АПОСТРОФА — шеърий асарда тасвирланаётган жонсиз нарсага жонли, нутқни эшитувчи ва тушунувчи тирик мавжудотдек ёки йўқ шахсга ёнида тургандек мурожаат қилиш орқали юзага келадиган поэтик ходиса. Масалан:
Мадор бўлгин энди умидларимга,
Менинг тўрт минг йиллик боғим!
Бир япроғингман:
Йўқотгим келмайди илдизларимни.
Ушбу ўринда У.Азим лирик қахрамони кўҳна Самарқандга мурожаат қилаётир.