Асллар

АСЛЛАР — ўзбек арузи шеърий тизими негизини ташкил қилувчи еттита асосий рукннинг умумий номланиши. Улар фаувлун (V—), фоилун (—V—), мафоийлун (V---), фоилотун (— V—), мустафъилун (--V — ), мафъувлоту (---V) ва мутафоилун (ЛХ—V—) рукнларидир.
[Арузшуносликка оид назарий асарларда аслларнинг саккизта эканлиги қайд қилинади. Бу ўринда мафоилатун (У—ЛХ—) рукнининг ўзбек шеъриятида умуман қўлланилмаслигини инобатга олиб, унга диққат қаратмасликни маъқул кўрдик.]