Альманах

АЛЬМАНАХ — (арабча — вакт, таквим, айн. тиззаларни букадиган жой, бекат, чўлнинг ўртасидаги карвон   тўхтайдиган   жой)   турли   муаллифларнинг   мавзу,   жанр   ва   бошқа   белгиларга   кўра бирлаштирилган адабий асарлари тўплами. Шарқ адабиётида замондош шоирлар ижодларидан намуналар йиғилиб, «баёз»лар тузилганки, уларни альманахнинг мукаммал шакллари дейиш мумкин. Узбекистонда хам альманахлар нашр этилиб турилади. «Армуғон» (1944), «Зафар» (1945), «Гулдаста» (1964, 1968), «Ёшлик» (1970-1984) альманахлари фикримизнинг далилидир.