Аксилутопия

АКСИЛУТОПИЯ — (форсча аксил — тескари + юнонча и — йўқ + юнонча  — жой) инсоният келажагини ғоят умидсизлик билан тасаввур қилиш натижасида юзага келган илмий-фантастик асар. Утопия йўқ, яъни орзу қилинган жой бўлса, аксилутопия унинг тескарисидир. Бу хил асарларда илмий-техникавий инқилоб самаралари, айниқса, харбий мақсадлардаги илмий тадқиқотлар инсонни хам маънан, хам жисман емирувчи омил сифатида ифодаланади, уларда кўпинча огохлантирувчи ғоя илгари сурилади. Тохир Маликнинг «Чоррахада қолган одамлар», Сохиба Абдуллаеванинг «Аёллар салтанати» қиссалари қахрамонлари Рхақ ва Лёлашнинг она сайёраларидаги шароит аксилутопик характердадир.