Анафора

АНАФОРА — (юн. апаркога — юкорига кўтариш) бир хил товушлар, сўз ёки сўзларнинг шеърий мисралар бошида такрорланиб келишига асосланган стилистик восита. Бу хил қайтариқлар асар
охангдорлигини таъминлашда жуда катта ахамият касб этади. Масалан:
Биликтин аюрмон сўзимга ула,
Биликликка ё дўст, ўзингни ула.
Билик бирла бил (и) нур саодат йўли,
Билик бил саодат йўлини була. (Аҳмад Югнакий)

Ким айтяпти?
Кимга бу қўшиқ?
Қайси ҳисдан бошланар виждон?
Туйғуларим безовта, инжиқ,
Туйғуларнинг туби зимистон. (Анвар Обиджон)