Аллегория

АЛЛЕГОРИЯ — (юнонча  — ўзгача ифодалаш, киноя, кочирим) бадиий тасвир, образлилик тури; мавхум тушунча ва ғояларни муайян нарса ва ходиса орқали ифодалаш. Масалан, «тўти» сўзининг «гапдон» ёки «ўзгаларнинг сўз ва фикрини такрорловчи», «булбул» сўзининг «яхши овоз сохиби», «ошиқ» маънолари бўлса, «бўри», «тулки», «эшак» сўзларидан «ёвузлик», «айёрлик» ва «нодонлик»ни ифодаловчи салбий маъноларда фойдаланилади. Аллегория  масалларда   ва   эртакларнинг   баъзи  турларида,   шунингдек,   достонларда   фаол ишлатилади.