АМР ВА НАҲИЙ — (арабча ва — буюриш ва мань килиш) шеърда лирик қахрамоннинг мурожаат қилаётган кишини бирор нарсага буюриши ёки нимадандир қайтариши орқали ўз кечинма ва туйғуларини ифодалаш санъати. Алишер Навоийнинг машхур «Қаро кўзум.» ғазалида лирик қахрамоннинг ички кечинмалари буйруқ кўринишида акс этган бўлса, Мискиннинг
Эй дилбари жононим кўп нозу итоб этма,
Юз жабру жафо бирлан ҳолимни хароб этма, —
байтида лирик қахрамон туйғулари манъ этиш, қайтариш воситасида ифода топмоқда.