АНАКОЛУФ — (юнонча — тарқоқ, нотўғри) бадиий асар матнининг грамматик жихатдан тарқоқлиги, гап бўлакларининг нотўғри жойлаштирилиши. Бу хил услубий воситалар қахрамон характерини индивидуаллаштириш, тасвирланаётган вазият рухини тўлароқ ифодалаш
ниятида адиблар томонидан атайлаб ишлатилади. Масалан: «— Айтмоқчи, сизниям томорқангиз бор-а... шу туманда? — деб сўради Эртой.
Қисматилло бирдан ҳушёр тортди.
— Бўлганда қандоқ! Бор. Отамерос, бобомерос, — деди. — Лекин қисталоқлар мол боққан-да бу боглардаям. Кўчманчидан тарқаганмиз-да, жигар. Ҳа, шундай.
— Энди бу богни, — дея зўриқиб давом этди йигитча, н-нима қиласиз? Обод қиласизми ўзи? Еки сиз ҳам.
— Нима «ёки»? — йигитчадан жўяли бир гап-таклиф чиқадигандек умид билан сўради Қисматилло.
— Еки. Э, шу ёқдаги кўп одамлар эски богларини сотибди пулдорларга деб эшитяпмиз-да, — деди Эртой.
— Ҳа, бу гапларрост. Емонмас аслида... Лекин бизнинг бог... Биласанми, ука, — деб бирдан мўъжазгина кулиб йигитчага бурилди Қисматбой.» (Ш.Холмирзаев )
Гувоҳи бўлаётганимиздек, ушбу парчада грамматик қоидалар талабига тўла жавоб берадиган, эга-кесими, иккинчи даражали бўлаклари ўз жойида бўлган тўлиқ гапни қарийб учратмаймиз. Муаллиф томонидан топиб қўлланилган, бир қарашда узуқ-юлуқ гап қисмлари сифатида таассурот уйғотадиган нутқ шакллари қаҳрамонлар рухиятини ишонарли тарзда очишга хизмат қилган.