АРУЗ — аруз тизими асосида яратилган шеърий асар байтларидаги биринчи мисранинг охирги
рукнига берилган ном.
Масалан:
Воҳ ажабким, / зулфинга дил / қайта-қайта / бўлди банд,
Неча-неча / банд бўлишдан /ул емабдир /зарра панд.
(Э.Вохидов)
Ушбу байтдаги «бўлди банд» рукни жойлашган ўрин аруздир.