Алла

АЛЛА — болани ухлатиш жараёнида яккахонлик услубида айтиладиган қўшиқ. Узбек, уйғур ва тожик халқлари орасида алла номи билан юритилади. Одатда оддий куйлар билан, баъзида речитатив тарзда, бешик ёки беланчакни тебратиш суръатига мос равишда ижро этилади. Матни асосан тўртлик, ижро услуби эркин, бадихага асосланган. Аллада онанинг болага бўлган мехр-мухаббати, яхши ният ва тилаклари билан бирга рухий кечинмалари хам ифодаланади. Шу боис баъзи алла намуналари йиғи охангида куйланади. Тахминларга кўра, алла атамаси «Аллох» сўзидан келиб чиқиб, бундай қўшиқда Яратгандан чақалоқни ўз панохида асраш илтижо қилинади. Аллалар асосан халқ оғзаки ижоди ма^сули саналади. Аммо XX асрнинг ўрталарида ушбу жанрга мурожаат қилувчи шоирлар сони кўпайиб, алланинг жанр сифатида шаклланишини таъминлашди. Жанр такомилида Ойбек, Саида Зуннунова, Собир Абдулла, Шукрулло, Пўлат Мўмин, Мирмухсин, Туроб Тўла сингари шоирларнинг хизмати катта бўлди.