп каби масалалар билан муштарак боғланган мураккаб эстетик категориядир. Шакл ва мазмун компонентларининг бирлиги ва мутаносиблиги самараси бўлган бадиийлик адабий асарнинг миллий ва умуминсоний моҳиятини, таъсирчанли ва яшовчанлигини белгиловчи муҳим омилдир.