Асрам

АСРАМ — (арбача — олдинги тиши синик)  фаувлун (V--) асл рукнининг «сарам» (олд тишни синдириш) зихофи таъсирида хосил бўлган «фаълу» (чизмаси: — V) тармоқ рукн. Бундай ўзгаришга дуч келган «фаувлун» аслининг биринчи қисқа хижоси туширилиб, охирги чўзиқ хижо қисқага айлантирилади. Қолган «увлу» қисми «фаълу»га алмаштирилиб, «тиши синдирилган» маъносидаги «асрам» атамаси билан номланади. «Фаувлун» рукни такроридан хосил бўладиган мутақориб бахри вазнларининг юзага келишида қатнашади.