Ахтам

АХТАМ — (арабча        —        тиши        синдирилган)         мафоийлун (V---) асл рукнининг «хатм» (тиш синдириш) зи^офига учраши натижасида хосил бўлган тармоқ рукн. Чизмаси: V ~,  ўқилиши «фаувл». «Фаувл» тармоқ рукни кўпроқ рубоий вазнлари таркибида
учрайди. Масалан:
Ул дам-ки / қу-ёш ай-ла- / ди мағ-руб-қа / ру-жуъ,
—   —   V / V--V / V —   —   V / V ~
Гар сух-ба / т ў-шул қу-ёш / би-ла топ-са / ву-қуъ,
— —   V / V   —   V — / V —   — V / V ~
Хуш-тур қил- / моқ жо-м / қу-ё-ш-ға / шу-руъ,
—    —   — / —    — V / V — V —   / V ~
Ул дам-ға- / ча-ким, қи-лур / қу-ёш жо-ми / ту-луъ.
— —   V / V —   V   — / V--V / V ~
Навоийнинг ушбу рубоийси мисраларининг барчаси «фаувл» билан тугаган. Шунинг учун хам 1-2-мисралар вазни ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи ахтам, 3-мисра вазни ҳазажи мусаммани ахрами ахраби макбузи ахтам, 4-мисра вазни эса, ҳазажи мусаммани ахраби макбузи макфуфи ахтам деб юритилади.