БАДИЙИ АСАР ТИЛИ — бадиий адабиёт тили. Бадиий асар мазмунини рўёбга чиқарувчи, муаллифнинг ғоявий-бадиий мақсадини китобхонга етказувчи бирдан-бир восита. У бадиий тил, поэтик тил хам деб юритилади. Бадиий асар тили адабий тил билан чамбарчас боғланган, умумхалқ тилига асосланган, жонли ва адабий тил бойликларини ўзида акс эттирган, хаммага тушунарли ифодаларни қамраб олган, мумтоз адабиёт тили анъаналарини давом эттирган, ёзувчилар томонидан сайқалланган, жилоланган тил хисобланади. Шу маънода бадиий адабиёт тили фақат ёзувчи ва китобхон орасида алоқа воситаси бўлиб қолмасдан, маънавий-эстетик, эмоционал таъсир қилиш қуроли вазифасини хам ўтайди. Езувчи бадиий тил воситасида образ ва типлар, характер ва манзаралар яратар экан, уларнинг мохиятини очишга хизмат қиладиган сўз ва иборалар танлайди, сўзларнинг асл ва кўчма маъноларини қўллайди, умумхалқ тилининг гап қурилиши усулларидан, турли тасвирий ва услубий воситаларидан фойдаланади. Тасвирийлик, эмоционаллик, образлилик, типиклаштирилганлик, халқчиллик, лаконизмга хос сиқиқлик ва афоризмга хос мазмундорлик бадиий асар тилининг асосий хусусиятларидир.
— V — / V — — — / — V — / V — — —
Дўс-т-лар, / ға-ни-мат-дур, / сай-р э-тинг / гу-лис-тон-лар.
— V — / V — — — / — V — / V — — —
Фурқат ғазалидан олинган ушбу байтнинг садр, ибтидоъ ва иккинчи хашвлари «фоилун», яъни «мафоийлун»нинг «аштар» тармоғидан иборатлиги туфайли унинг вазни ҳазажи мусаммани аштари солим деб аталади.