Ашуғ

АШУҒ. (арабча — севмок). Кавказ хамда турк халқ шоир ва бахшилари шу ном билан юритилади. Ашуғлар ўзлари яратган ёки анъанавий шеър ва достонларни соз, тор, камон сингари мусиқа асбоблари жўрлигида ижро қиладилар. Ашуғлиқ шеъриятининг мумтоз намояндаси кавказлик Саёт-Нова хисобланади. У ўз асарларини озарбайжон, арман ва грузин тилларида куйлаган.