АНТИК АДАБИЁТ — Милоддан аввалги 9-8-асрларда Юнонистонда юзага келган ёзма адабиёт. Бу адабиётнинг илк намуналари «Илиада» ва «Одессия» достонлари бўлиб, булар «Ҳомер достонлари» деб хам юритилади. Ҳомердан ташқари Эсхил, Софокл, Еврипид каби адиблар хам антик адабиётнинг йирик намояндаларидир. Юнонистон ва Қадимги Рим адабиётини антик адабиёт деб аташ бирёқлама фикр натижасидир. Чунки ёзма адабиётнинг энг қадимги намуналари Шарқда — Шумер ва Акадда, Ҳиндистон, Миср ва Бобилда яратилган. Шумерликларнинг Гилгамеш хақидаги достони юнон адабиётидан 2000 йиллар олдин сополга ёзиб қолдирилган.